26.06.2014 кунлик архив
Халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни Ўзбекистонда яна бир қийноқ қурбони – ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров оламдан ўтди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти “Эзгулик” тарқатган хабарга кўра, 26 июнь куни Ўзбекистонда узоқ муддат давомида қамоқда сақланиб келинган 58 яшар ҳуқуқ фаоли Абдурасул Худойназаров оламдан ўтди.
26 июнь куни эрталабки соат 8 ларда Ўзбекистонда 58 яшар ўзбек ҳуқуқ фаоли, “Эзгулик” жамиятининг Ангрен шаҳар бўлими раиси Абдурасул Худойназаровнинг жони узилди.
Халқаро қийноқ қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни арафасида ўзбек қамоқхонасидан “Ҳизб-ут-Таҳрир” етакчиларидан бирининг жасади чиқди
Би-Би-Си радиосининг Ўзбек хизмати тарқатган хабарларга кўра, 18 июньга ўтар кечаси ўзбек расмийлари диний сабаблар билан қамалган маҳкум Абдураҳим Тўхтасиновнинг жасадини унинг яқинларига топширганлар ва уни яширин равишда дафн этишни буйирганлар.2
0 июнь куни Би-Би-Си радиосининг Ўзбек хизмати “Ҳизб-ут-Таҳрир” партиясининг минтақавий веб-сайтига таянган ҳолда хабар қилганидек, жорий йилнинг 18 июнь кунига ўтар кечаси расмийлар диний сабаблар билан қамалган маҳкум Абдураҳим Тўхтасиновнинг жасадини унинг яқинларига топширганлар ва уни яширин тезкорлик билан дафн этишни буюрганлар. Шунингдек, улар Тўхтасиновнинг қариндошларига дафн маросимини яширинча ўтказишни буюрганлар.