May 2005 ойлик архив

Ўзбекистонлик аёллар ҳукумат тазйиқига бардош бера олсалар, 2005 йилда Нобель мукофотини олишлари мумкин

Номзодлар билан суҳбатлашгач шу нарса маълум бўлдики, номзоди Нобель мукофотига кўрсатилган ўзбекистонлик аёлларга нисбатан маҳаллий ҳукумат тизимлари, жумладан, прокуратура томонидан босим кўрсатила бошланган.

Номзодларга таҳдид қилинган, фарзандлари ва қариндошлари тўғрисида маълумотлар йиғилган.

Ҳукумат вакиллари аёллардан ўз номзодларини олиб ташлашларини талаб қилганлар.

Нобель мукофоти таъсис этилган 1901-йилдан буён фақат ўн икки аёлгина бу мукофотни олишга муваффақ бўлган.

Европарламентнинг швейцариялик депутати Габи Вермонтга бу рақам эркак лауреатларникидан анча оз кўринди.

Маҳмудовлар оиласи: Даъвогар суст бўлса қози иймонини ютади!

Снимок,,,,,,,

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кучаси б уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Фарғона. Шамсутдинов кўчаси 16 уй. Фарғона вилоят прокуратураси терговчиси Ислом Мирзалиевга;

Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси 6 уй. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига:

З май 2005 йил

Мухтарам жаноб Исломжонлар!

1 апрель куни «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати ва «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан содда ва оми ўзбек ҳалқига мурожаатнома эълон қилинган экан. Ушбу мурожаатнома билан бизнинг бутун оиламиз ҳам яқиндан танишиб чиқдик ва мурожаатномага тўлиғича қўшилдик.

Озодлик радиоси: Сафар Абдуллаевга ишониш керакка ўхшайди

“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, у Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг (IWPR) Тошкентдаги ваколатхонасига келаётганида ўзини кузатишаётганини сезиб қолган.

Номаълум шахслар унинг ҳаракатларини очиқ-ошкора тасвирга олиб турган.

У ваколатхонага кириб кетгандан кейин ҳам кузатув икки соатча давом этган.

М.Тожибоева уни бу каби кузатишлар 15 апрелдаги воқеадан буён мунтазам давом этаётганини билдирди.

Ҳоким террорчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини бир қаторда кўради

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳокими Умарали Тожибоев имзоси билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига жўнатилган хатда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари диний экстремистлар ва террорчилар билан бир қаторда тилга олинади.

Ушбу хатда туманда диний экстремизм ва терроризм, қўпорувчилик ҳаракатларининг олдини олиш, аҳоли ҳушёрлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган.