Category Archives: 2004 – 2005 йиллар

Озодлик радиоси: Раҳбарни танқид қилиб, тили куйганлар!

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Андижон воқеаларидан кейин вилоятдаги сиёсий фаол фуқароларга нисбатан бу каби таъқиб-тазйиқлар ортиб бораётганини тасдиқлади.

“Менинг орқамдан ҳам доимий кузатув мавжуд. Қаерга борсам, тасвирга олишади”, – деди М.Тожибоева.

Фарғоналик Обид ҳожи Ғойибов раҳбарларга, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳаётдаги ноҳақликлар ҳақидаги шахсий мулоҳазаларини қўрқмасдан, ошкора айта олиши билан халқ орасида катта обрўга эга.

Озодлик радиоси: Ёш олим ва онаси порахўрликда айбланмоқда

Куни-кеча Қўқон педагогика институти проректори Ваҳобжон Хўжаев ҳамда у билан бирга ишлайдиган онаси Хосиятхон Аълохўжаева порахўрлик ва таъмагарликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Фарғонадаги “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати вакилларининг билдиришича, ёш олим ва онаси махсус уюштирилган ҳолда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган.

Она-бола Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 210-моддалари (порахўрлик) бўйича айбланмоқда.

«Қадрият» газетасининг порага сотилган мухбири Ортиқ Саидовга Азиза Мисиралиевадан очиқ хат

Снимок,,,,,,,

«Қадрият» газетаси мухбири Ортиқ Саидовга

ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ

Сўзимни салом билан бошламадим. Чунки сиз саломга арзимайсиз. «Қадрият» газетасинииг июль ойи сонида «Қиличидин, найзадин бўҳтон ёмондир» сарлавха остида берилган мақолангизда (бу мақола учун қанча пулга сотилганингиз яққол кўрсатиб турибди) «туҳматчи» дея тилга олинган Мисралиев Маъмирхожига берилган «сифатлар» аслида сиз ҳалол, ишбилармон деб таърифлаган Ҳамдамов Расул, Ҳолида Жабборова, Мухтор Мирзабеков ва Муҳаммадзулфиқор Мавлоновларга тегишли.

Озодлик радиоси: Бўҳтон ёмон, аммо бўҳтонни ҳақиқат дейиш ундан ёмон!

Озодлик радиоси: Оддий фуқаро прокуратура ходимларини ва газетани судга берди

21 июнь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Хуршида Мелиеванинг вилоят прокуратураси нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетасига нисбатан берган даъво аризаси судда кўрила бошлади.

Х.Мелиеванинг айтишича, эри билан ажрашгач, суд оила мулки “Дамас” автомобилини сотиб, пулини томонларга тенг бўлиб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Мўътабар Тожибоева: Фуқаролик жамияти қуришни истамасангиз, истовчиларга тўсқинлик қилманг

Снимок,,,,,,,

«Фуқароларимиз оддий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмасликларига яна бир сабаб бор. Ўзбекчилик, юз-хотир, андиша деган тушунчалар мавжуд. Қолаверса, «ёзғувчи», «иғвогар», «жанжалкаш» деган номдан ҳазар қилишади. Ўз ҳақ ҳуқуқини талаб қилиб тортишган инсонга кулманг. Ундан ўзингизни тортманг, унинг учун уялманг, андиша қилманг. Аксинча, ундан ўрганинг. У ўз харакати билан адолатсизликка, тўрачиликка, лоқайдликка муросасизлик қиляпти, ҳуқуқини талашаяптц, жамиятда қонун устиворлиги, адолат мезони бузилмаслигига хисса қўшаяпти».

Мўътабар Тожибоева: Фуқаролик жамияти қуришни истамасангиз, истовчиларга тўсқинлик қилманг!

Fuqarolik jamiyati qurishni istamasangiz istovchilarga tusqinlik qilmang-page-001

Озодлик радиоси: Наманганда Тожибоеванинг қамалиши “кафолатланган”

13 июль куни Фарғонадаги “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати вакилларининг наманганлик Аюбхон Баратов ҳимояси учун Наманган шаҳрида норозилик намойиши ўтказишига йўл қўйилмади.

“Норин постида фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларини бир гуруҳ милиция ходимлари кутиб олди. Наманган шаҳри ИИБ бошлиғи Икром Қўлдошев менга “ҳунарларимни” Фарғонада ёки Тошкентда қилишим мумкинлиги, Наманганда эса қамалишим кафолатли экани тўғрисида огоҳлантирди”, – деди М.Тожибоева.

Кенжаева Нодира: Мени оиламни контрабанда билан шуғулланувчи жиноятчилардан ва уларнинг ҳомийлари бўлган Наманган вилоятидаги маьмурий органлардан қутқаринг.

Снимок,,,,,,,

Қонуннинг ҳимоя қилувчи органларнинг рахбарлари ва ходимлари ўзлари коррупциялашиб кетган, ва жиноятчи кимсалари ҳомийлари хисобланадилар.

Шунинг учун ҳам 13–июль куни турмуш ўртоғимни озодликка чиқарилишини, контрабанда жинояти содир этаётган ва унга ҳомийлик қилаётган барча жиноятчилар жавобгарликка тортилишини, коррупциядан жабр тортган фуқароларни ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиб, Наманган шаҳри марказида оила аъзоларимиз билан биргаликда норозилик намойиши ўтказишга қарор қилдим.

Мўътабар Тожибоева: Наманганда қонун устиворми ёки контрабандист, жиноятчи «ДАГАР»нинг «илтимос»(!!!)ларими?

Снимок,,,,,,,

Мамлакат Президенти Ислом Каримов ва бошқа ваколатли мансабдор шахслар жуда қўп маротаба маҳаллий матбуотлар орқали чиқиш қилиб жиноят содир этганликда гумонланаётган фуқароларни, ҳаттоки конституцион тузумни ағдармоқчи бўлган террористик гуруҳларнинг иштирокчиларини ҳам давлат рахбарларидан кечирим сўраб ўз оиласи бағрига қайтишларини, ўз ихтиёрлари билан келиб кечирим сўрашса қамалмасликларини кўп бора таъкидлайдилар.

Қабиҳликни келтириб чиқарадиган шароитларга тегмай туриб ҳақиқат талаб қилиш, ёмғир ёғаётганда тош ётқизилмаган кўчада лой бўлмаслигини талаб қилиш билан баробардир

Д.И.Писарев