Category Archives: Виртуал сайлов
Диққат: ВСКнинг эшиттиришларида дебатлар бошланмоқда
ЕХҲТ миссияси овоз бериш ва овоз санаш жараёнини кузатмайди
Тошкентга президентлик сайловини кузатиш учун келган ЕХҲТнинг чекланган миссияси раҳбари Каетана де Зулуета 23 февраль куни миссия овоз бериш ва овозларни санаш жараёнини систематик ҳамда кенг қамровли равишда кузатмаслиги ҳақида баёнот берди.
Тошкентда 23 февралдан ўз фаолиятини бошлаган ЕХҲТ кузатувчилари чекланган миссияси раҳбари Каетана де Зулуета матбуот анжуманида ўз гуруҳи ваколатлари ҳақида маълумот берди.
“ЕХҲТ Демократик тизимлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистонда бўлажак президентлик сайловларини кузатиш бўйича миссияси иккита ҳисобот тайёрлайди”, деди Зулуета.
BahsOnlineда сайловолди дебатлари: Намоз Нормўмин – Ҳазратқул Худойберди
Садриддин Ашур
BahsOnline дастурининг 25 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказиладиган навбатдаги сонида Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлар орасидаги мунозара давом этади. Бу гал баҳс майдонига ўзбек ҳукумати мухолифлари Намоз Нормўмин ва Ҳазратқул Худойберди тушади.
Президентликка Виртуал номзод Усмон Баратовнинг сайловолди дастури
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал сайлов номзоди Усмонов сайловолди дастури билан танишинг
OzodNazar: “Хатларимни конвертдан чиқариб, ўрнига оқ қоғоз солиб қўйишди”
Ўзбекистон президентлигига расмий сайловга параллель равишда Интернетда Виртуал сайлов ўтказилмоқдаки, OzodNazar эшиттириши бугундан бошлаб куннинг энг муҳим воқеаларини ҳам расмий, ҳам виртуал сайловга номзоди кўрсатилганлар билан муҳокама қилмоқчи.
Тошкентлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Шуҳрат Рустамов OzodNazarнинг сайловолди суҳбатдошларидан дастлабкисидир.
Нима учун биринчи бўлиб Шуҳрат Рустамовни таклиф қилдик? Бу савол жавоби суҳбат ичида…
ЕХҲТ миссияси овоз бериш ва овоз санаш жараёнини кузатмайди
Тошкентга президентлик сайловини кузатиш учун келган ЕХҲТнинг чекланган миссияси раҳбари Каетана де Зулуета 23 февраль куни миссия овоз бериш ва овозларни санаш жараёнини систематик ҳамда кенг қамровли равишда кузатмаслиги ҳақида баёнот берди.
«Альянс» хуқуқ ҳимоячилари: Республика Конституцион cудига даъво ариза
Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига
Қўшимча жавобгар: Ўзбекистон Либерал Демократик партиясига
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан, Ислом Абдуғаниевич Каримов 2015 йилнинг 16 феврал кунида, Ўзбекистон Конституциясига зид равишда Президентликка номзод этиб рўйхатга олинганлиги сабабли, уни бекор қилиш хақида
ДАЪВО АРИЗАСИ
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35 ва 44-моддаларида кафолатланган сиёсий ҳуқуқлар асосида)