Category Archives: 2002 – 2003 йиллар
«Омад» МЧЖнинг мол мулки маъмурий органлар томонидан талон-тарож қилингани юзасидан телеграмма
4 июнь 2004 йил
Тошкент. Президент девони. Президент Ислом Каримовга ва Президент хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига
Мамлакат Президенти Андижон ва Сурхандарё вилоятларида ўтказилган сессияларда жон куйдириб гапирган гаплари Фарғона мафияси учун заррача таъсир қилгани йўқ. Қўлига қонунни қурол қилиб олган бу террористлар ўз амал курсиларидан даромад манбаи омили сифатида фойдаланишни давом эттирмоқдалар.
Озодлик радиоси: Паспорт қачон қайтариб берилади?
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бир нечаси хорижга чиқиш визаси олиш учун паспортларини ички ишлар бўлимига топширганидан буён анча вақт ўтган бўлса-да, ҳалигача паспортларини қайтариб ололмаётир.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари на визага рад жавобини беради, на паспортни қайтаради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти Фарғона вилояти бўлими раҳбари Абдусалом Эргашевнинг таъкидлашича, у жорий йилнинг 11 февраль куни Фарғона вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқаролик ишлари бўлимига паспорт топширган.
Мўътабар Тожибоеванинг хорижга чиқиш визаси олиш муаммоси
Мўътабар Тожибоевани хорижга чиқиши ҳақида
12-жилд 140-141 вароқлар
Мўътабар Тожибоевани хорижга чиқиш ҳақидаги 2004 йил 13 январь кунги аризаси
12-жилд 145 –вароқ
Фарғона вилояти Ички Ишлар Бошқармаси
№ 29. 30.01.2004 йил
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ Бошлиғи ўринбосари Ж.Тошпўлатовга
Сиздан Марғилон шаҳар Заравшон кўчаси 286-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовна чет элга вақтинча чиқиш учун сўровнома ариза билан мурожаат қилганлиги сабабли чет элга чиқиш чиқмаслик ҳақида фикрингизни билдиришингизни сўрайман.
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир – “ТЎППОНЧА”ГА ЖАВОБ
ИККИНЧИ ФРОНТ
Жаҳонгир Маматов
Умримнинг бир қисмини иккинчи фронтдаги кураш ўғирлаганидан афсусдаман.
“Халқ сўзи” газетасида Исмат Хушевнинг мақоласига жавобан 1992 йил 21 апрель куни чиққан мақола
Қонунбузилиш ҳолатларига қўймаслик хусусидаги Олтиариқ туман прокуратураси Огоҳлантируви
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Тақдимномаси
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ҳал қилув қарори
Намойишчилар амалдорларнинг маҳкамага тортилишини талаб қилиб чиқишди
6 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик суди биноси олдида Фаргона вилояти, Охунбобоев туманида истиқомат қилувчи 30 га яқин фуқаро «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева бошчилигида норозилик чиқиши ўтказган.
«Улар 1998 йили қабул қилинган виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга зид равишда фаолият кўрсатаётган вилоят рахбарларидан норози эканликларини билдириб, норозилик чиқишига вилоятдаги амалдорларнинг оддий фуқароларга бўлган муносабатлари сабаб бўлганини маълум қилишди», – дейилади хабарда.
Ўзбек аёлларининг аянчли, фожеали тақдирига Дунё ҳамжамиятини эътиборини қаратиш учун «очлик» эълон қилдик
Т Е Л Е Г Р А М М А
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига
Президент Ислом Каримовга
Жаноб Президент!
Ўзбек матбуотлари Ўзбекистонда аёлларнинг фаоллиги ошганлиги, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб тошиб ёлғонларни тарғиб қилмоқдалар.
Аслида эса ҳеч бир замонда, ҳатто ўша Сизлар “мустабид тузум” деб атаётганингиз Совет замонида ҳам ўзбек аёли мустақил Ўзбекистон аёлидек хор бўлмаган, чўриларга айланмаган.
Фақатгина мустақил ўлкада турли ерларда бозорлар ташкил этилди – бу мардикор аёллар бозори.
Олтиариқни жиноятчи амалдорлардан тозаланг жаноб Президент!
Т Е Л Е Г Р А М М А
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент Девонига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга
Мухтарам Жаноб Президент!
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги деярли барча раҳбарлар:
Жумладан Олий Мажлис депутати, туман хокими Ноъмонжон Омонов, ҳокимнинг ўринбосарларини, МХХ ходимлари, туманнинг чаласавод ва порахўр прокурори Ғайрат Умурзақов, унинг терговчиси Бахтиёр Пўлатов, Жиноят ишлари бўйича судининг раиси Тожиддин Вахобов, Ҳамза шаҳридаги наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи қўшмачи ва фоҳишаларнинг шериклари туман ИИБ раҳбарлари Мусо Хонкелдиев, Ҳамзалик фоҳишаларнинг хушторлари, қўшмачихоналар эгалари Аминжон Юсуфжонов, Алижон Ҳайдаров, Фарҳод Давронов ва Исроил Мамадалиев сингари жиноий кимсаларнинг давлат сиёсатига ва Конституцион тузумга қарши фаолият юритаётганликлари боис уларни хизмат вазифаларидан четлатишингизни қатъий талаб қиламиз.