Category Archives: Галерея

Улуғбек Бакир: Ўзбек кинодраматурги Абдулазиз Маҳмуд туғилган кун!

Ўзбек кино санъатига ўзининг ёрқин асарлари билан улкан ҳисса қўшиб келаётган атоқли кинодраматург, етук режиссёр, таниқли кинооператор устоз Абдулазиз Маҳмуднинг 67 ёшли таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклаймиз!

Абдулазиз Абдулҳақович Маҳмудов 1950 йил 28 декабрда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Мойлисув шаҳарчасида дунёга келган.

У Горький номидаги Туркман университети ҳамда Москвадаги сценаристлар ва режиссёрлар Олий курсида таҳсил олган.

Абдулазиз Маҳмудов 60 дан ортиқ ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув филмларини суратга туширган.

Бу филмлари орасида «Тўғрисини айтганда», «Қайтиш», «Замондошлар», «Ер эгаси», «Паркентдаги қон тўкилиши», «Ўзбек иши», «Фарғона фожеаси», «Жоҳиллар» ва «Норасмийлар» ҳужжатли филмлари машҳур.

Кинорежиссёрнинг «Қуёш билан қайт» филми 1995 йил Париж кинофестивалида намойиш этилган.

Жаҳонгир Муҳаммад – Насрулло Саййид: «Мустақиллик Декларацияси – Халқимизнинг юксак истаги эди!»

 

12Бугун, 20 июнь – Янги Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим кун!

Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинганига, бугун, 26 йил тўлди. Шу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон парламенти – Олий Кенгашнинг 90-йиллар бошидаги Халқ депутатлари, Мустақиллик Декларацияси қабул қилиниш жараёнида катта жонбозлик кўрсатган миллат вакиллари, АҚШдан Жаҳонгир Муҳаммад ҳамда Канададан Насрулло Саййидлар билан суҳбатлашдик.

Бугунги Тошкент: ШҲТ, Aҳмадбой ва бошқалар (Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат)

Бугунги дастуримиз жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммитига ҳамда куннинг бошқа долзарб мавзуларига бағишланади.

«Ўтюраклар Клуби» ҳаётидан бир кун – 2004 йил (видео)

Бундан 12 йил муқаддам ўша пайтдаги Олий Мажлис депутати, ЎзМТРКнинг «Ахборот» дастури Фарғона водийси бўйича мухбири Муҳаммаджон Обидов Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Тюль қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ колхозчиларга ойлик маош тарқатиш “саҳна кўриниши”ни суратга олиб, “Ахборот” кўрсатувида намойиш қилганди.

Мўътабар Тожибоева. Sahwii аудиоблоги билан суҳбат

«Туркистон – умумий маконимиз!», давра суҳбати, 1-қисм (Н.Нормўмин, А.Абутов ва К.Раббимов)

“TUG’YON” радиосининг бугунги сони куни кеча Туркияда бўлиб ўтган «Туркистонликлар» Жамиятининг II Қурултойига бағишланади.

17-18 апрель кунлари Истанбулда 1916 йилги Туркистон қўзғолонининг 100 йиллигига бағишланган анжуман Туркияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё мамлакатларининг собиқ фуқароларига кўмак бериш ва бирлаштириш мақсадида Туркияда бундан уч йил олдин тузилган “Туркистонликлар” жамияти томонидан ўтказилган.

«Икки аср садоси» дастури, 1-қисм. Фарруҳ Зокиров – 70 ёшда!

TUG’YON радиоси ҳамда ZIYO NUR студияси томонидан тайёрланган «»ИККИ АСР САДОСИ» номли ушбу тарихий-ҳужжатли видеодастурнинг биринчи қисми, бугун, 2016 йилнинг 16 апрель куни, пойтахт Тошкентда 70 ёшини қарши олаётган халқимизнинг севимли санъаткори, афсонавий «ЯЛЛА» вокал- чолғу ансабли бадиий раҳбари Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия ҳамда Татаристон Халқ артисти Фарруҳ Зокировнинг юбилейи муносабати билан намойиш этилмоқда.

Тўлқин Қораев: Ўзбек ўзига бош бўлолмас экан (сўнгги, 2-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида ҳам Швециядан мустақил журналист Тўлқин Қораев иштирок этдилар.

Таниқли журналист Тўлқин Қораев билан асосан, бугунги ўзбек мухолифати ҳақида, миллатимиз зеҳнияти ҳақида суҳбатлашдик.

Қолаверса, Тўлқин Қораевнинг сўнгги пайтларда тез-тез ўзгариб бораётган сиёсий позицияларининг сабабларини ҳам сўрадик.

Дунёдаги қудратли давлатлар АҚШ ва Россиянинг бошқа давлатларга нисбатан олиб бораётган сиёсатларини журналист қандай баҳолайди?

Васила Иноятова: «Эзгулик» жамияти ўта оғир аҳволда, ёрдамга муҳтожмиз»


“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Тошкентдан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Васила Иноятова иштирок этдилар. Куни кеча таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти оғир молиявий инқирозга юз тутган.

Ризо Обид қандай вафот этди?! (Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати, 2-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.

Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Голландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатларига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 1.45 да шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, шоир ва ёзувчи, Zamondosh нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида оғир хасталикдан кейин вафот этди.