Sentabr 2017 ойлик архив

Васила Иноятова: Мен Human Rights Watchнинг яқин келажакда Ўзбекистондаги фаолиятидан катта умидлар қилаётганим йўқ

7 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги АҚШ элчихонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Мамлакатда салкам партизанлик энтуиазми билан фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва сиёсий маҳкумларнинг қариндошлари мавжуд вазият, демократия истеҳкоми бўлган Human Rights Watch ташкилотидан умидларини айтиб ўтишди.

Хусусан, Human Rights Watchнинг 1996-2000 йилларда Ўзбекистондаги фаолиятини тилга олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова ташкилот ходимларининг инсон ҳуқуқлари тадқиқи борасида ўта жиддий фаолият олиб боргани, кейинги пайтларда эса ташкилотнинг Ўзбекистонга доир фаолияти кескин пасайиб кетганини таъкидлади.

Бугун сафдошимиз, фаоллар фаоли, журналист Улуғбек Бакиров таваллуд топган кун!

Бугун, 9 сентябрь куни сафдошимиз, фаоллар фаоли, журналист, мухолифатчи, ҳуқуқ ҳимоячиси Улуғбек Бакиров таваллуд топган кун.

Улуғбек Бакиров ўзининг 37 ёшини она ватандан, яқинларидан йироқда, олис Норвегия давлатида дўстлари, сафдошлари сафида кутиб олмоқда.

Ёдингдами, айт-чи, сен туғилган он,
Ҳамма хандон еди, сен еса гирён.
Шундай яшагин-ки кетар чоғингда,
Ҳамма гирён қолсин, Сен кетгил хандон.

Мана шу тўртликни улуғларнинг улуғи, бекларнинг беги бўлмиш ўз она юрти равнақи учун жон фидо қилгувчи Улуғбеклар учун айтилганига шубхамиз йўқ. Чунки Улуғбек Бакировнинг ҳаёт йўли ўз она Ватани озодлиги учун курашга бағишланганлигига уни таниган-билган барча инсонлар яхши биладилар.

Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов

5 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги “Ҳаракатлар стратегияси маркази”да маҳаллий нодавлат, нотижорат ташкилотлар вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган  “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Human Rights Watch вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг 7 йиллик танаффусдан сўнг бу ташкилотни мамлакатга қайта киритгани учун олқишлади.

Жаслиқнинг собиқ махкуми: 77 ёшли «жосус» Қорабоев Оқбўта тарихи

МАРАЗЛИКНИНГ  ЧЎҚҚИСИ

Ман бухороликман. Яхшигина бизнесим бор эди. Милисада ишлайдиган бир мараз мандан доля талаб қилди. Бермадим. Сани турмада чиритаман, деди. Қўлингдан келганини қилавер, дедим. 5 йил Жаслиқ қамоқхонасида ўтириб чиқдим. Пул билан чиқдим. Пулим бўлмаганда ҳали-вери чиқмас эдим. Бола-чақамнинг олдида бир ҳафта туриб Тошкентга жўнадим. Тошкентда жўраларим бор. Зўр болалар. Баъзилари билан институтда бирга ўқиганман. Ёрдам беришди. Ҳозир ишим яхши. Бизнесни йўлга қўйдим.

Жаслиқ кўп нарсага кўзимни очди. Биринчи навбатда ҳукуматнинг маразликлари кўзимни очди. Ман илгари лаққи эканман. Илгари маҳаллақўмдан тортиб то президентгача ҳаммага ишонардим. Энди ишонмайман. На маҳаллақўмга. На милисага. На прокурорга. На судьяга. На ҳокимга. На президентга. Жаслиқда минглаб бегуноҳ одамлар ётишибди. Ман билган милиса, прокурор, судья ва ҳокимлар Жаслиқ қамоқхонасида ётган диндор йигитларнинг патагига ҳам арзимайди. Ман билмаганларнинг кўпчилиги ҳам шундай.

Улуғбек Бакиров: Ўзбекнинг виждони – миллат чинори! Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан эксклюзив радиосуҳбат

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, «Дўстлик» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти совриндори, ўзбек халқи қалбидан юксак жой эгаллаган истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида дунёга келган.

Улуғбек Бакиров: Бугун, яна бир устозимиз Бобур Маликов таваллуд топган кун!

Бобур Маликов оиласи билан Оқ Уйда АҚШ Президенти Билл Клинтонга Ишонч ёрлиғини топшириш маросимида (1993 й.)

Бугун, 2 сентябрь яна бир азиз устозимиз, халқимизнинг забардаст фарзанди, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Йўлдош Охунбобоевнинг набираси, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги биринчи элчиси, Ўзбекистон Олий Судининг собиқ раиси ва собиқ Адлия вазири, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Бобур Мажидович Маликов туғилган кун!

Айни дамда Бобур Мажидович ўзининг 69 ёшини АҚШда яқинлари даврасида қарши олмоқдалар.

Шу улуғ айём муносабати билан Бобуржон акани чин дилдан табриклаймиз!

Улуғбек Бакиров: Бугун 96 ёшни қарши олаётган улуғ адибимиз Шукруллони қадрига етяпмизми?!

2-расмни Карим Баҳриев бу йил май ойида Тошкентда суратга олган

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, атоқли давлат ва жамоат арбоби Шукрулло домла ўзининг нуроний 96 ёшини қарши олмоқда.

Бу улуғ айём билан устоз адибимизни чин дилдан қутлаймиз!..

Лекин…

Шу муборак айём фурсатидан фойдаланиб, узоқ йиллардан бери қалбимни тирнаб келаётган бир оғир масалада тўхталиб ўтмоқчиман.

Улуғбек Бакиров: Бугун, қадрли устозимиз – Жаҳонгир Муҳаммад туғилган кун!

Бугун, 1 сентябрь барча ватандошларимиз учун қўшалоқ байрам бўлса, азиз Устозимиз, таниқли давлат ва сиёсат арбоби, тилшунос олим, атоқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист – Жаҳонгир Муҳаммад ва у кишининг яқинлари ҳамда дўстлари учун уч карра байрам кунидир.

Шу муборак кун муносабати билан муҳтарам Устозимизни чин дилдан самимий табриклаймиз!

Жаҳонгир акага бизлар шогирд ва сафдош бўлганимиздан ҳамиша фахрланамиз! Бунинг учун Яратганга шукроналар айтамиз!