Category Archives: 2014 – 2018 йиллар кураши

Раҳим Ибодов: Жаноб Президент мени ва оиламни ҳуқуқларини тиклашга, укамни қотилларини жазолашларига кўмак беринг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромович Мирзиёевга
Нусхаси: Бухоро вилояти Ҳокими
Ўктам Барноевга
Бухоро шаҳри Элобод қўчаси
17 уйда яшовчи фуқаро
Ибодов Рахим Ражабовичдан

ШИКОЯТ АРИЗА

Ушбу орқали, Сизга мени ўзимга, оила аъзоларимга, мехрибон фарзандларимга, ноҳақ айбловлар ила уларни кузатув остига олиб, тахқирлаганлари, бу камлик қилиб, қадрдон укам Ибодов Илҳом Ражабовичга, нисбатан қилинган мисли кўрилмаган ваҳшиёна ёвузликдан, қотилликдан шикоят қилиб мурожаат қиламан.

Шуни ёзиб маълум қиламанки, мен Ибодов Рахим Ражабович 31 август 1968 йилда Бухоро шахрида туғилганман, миллатим ўзбек, марҳум укам Ибодов Илҳом Ражабович, 16 июн 1972 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, миллати ўзбек.

Бобомурод Абдуллаевни Усмон Ҳақназаров бўлишини истовчи кимсалар қилмишлари!

 

БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ОИЛАСИДАГИЛАР ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА!

Бобомуродни оиласидагилар ҳаёти ҳам ҳавф остида қолмоқда. Бундай дейишимга сабаб, бугун ярим соат олдин Гавҳар опа мен билан Бобомуродни Усмон Ҳақназаров эмаслиги ҳақида айтаётган гапларини эълон қилиш ўрнига уни Усмон Ҳақназаровлигига урғу бериб, интернетларда тарқатилаётган ҳабарлардан норозилигини айтиб турганида, унинг қўлидан менга номаълум бўлган эркак телефонни онахонни қўлидан тортиб олди ва онага очиқ ошкора дағдаға қилди. Қайтиб қўнғироқ қилишни имкони бўлмаяпти.

Бобомурод Абдуллаев онаси Гавҳар опа билан учрашганида у ўзини Усмон Ҳақназаров эмаслигини, уни қўлга олган пайтда 5 сутка ичида уни тик турган ҳолда, оч наҳор сақлаганликларини, узлуксиз қийноқлар, уйқусизлик, очлик сабаб Бобомурод ўзини «Усмон Ҳақназаров» эканлигини тан олишга мажбур бўлганлигини йиғлаб айтиб берган онасига.

31 декабрь – Нураддин Джуманиязов Сангородда вафот этган кун!

НУРАДДИН (НУРИДДИН) ДЖУМАНИЯЗОВНИНГ ВАФОТИГА АЛОҚАДОР ҲАҚИҚАТ!

ДЖУМАНИЯЗОВ ҲАМДА ТИЛЛАЕВЛАРНИНГ ҚАМАЛИШЛАРИ САБАБИ

Нураддин (Нуриддин) Реимбергенович ДЖУМАНИЯЗОВ, 1948 йилнинг 8 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шахрида туғилган. Оиласи билан 2007 йилда ажрашган, бир  нафар қизи ва битта ўғли бор.

Нураддин Джуманиязовнинг мутахассислиги инженер-технолог. У 1969 йилда Ленинград (Санкт-Петербург)даги Политехника Институтини битириб, Ленинград шаҳридаги «Киров заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасида конструктор бўлиб ишлаган. 1983 йилда Тўрткўлга қайтиб, шахардаги тўқимачилик фабрикасига ишга кирган. Кейинчалик Тошкент шахар Трактор заводида конструктор, Чкалов номидаги Тошкент Авиасозлик ишлаб чиқариш бирлашмасида инженер-технолог вазифаларида ишлаган.

Васила Иноятова: Мен Human Rights Watchнинг яқин келажакда Ўзбекистондаги фаолиятидан катта умидлар қилаётганим йўқ

7 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги АҚШ элчихонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Мамлакатда салкам партизанлик энтуиазми билан фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва сиёсий маҳкумларнинг қариндошлари мавжуд вазият, демократия истеҳкоми бўлган Human Rights Watch ташкилотидан умидларини айтиб ўтишди.

Хусусан, Human Rights Watchнинг 1996-2000 йилларда Ўзбекистондаги фаолиятини тилга олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова ташкилот ходимларининг инсон ҳуқуқлари тадқиқи борасида ўта жиддий фаолият олиб боргани, кейинги пайтларда эса ташкилотнинг Ўзбекистонга доир фаолияти кескин пасайиб кетганини таъкидлади.

Сиёсий маҳкум Нураддин Жуманиёзовнинг вафотидан ярим йил ўтгачгина хабардор бўлганимиз шармандали ҳолдир!!!  

Мухолифат фаоли, “Мазлум” ҳуқуқ  ҳимояси маркази асосчиларидан бири, мухолифатдаги “ЭРК” партиясининг 1990 йиллардан буён фаоли хисобланган ва 2012 йилнинг август ойида “Мустақил мардикорлар ташкилоти”га асос солган, мардикорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борган фаолияти сабаб Ўзбекистон хукуматининг босими остида қолган, 2014 йилнинг 2 январь куни хибсга олиниб, адолатсиз судлов хукми билан 10 йил 8 ойга қамоқ жазосига хукм қилинган Нураддин (Нуриддин) Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабрь куни вафот этганлиги ҳақида хабар топдик.

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1689643887742501&set=a.1216460305060864.1073741836.100000907174823&type=3&theater

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардикки, Нураддин Жуманиёзовнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлим топганлигини яна узоқ йиллар давомида билмасдан, Мирзиёев хукуматидан озод қилишини талаб қилинаётган сиёсий маҳкумлар рўйхатида уни исми-шарифин ҳам тиркашни давом эттиришимиз мумкин эди.

Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»

БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати

10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади. 

Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.

Муҳаммадсолиҳ Абутов: ИШИД гирдоби ўзбекларни ҳам домига тортмоқда

Диний жиҳатдан етарли маълумотга эга бўлмаган ёшларни ИШИД ғояларига эргашаётганлигини кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Стокҳолмдаги терактни ўзбек миллатига мансуб террорчи амалга оширгани маълум бўлди. Шунингдек, уларни шу каби қотилликка чорлаб турган шайхлар ҳам мавжудлиги сир эмас. Ислом уммати ичига тушган бу катта фитна ичига Ўзбекистонликлар ҳам аралашиб қолмоқдалар.

Швециядаги ўзбеклар билан боғлиқ нохуш воқеъалар

Ўзбек йигитлари томонидан содир этилаётган террорчилик харакатлари бу – ЎЗ ВАҚТИДА ТИНГЛАНМАГАН ОВОЗЛАР ИСЁНИДИР!

Биз Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти, ўзбек миллати вақиллари Швеция ва Санкт Петербург халқига, террорчилик жинояти қурбонлари оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия билдирамиз ва ушбу жиноятларни содир этган дейилаётган ва сиёсий найранглар қурбони бўлган миллатдошларимиз, ватандошларимизнинг жиноий қилмишлари учун, сизларнинг тинчлигингизга рахна солганликлари ва яқинларингиздан жудо қилганликлари учун биз улар номидан ҳам сизлардан кечирим сўраймиз.

Бундан худкушликлар такрорланмаслиги учун адашган, алданган, дардини бирор кимса тингламагани учун ҳам охирги чорани, қалтис қарорни қабул қилишга мажбур бўлган миллатдошларимиз содир этган худкушликлар сабаб бугунги кунда яккаланиб қолган биз ўзбеклардан нафратланманглар, бу ёшларимиз ўзларини эшитадиган, уларнинг ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор бир кимса йўқлиги учун ҳам охирги жиноятни содир қилишга қарор қилганларини тушуниб етишга харакат қилайлик.

Мўътабар Тожибоева: Oqshom Barsa бирозгина мард бўлинг! Мен рақибларимни мард бўлишларини истайман!

Oqshom Barsa сиз энг аввало ўз номингиздан гапиришни ўрганинг ва ўлиб кетган Ризо Обид номини ҳимоя қилиб, мани фош қилиш билан қўрқитиб, дағдаға қилмасдан энг аввало ўз суратингизни сахифангизга жойланг агар бунга қўрқмасангиз ва куч қудратингиз етса. Ана ундан кейин мангами, бошқагами дағдаға қилсангиз ярашади.

Мен кимларнидир МХХ агенти, кимларнидир МХХ жосуси, кимларнидир терроризм, Суриядаги ИШИДни тарғиботчиси ва молияловчиси, яна кимларнидир гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи, кимларнидир одам савдоси ва яна кимларнидир халқаро миқёсдаги уюшган коррупцион жиноий гуруҳ вакиллари дер эканман, ҳар бир сўзимни исбот ва далили қўлимда бўлади албатта.

Мўътабар Тожибоева: Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ЖОСУСИ «Алишер Кескин – Али Феруз» орамизда!!!

2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафист бўлган ЖОСУС «Алишер Кескин» – Россиядаги «Али Феруз»ни таниган фаоллар гувоҳлик бермоқдалар!

«Қозоғистонда ашаддий салафий «Алишер Кескин» бўлган Россиядаги журналист «Али Феруз»ни масаласини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!» номли мақоламда келтирганимдек мен бугун 2010 йилда Қозоғистонда «ашаддий салафий Алишер» ролини қойилмақом қилиб бажарган артист, 2016 йилда Россиядаги «Новая газета» мухбирига айланган – «журналист Али Феруз»нинг битта одам эканлиги ҳақида унинг ҳимояси учун бонг урган Париждаги ва Германиядаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотлари вакиллари ҳамда «Алишер Кескин»ни яқиндан таниган фаолларнинг электрон почталарига битта қилиб бундан 2 соат аввал «На счет «Али Феруза ошибаетесь!» деб номланган хат ёзиб юборгандим.