Category Archives: Аудио

Миллий адибимиз Эмин Усмон ИИВ ертўласида қийнаб ўлдирилганига 15 йил бўлди

“TUG’YON” радиосининг «Қатағон қурбонлари» ҳақидаги дастурининг бугунги сони бундан 15 йил аввал Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига қарашли ертўлада шафқатсиз қийноқларга солиниб, 17 кун ичида ҳалок бўлган марҳум ёзувчи Эмин Усмоннинг ёрқин хотирасига бағишланди.

Ozodlik, BahsOnline: Хавфсизлик учун шахсий дахлсизликдан воз кечишга розимисиз?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига хориждан борадиган курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилишига ўзбекистонликларнинг муносабатлари мунозара қилинди.

Қийноқлар ороли асираси (1) «Сўзбоши» (аудиокитоб)

СЎЗБОШИ

Мен бу китобимни Мустақил Ўзбекистон дея аталмиш қийноқлар мамлакатида ҳақ-ҳуқуқсиз азоб чекаётган муштипар халқимга, минг бир қийноқлар қурбони бўлган қисматдошларимга, азоблар исканжасида дунёдан бевақт кўз юмган шаҳидларга ва уларнинг яқинларига бағишлайман.

Азоблар оролига маҳкума бу кўнгил бир нарсани хоҳлар, ҳа, фақат бир нарсанигина жуда-жуда орзу қиларди… Шу кўраётган, кўриб қийналаётган ҳадсиз ҳақсизликлар, чексиз азоблар ҳақида ҳаммага ҳайқирса, бу янглиғ бедодликлар хусусида оламга овоза қилса, Ўзбекистон аталмиш шу мўжаз мамлакатни таназзулдан асраб қолса… ана шунларни истарди бу дил.

Бир асар битса, ҳаётий бир асар битсаки, унда “Келажаги буюк давлат” отлиғ ажал оғушида рўй бераётган жамики бедодликлар, адолатсизликлар акс этса, шундай бир китоб бўлса-ки, унинг асносида яратилган фильмда киндик қонимимиз тўкилган мана шу заминдаги мушкул вазият, айбсиз айбдор бўлаётган саноқсиз қисматдошларимизнинг оҳу-ноласи ўз ифодасини топса… Худди ана шу истак исканжасида беҳаловат бўларди кўнгил… Агар шундай асар дунё юзини кўргудек бўлса, уни албатта «Қийноқлар ороли асираси» деб номлаган бўлардим…

Ўзбекистондаги оммавий қамашлар ҳақида давра суҳбати

Тарихга эътибор қониқарли эмас (Анвар Назир билан суҳбат)

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан тарих фанлари бўйича эксперт Анвар Назир иштирок этдилар.

– Бугунги кунда Ўзбекистонда тарих фанининг аҳволи қандай? Ўрта мактабларда, лицей, коллежларда, олийгоҳларда тарих фани қандай ўқитилмоқда?

– Мустақиллик йилларида тарих фанига оид қандай асарлар нашр қилинди?

Ж.Муҳаммад – К.Раббимов: Ўзбекистонда авторитаризмми ёки тоталитаризм?! 2-қисм

Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод Турғунов билан суҳбат: Отамнинг ёзган шикоятлари қамоқхонадан ташқарига чиқарилмаяпти


TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва мухолифатчи Аъзам Турғуновнинг ўғли Беҳзод Турғунов иштирок этдилар.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва мухолифатчи Аъзам Турғунов 2008 йил июлида қорақалпоғистонлик бир фуқародан катта миқдорда пора талаб қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди. У ўша йилнинг 23 октябрида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди хукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2008 йилнинг 11 декабрида эса, Қорақалпоғистон Олий суди биринчи инстанция судининг Турғунов иши бўйича чиқарилган қарорини ўз кучида қолдирган.

Акмал Набиев: Андижон қирғини

Бегуноҳ инсонлар ноласи ҳамон,
Юракка найзадек санчилар тинмай.
Қонга тўлган майдон, қонли Андижон,
Баҳорнинг охири, ўн учинчи май.

Кўмак беролмадим, бошимни эгиб,
Жимгина кузатдим, жимгина юрдим.
Яшадим ҳеч нарса билмагандайин,
Кўзёш-ла аламли юзимни ювдим.

Золимнинг жазосиз қилмишин кўрсам
Қасос Ҳақдан! — дея ўзни овутдим,
Йиллар карвонига умрни тикиб,
Адолат истадим, адолат кутдим.

Ким эди, шафқатсиз жиноят қилган?
Ким эди, бегуноҳ халқни ўлдирган?
Мотам либосига буркаб атрофни,
Ким эди, шаҳримни қонга тўлдирган?

Майдон тўла одам, оддий одамлар,
Золимга тик боқди қўрқувни билмай.
Ажалга тик боқди, оддий одамлар,
Ўқлар ёғиларди майдонга тинмай .

Баҳорнинг охири, ўн учинчи май …