Iyun 2018 ойлик архив

Рўзибой Азимий: Депутат нега интервьюдан бош тортди (ёхуд журналистни менсимайдиган депутат депутатми?)

Бундан роппа-роса бир ой олдин “Mulkdor” сайтида “Президентни маддоҳлардан асраш керак”, деб номланган мақолам эълон қилингандан кейин ушбу мақолада тилга олинган “қаҳрамон”имиз — ӮзЛиДеП аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ӮзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бӯлиб ишлайдиган Олимжон Тӯхтаназаровдан Facebookдаги саҳифамга дӯстлик таклифи келди.

Сидқидилдан қабул қилдим.

Олимжон ака билан ӯзаро салом-аликдан, унинг саволларига қисқа жавобларимдан кейинги мавзу юқорида номи қайд қилинган мақолага бориб тақалди.

Хулласи калом, Олимжон аканинг фикрича, мақолада “танқидни ҳаддан ташқари ошириб юборганман”…

Ӯзаро савол-жавобдан кейин мен Олимжон акага мақолага қарши фикрлар бӯлса, у ҳолда интервью уюштиришимиз мумкинлигини ва ӯз фикрини ана шу ӯтказажак суҳбатимизда бемалол баён қилса бӯлишини билдирдим. Шу тариқа, суҳбат жараёнида Олимжон ака билан интервью уюштиришга келишдик.

Рўзибой Азимий: Президентни маддоҳлардан асраш керак!

Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги пайтларда ялтоқликка ҳаддан ташқари ружу қӯймоқда. Бизнингча халқ орасида ҳеч қандай нуфузга эга бӯлмаган, фақат сайлов арафасида ва сайловлардагина номи тилга олинадиган мазкур партия ӯз номини ялтоқлик, маддоҳлик орқали бӯлсада танитиш истагида.

Биз ӯтган куни партиянинг “Менинг фикрим” ижтимоий порталида президент Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи ёритилгани ва мазкур таклифни 10 минг киши қўллаганини маълум қилган эдик.

Бугунги хабардан маълум бӯлишича, қӯлловчилар сони 11,5 мингдан ошиб кетган. Аммо эътиборли томони шундаки,  ӮзЛиДеПчиларнинг мазкур таклифига қаршилар ҳам йӯқ эмас. Агар диққат билан кузатилса,  Президентга “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони берилишига қарши томон Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан тамомила норози ёки айрим кимсаларнинг таъбирига кӯра “ғаразли тоифалар” ёхуд “мамлакат тараққиётини кӯролмайдиган ғаламис кимсалар” эмас, балки мазкур воқеликка холис ёндашаётган гуруҳлар эканлиги аён бӯлади.

Қутлов: Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшда!

Фото Ulug'bek Bakir.

Бугун, халқимизнинг жасоратли, оташқалб шоираси, адолат ва эзгулик куйчиси, азиз устозимиз Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшли юбилей айёмини Тошкентда оиласи, яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида қарши олмоқда.

Шу қутлуғ айём муносабати билан меҳридарё, қалби қуёш Опажонимизни чин дилдан қизғин муборакбод этамиз!

Ziyo NUR студияси томонидан ҳозирланаётган кўп қисмли махсус сон фильм – “ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ” номли биографик-ҳужжатли-адабий-бадиий-мусиқий дастуримизнинг 1-қисмини тез кунда намойиш этамиз.

Мазкур фильм бутун умрини эл-юртимиз фаровонлиги ва унинг равнақи йўлига бағишлаган, жонажон она Ватанимиз гўзал Ўзбекистонимизнинг миллатпарвар шоираси, таниқли жамоат арбоби Гулчеҳра Нуруллаеванинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.

Дастуримизда Гулчеҳра опани қутлаб, бир қатор сафдош дўстлари, миллатимиз ойдинлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар ва журналистлар иштирок этадилар…

Кимга гул, ким учун балки тиканман,
Юртим, хизматингга ярармикинман?!

Гулчеҳра Нуруллаева

Озодлик: Ибодовни калтаклаб ўлдирган МХХчилар жазоланди. Бошқа зўравон погонлиларчи?

22 июнь куни маҳаллий тадбиркор Илҳом Ибодовнинг ўлимига алоқадорликда айбланган Давлат хавфсизлик хизмати (собиқ МХХ) Бухоро вилоят бошқармаси собиқ 9 ходими узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

44 яшар Илҳом Ибодов ва унинг 48 яшар акаси Раҳим Ибодовлар 2015 йилнинг 16 августида Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинганди.

Ака-укалар тадбиркорлик билан шуғулланиб келган савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланди.

Орадан бир ой ўтиб, Бухоро вилоят Миллий хавфсизлик бошқармаси тергов изоляторидан Илҳом Ибодовнинг ўлиги чиқди.

Яқинлари ўшанда Илҳом Ибодовнинг МХХ ходимлари томонидан уриб ўлдирилганини даъво қилган, аммо бу даъволар эътиборсиз қолиб келаётган эди.

Эркин матбуот – тараққиётимиз калити!!!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистондаги ва чет элдаги миллатдошлар ҳамда ватандошларнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАЛИТИ!

Жаноб Президент!

18 июндан бери Ўзбекистондаги бир қатор илғор ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида уч кундан бери Ватан ичидаги ва чет элдаги инсонлар қаттиқ ташвиш билдирмоқда.

Ўзбекистондаги бир қатор ахборот-таҳлилий сайтлар — “kun.uz”, “xabar.uz”, “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га кириш қийинлашгани ҳақида мамлакат ичидаги бошқа матбуотлар ҳам тинмай бонг урушмоқда.

Масалан, бугун, 25 июнь, душанба эрталаб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги сайт ўқувчилари ҳамда АҚШ, Канада, Европа, Туркия, Миср, Саудия Арабистони, Австралия, Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар ушбу сайтларга киришга ҳаракат қилдик. Натижада, “kun.uz” ва “xabar.uz” сайтларига кириб бўлмади. “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га эса, бемалол кира олдик.

Рўзибой Азимий: Мӯътабар Тожибоева адолатпеша, жасур ва миллатпарвар аёл

“Ӯтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг собиқ раҳбари Мӯътабар Тожибоева билан адашмасам бундан уч йилча олдин Fecobook ижтимоий тармоғи орқали танишгандим. Сӯнгра менда Мӯътабар Тожибоева ва у раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиш истаги пайдо бӯлганди. Шу тариқа, ташкилот сайтида Мӯътабар опанинг қаламига мансуб муаллифлик асарлари ва китобларини ҳамда сайтда эълон қилинган мақолаларини диққат билан ӯқиб бордим.