13.11.2017 кунлик архив

«МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ» кампания иштирокчиси ДАРМОН СУЛТОНОВА оиласи фожеаси!

ДАРМОН СУЛТОНОВА: МЕНИНГ ОИЛАМ ДИКТАТОР ИСЛОМ КАРИМОВ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНИ!

Мен – 1945 йилда туғилган юрак хасталиги билан 2 гуруҳ ногирони Дармон Султонова шахсан ўзим, 1 гуруҳ туғма ногирони қизим Зиёда Рўзметова ҳамда 2 нафар набираларим – Зайнабхон Рўзметова ҳамда Амина Рўзметовалар билан ўзбек диктатори Ислом Каримов режимининг қатағони қурбонлари сифатида оиламиз шаънини тиклаб, адолатсиз судлов хукми билан отувга хукм қилинган ўғилларим Уйғун ва Ойбекларни ўлимидан кейин оқланишларини, бизнинг чорак аср давомида топталиб келган ҳуқуқларимизни тиклашга ёрдам беришни сўраб Шавкат Мирзиёевга ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига, дунё жамоатчилигига мурожаат қиламиз.

Тўғри, Каримов вафот этди, лекин унинг қаттол режими ҳамон қудратда ва менинг тирик қолган оилам аъзолари ҳаётимиз ҳамон хавф хатар остида.

Янги кампания! МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ!»

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВДАН ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ СИЁСИЙ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНЛАРИНИ ОҚЛАБ, СИЁСИЙ ВА ДИНИЙ МАҲКУМЛАРНИ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ ВА ШУ МАҚСАДДА «МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ» НОМЛИ БИР ОЙЛИК КАМПАНИЯНИ БОШЛАДИК!

Куни кеча халқаро матбуотлардан бирида бир халқаро ташкилот вакилининг Ўзбекистондаги вазият 180 градусга ўзгаргани ҳақидаги фикрини эшитиб, ўз муносабатимни билдиришга қарор қилдик.

Ҳақиқатан ҳам мамлакатда ўта жиддий ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Диктатор Ислом Каримов вафотидан кейин бир йил ичида 18 та сиёсий махкумни озодликка чиқарилиши жуда яхши ўзгариш. Лекин бунингдек натижаларга таяниб мамлакатда 180 градусга ўзгариш бўлди дея талқин қилиш умуман нотўғри деб хисоблаймиз.