18.11.2014 кунлик архив
Ўзбек суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди.
Россиялик адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев устидан суд маҳкамаси сешанба, 18 ноябр куни жуда шошилинч равишда якун топган ва ўша куннинг ўзидаёқ Ҳамидқориев устидан ҳукм ўқилган.
Виталий Пономарев: Россиядаги ҳукумат пропагандаси “исломофобия”ни астойдил кўпиртирмоқда
Сўнгги йилларда Россияда ўнлаб марказий осиёлик қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари ўғирлаб кетилди.
Кейинчалик эса у инсонларнинг дараги Ўзбекистон ёки Тожикистон қамоқхоналаридан чиқди. Бу мамлакат расмийлари Россиядан ўғирлаб келинган фуқароларини оғир жиноятларни содир этганликда айблаб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг диний моддалари бўйича айбловлар билдирилганлари аниқланди.
“Жараён”га берган интервьюсида таниқли россиялик ҳуқуқ фаоли Виталий Пономарев сиёсий ёки диний фаолияти учун таъқибга учраб, мамлакатни тарк этган марказий осиёлик эмигрантларнинг ҳолатлари, уларнинг ўғирланишига қўл ураётган махсус хизматлар ва бу инсонлар ҳимоясига қаратилган халқаро ҳуқуқ меёрлари ҳақида гапиради.