Хориждаги ўзбекистонлик фаоллар виртуал президентлик сайловини ўтказмоқчи.
Ўзбекистон ташқарисида яшовчи ва расмий Тошкент сиёсати мухолиф қарашда бўлган бир қатор фаоллар март ойи охирига белгиланган президентлик сайловида ўзбек мухолифатидан номзодлар иштирок этиши учун имконият йўқлигини ҳисобга олиб, виртуал сайлов ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.