26.03.2015 кунлик архив

Виртуал сайлов комиссиясининг сайтини тиклашга эришдик ва у ўз фаолиятини давом эттиришга киришди!

Азиз дўстлар!

Мухтарам Виртуал Президентлик сайловида иштирок этаётган номзодлар ва ушбу жараённи кузатиб бораётган сайловчилар!

Бугундан бошлаб Виртуал сайлов комиссиясининг хакерлик атакасига учраган сайти http://alteruz.info/ номи остида уз фаолиятини давом эттириши ҳақида маълум қиламиз.

Сайловчилар ўз номзодларига Виртуал сайлов комиссиясининг http://alteruz.info/ сайтига кириб ўз овозларини беришни давом эттиришлари мумкин.

Виртуал сайлов комиссиясининг saylov2015@gmail.com электрон адреси хам тикланди.

Умид қиламизки якин муддатда ВСКнинг радиоблоги ҳам тикланади.

дМИТРИЙ_JPG-2-300x189

Виртуал Сайлов Комиссияси фаолиятига доир оралиқ ҲИСОБОТ

Дунё ҳамжамияти, Оммавий Ахборот Воситалари, Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти ташкилотлари – Сиёсий Партиялар, Халқ Ҳаракатлари, Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари, Давлат ва Нодавлат ташкилотлари ҳамда барча Ўзбекистонликлар диққатига!

Маълумки, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) 2015 йилнинг 22 январида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари ташаббуси билан Европада ташкил этилди.

ВСК ташкил этилишидан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг яна бир бора Президентлик сайловида ўз номзодини қўйиши ноқонуний эканлигини дунё жамоатчилигига етказиш эди. ВСК бу мақсадига тўла эришди ва Каримовни ВСК номзодлар рўйхатига киритмади.

ВСК Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасини “фуқаро Каримов Ислом Абдуғаниевич” ва унинг номзодини Президентликка илгари сурган Либерал-Демократик партия устидан жиноят иши қўзғатишга чақирди. Дарҳақиқат, Ислом Каримов ва Либерал-Демократик партия Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасини бузмоқда ва бунинг учун жавобгарликка тортилиши керак.

UUU