Category Archives: Қамоққача
Фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди Ажрими
Ҳалқ сўзи: Омбудсманнинг 2000-2004 йиллардаги фаолияти ҳақида хисобот
Айрим мансабдор кимсаларнинг ғайриқонуний хатти ҳаракатларидан норозилик билдириб жўнатилган телеграммага Бош прокуратура жавоби
Чаласавод ва порахўр прокурор истеъфосини талаб қиламиз!
Т Е Л Е Г Р А М М А
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига.
Президент Ислом Каримовга
Шунчалик чаласавод одам вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ўтириши фожеа эмасми?
Чаласавод прокурор ўринбосари ёзганидек биз чақирув қоғози олиб судга бормаган бўлсак ва Сизни алдаб телеграмма юборган бўлсак прокурор бизга тухмат учун жиноят иши қўзғамасмиди?
20.11.2004 йил
Фарғонада кадрларни «тозалаш» давом этмоқда
Ўзбек хукумати ўз ҳалқига, зиёлиларга, қонунга итоат этувчи фуқароларга нисбатан зулмни кучайтирмоқда.
Фарғона водийсида фаолият юритаётган инсон ҳуқуқлари фаолларидан, журналистлардан, адвокатлардан
МУРОЖААТНОМА ТЕЛЕГРАММА
Ўзбекистонда ҳар бир ҳур фикрли инсоннинг, айниқса инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг, фуқароларнинг ҳимоячиси ҳисобланмиш, ўз касбига садоқатли адвокатларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Ҳалқаро жахон ҳамжамиятига;
Нусхаси: Ҳалқаро матбуотлар вакилларига;
Нусхаси: Ҳалқаро ташкилотларга;
Жаноб Каримов! Ўзбек ҳалқига хиёнат қилишни тўхтатинг! Акс холда афсус надомат чекасиз!
ТЕЛЕГРАММА
Тошкент. Мустақиллик майдони. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Вазирлар Маҳкамаси раиси Ислом Каримовга.
«Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан 2004 йил 3 май кунги «Жаноб Каримов, адолатсиз қарорларингизни бекор қилинг!» деб номланган очик хатда қуйидагиларни ёзганди:
«Ўзбекистон хукумати ХХ1-асрда яшамоқда. Оддий ҳалқ эса ўзини ХV-XV1-асрларда яшаётгандек ҳис қилмоқда. Чунки бу асрнинг ёлғончи-ю каззоб Сарой шоирлари-ю, муттахам, таъмагир қозилари, қўли қонга ботган жаллодлари-ю, «Боғдодда ҳамма ёқ тинч» дея ўзини ҳам, хукмдорни ҳам, ҳалқни ҳам алдовчи Сарой аёнлари мавжуд.