Aprel 2015 ойлик архив
Толиб Ёқубов ва Озода Ёқубовалар Азам Фармоновни ҳимоя қилишни сўраб Ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқдалар
Куни кеча бир бир бирига боғлиқ бўлган иккита хабар олдим.
Биринчиси Amnesty International Amnesty International ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга қарши курашиш кампаниясини бошқараётган вакили Светлана Воробевадан, иккинчиси эса 9 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасид қийноқларга солиниб келган сиёсий махкум Азам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубовадан.
Светлана ўз хатида 15 апрель куни Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга бағишланган «Сирлар ва ёлғонлар: Ўзбекистонда қийноқ остида тан олинган иқрорликлар” деб номланган хисоботи тақдимоти бўлиб ўтиши шу борада Вашингтонда ва Берлинда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ёзаркан, ушбу ҳисоботни тайёрлашда яқиндан кўмак берганимиз учун миннатдорчилик билдирган.
9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган Азам Фармонов озодликка чиқишига 15 кун қолганда қамоқ муддатини узайтириш учун терговга жўнатилди
2006 йилнинг 29 апрель куни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими раиси Азам Фармонов ва шу жамиятнинг аъзоси Алишер Кароматовлар ғайриқонуний усул билан тухмат уюштирилиб хибсга олиндилар. Кўплаб қонунбузилишлар билан бўлиб ўтган тергов ва суд жараёни натижасида бу икки ҳуқуқ фаоли узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилиндилар.
9 йилга озодликдан махрум қилиш хукмига асосан жазо муддатини ўташ учун Азам Фармоновни Жаслиққа жўнатдилар. 2015 йилнинг 29 апрель куни 9 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлган Азамжон Фармонов оиласи бағрига қайтиши кутилаётганди.
Афсуски. Куни кеча Озода Ёқубова мен билан скайп орқали боғланиб, дод солиб йиғлаб бошларига яна кулфат тушганлигини айтиб фарёд урди…
«Қонли Андижонга 10 йил» шиори остидаги бир ойлик кампания ўз ишини бошлади
Миллатимиз фожеаси бўлган — қонли Андижон воқеалари ҳақида сукут сақламаслик ҳар бир ўзбек миллатпарварининг шарафли бурчидир!
Шу муносабат билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остидаги бир ойлик кампанияни бошлади.
Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.
Эмиль Золя
Виртуал Сайлов Комиссиясининг якуний Ҳисоботи
Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) 2015 йилнинг 22 январида бир гуруҳ Европа мамлакатларида яшовчи Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари ташаббуси билан ташкил этилди.
ВСКнинг таркибига “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева (ВСК раиси), ЎИҲЖ Президенти Абдужалил Бойматов (ВСК раис ўринбосари), мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимов (ВСК раис ўринбосари), мухолифат фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов (ВСК мувофиқлаштирувчиси), мустақил журналист Улуғбек Бакиров (матбуот котиби), фаоллар – Акмал Набиев (Умид Муродов) (аъзо) ва Севинч Парфи (котиба)лар кирди.
ВСК ўз олдига қўйган мақсадларига эришди, вазифаларини юксак даражада адо этди:
Тинмай изланишлар, катта зўриқишлар билан куну тун ишлаш натижасида, Виртуал Сайлов Комиссияси ўз олдига қўйган асосий мақсадларига қисқа давр ичида эришди ва ўз вазифаларини юксак даражада шараф ила адо этди.