Category Archives: МЕДИА
Васила Иноятова: «Эзгулик» жамияти ўта оғир аҳволда, ёрдамга муҳтожмиз»
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Тошкентдан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Васила Иноятова иштирок этдилар. Куни кеча таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти оғир молиявий инқирозга юз тутган.
Ризо Обид қандай вафот этди?! (Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати, 2-қисм)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури ҳам махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.
Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Голландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатларига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 1.45 да шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, шоир ва ёзувчи, Zamondosh нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида оғир хасталикдан кейин вафот этди.
Ризо Обид қандай вафот этди?! (Жаҳонгир Муҳаммад, Мўътабар Тожибоева, Анвар Каримовлар давра суҳбати, 1-қисм)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури махсус сон сифатида тақдим қилинмоқда.
Боиси, куни кеча 29 мартдан 30 мартга ўтар кечаси Ҳолландиянинг Тиль шаҳар касалхонасида шифохона расмий ҳужжатига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат 01:45 да оғир хасталикдан кейин шу давлатда 10 йилдан бери сиёсий муҳожиратда яшаётган ватандошимиз, таниқли ўзбек журналисти, Zamondosh интернет нашрининг асосчиси Ризо Обид 58 ёшида жигар касаллигидан вафот этди.
Америка овози: Бухорода пора бермайман деган тадбиркор қийнаб ўлдирилган
Ўзбекистонда ҳуқуқ тартибот органларидаги порахўрликни фош қилишга жазм этган тадбиркор қамоқхонада қийноқлардан ўлгани ҳақида хабарлар бор. Маъмурий жавобгарликка тортилган 48 ёшли Илҳом Ибодовнинг ўлимига сабаб расман юрак хуружи деб кўрсатилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра эса, қамоқхонадан чиққан навбатдаги жасад мамлакатда қийноқлар мунтазам қўлланишини тасдиқловчи далиллардан биридир.
Миллий адибимиз Эмин Усмон ИИВ ертўласида қийнаб ўлдирилганига 15 йил бўлди
“TUG’YON” радиосининг «Қатағон қурбонлари» ҳақидаги дастурининг бугунги сони бундан 15 йил аввал Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига қарашли ертўлада шафқатсиз қийноқларга солиниб, 17 кун ичида ҳалок бўлган марҳум ёзувчи Эмин Усмоннинг ёрқин хотирасига бағишланди.
Ozodlik, BahsOnline: Хавфсизлик учун шахсий дахлсизликдан воз кечишга розимисиз?
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига хориждан борадиган курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилишига ўзбекистонликларнинг муносабатлари мунозара қилинди.
“Фарғона”: “ТУҒЁН” радиоси ва Мўътабар Тожибоевага омад тилаймиз!
Интернетда ҳуқуқ ҳимояси мавзусидаги TUG’YON онлайн радиоси иш бошлади
16 январда TUG’YON онлайн радиоси эшиттиришларини бошлади, бу радио “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг ҳамкорликдаги лойиҳасидир.
Ишга тушиш санаси сифатида Ўзбекистонда 24 йил олдин норозилик намойишлари бошланган кун танланди:
1992 йилнинг 16 январида озиқ-овқат нархлари кўтарилганидан норози бўлган минглаб талабалар Тошкент кўчаларига чиққанди.
Намойиш шавқатсизларча бостирилган. Янги сайланган президент Ислом Каримовнинг буйруғига кўра армия намойишчиларга қарата ўт очган, натижада икки талаба ҳалок бўлиб, ўнлаб талабалар жароҳатланган. TUG’YON радиосининг биринчи эшиттириши ўша кунларнинг хотирасига бағишланди.
Қийноқлар ороли асираси (1) «Сўзбоши» (аудиокитоб)
СЎЗБОШИ
Мен бу китобимни Мустақил Ўзбекистон дея аталмиш қийноқлар мамлакатида ҳақ-ҳуқуқсиз азоб чекаётган муштипар халқимга, минг бир қийноқлар қурбони бўлган қисматдошларимга, азоблар исканжасида дунёдан бевақт кўз юмган шаҳидларга ва уларнинг яқинларига бағишлайман.
Азоблар оролига маҳкума бу кўнгил бир нарсани хоҳлар, ҳа, фақат бир нарсанигина жуда-жуда орзу қиларди… Шу кўраётган, кўриб қийналаётган ҳадсиз ҳақсизликлар, чексиз азоблар ҳақида ҳаммага ҳайқирса, бу янглиғ бедодликлар хусусида оламга овоза қилса, Ўзбекистон аталмиш шу мўжаз мамлакатни таназзулдан асраб қолса… ана шунларни истарди бу дил.
Бир асар битса, ҳаётий бир асар битсаки, унда “Келажаги буюк давлат” отлиғ ажал оғушида рўй бераётган жамики бедодликлар, адолатсизликлар акс этса, шундай бир китоб бўлса-ки, унинг асносида яратилган фильмда киндик қонимимиз тўкилган мана шу заминдаги мушкул вазият, айбсиз айбдор бўлаётган саноқсиз қисматдошларимизнинг оҳу-ноласи ўз ифодасини топса… Худди ана шу истак исканжасида беҳаловат бўларди кўнгил… Агар шундай асар дунё юзини кўргудек бўлса, уни албатта «Қийноқлар ороли асираси» деб номлаган бўлардим…