Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ

Тожикистонлик собиқ мулозимга умрбод қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кимё корхонаси собиқ раиси Низомхон Жўраевга мамлакат  Бош прокуратураси томонидан янгитдан айблов билдирилди.

Бу борада “Жараён”га унинг адвокати Файзинисо Воҳидова маълум қилди.

Қирғизистонда Ҳажолди эмловидан бир аёл нобуд бўлди

Ҳаж сафари олдидан эмланган ўшлик 66 ёшли Ҳабибахон Пирдавсханова беш кун иситма билан ётганидан кейин ҳаётдан кўз юмди. Аянинг турмуш ўртоғи Султонхон Пирдавсханов эса ҳалигача касалхонада даволанмоқда.

Тожикистон: судьяга кислота сочган қария саккиз йилга кесилди

Шу йилнинг ёзида Исфара шаҳар суди судьяси Абдуҳамид Давроновнинг юзига кислота сепиб юборган 80 ёшли Зайнулобиддин Жўраев Тожикистон Жиноят кодексининг “судьяга нисбатан зўравонлик” ва “оғир жисмоний зарар етказганлик”да айбдор деб топилди.

Халқаро Амнистия Тожикистон президенти эътиборини қийноқ қурбонлари тақдирига қаратди

Халқаро Амнистия ташкилоти Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни мамлакат ҳибсхона ва қамоқхоналарида тез-тез қайдга олинаётган  қийноқларга барҳам беришга чақирди.

Эълон: 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 64 йиллиги ва Қийноқларга қарши конвенциянинг 28 йиллиги нишонланади

Муҳтарам муштарий!

10 декабрь, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деларацияси 64 йиллиги ва Қийноқларга қарши конвенция қабул қилинишининг 28 йиллиги муносабати билан “Жараён” нашрида бу кунларга бағишланган ҳужжатлар, таҳлилий мақолалар, фото ва видео материаллар чоп қилинади.

Агар сизда бу мавзуларга оид материаллар бўлса, уларни info@jarayon.com электрон манзилига йўллаш орқали сайтимизда чоп қилиш имкониятига эга бўласиз.

“Жараён” таҳририяти.

Тожикистон: Зиндон деворлари ортидаги сир

Сўнгги икки йил ичида Тожикистон қамоқхоналарида маҳбуслар  қийноққа солинаётгани ва бу уларнинг ўлими билан тугаётганига оид хабарлар халқаро майдонда баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Тожик талабаларига халқаро ташкилотларнинг таълимий тадбирларида қатнашиш таъқиқланди

Бу ҳақдаги қарорни Тожикистон Таълим вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Раҳимов имзолади.

Вазирликнинг маҳаллий ахборот воситаларида ёйинланган янги қарорида “халқаро ташкилотларнинг студентлар иштирокида ўтказаётган турли хилдаги таълимий конфренция, семинар ва йиғинлари Тожикистон Республикаси қонунларига хилоф” экани таъкидланади.

Тожикистонлик ўзбеклар: “Таълимга оид ҳуқуқларимиз топталмоқда”

Тожикистон ўрта таълим мактабларида жорий ўқув йилининг биринчи чораги якунланди.

Рудакий туманининг Сарикишти қишлоғида истиқомат қилаётган ота-оналар ўқув йилининг биринчи чораги натижаларидан келиб чиққан ҳолда,фарзандлари бесавод бўлиб қолаётганидан шикоят қилмоқдалар.

ЎИҲЖни ким қандай топиб келган?

Қодирий домла айтмоқчи, “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли, дейдилар…” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти Толиб ака Ёқубов ана шундай хайрли ишга ўз ташкилоти фаолиятига оид диққатга сазовор айрим воқеаларни сўзлаб бериш орқали ҳисса қўшишга лутфан розилик бердилар.

Жиззахлик фуқаролар маҳаллий амалдорлар хатти-ҳаракатидан шикоят қилмоқда

Куни кеча “Жараён” сайти мухлисларидан бири “Ўтюраклар” Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевага мактуб йўллаб, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига ёзган очиқ хатини сайтимизда чоп этишни илтимос қилган.

 Жиззахлик муштарий мактуби таҳрирсиз эълон қилинмоқда.