10.12.2013 кунлик архив
Толиб Ёқубов: Жаслиқ қамоқхонаси қай мақсадда барпо этилган?
2013 йил октябрь ойининг охирида Женева шаҳрида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси сессиясида жорий йил март ойида мазкур ташкилотнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сессиясида Ўзбекистонда қийноқлар кўламига доир қўмита аъзоларининг берган ёзма саволларига Ўзбекистон ҳукумати ўз ёзма жавобларини тақдим этди.
Савол ушбу бўлган: “Қийноқлар масаласи бўйича Махсус маърузачининг фикрича, “ўзининг жойлашишига кўра ҳам маҳбуслар, ҳам уларнинг қариндош-уруғлари учун шафқатсиз, ғайриинсоний ва инсон шаънини таҳқирловчи муомала ёки жазолаш билан бир хил бўлган қамоқ шароити яратилган” Жаслиқ қамоқхонасини иштирокчи-давлат ёпиш нияти бор-йўқлиги ҳақида маълумот беришингизни сўраймиз”.
Ўзбекистондаги қийноқлар: манзара, миқёс ва моҳият (видео)
Ўзбекистон ҳукумати 1984 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган «Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг ўта шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши БМТ Конвенцияси”ни мустақилликнинг дастлабки йилларида, яъни 1995 йил 30 августида ратификация қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида: «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас», дейилади.