Category Archives: ТАШАББУСЛАР
Каримовга “туёғингни шиқиллат” деган америкалик пахтакор (видео)
Интернет фазосида яқинда пайдо бўлган “Move, Karimov” қўшиғи ижодкорларидан бири Жавид Новрузов ўтган асрнинг 80-йилларида Тошкент университетида ўқиган. Ўзбекистонда “гуллаган ёшлик чоғи”нинг 5 йилини ўтказган америкалик машшоқ ўшанда пахта даласида чанг ютиш нима эканини ўз танасида ҳис қилиб кўрган.
Андижонлик махкум Таваккал Хожиевнинг ўлдирилишига сабаб бўлган қамоқхонадан чиқарилган яширин хат
ТАВАККАЛ ХОЖИЕВНИ ЎЛИМИДАН БИР ОЙ АВВАЛ ҚАМОҚДАН ЧИҚАРГАН ХАТИ
МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум мен қадрли Ватаним бўлган Ўзбекистон хукумати рахбарлари!
Мен ҳам шу Ватан фарзанди бўлганим учун шу юрт фуқароси сифатида сизларга ўз нолаларим ва қайғуларимни ечиш мақсадида мурожаат этмоқдаман.
Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан юрт равнақи, инсон қадр қиймати, фарзандларни келажаги ҳақида турли хил ислохотларни амалга ошириш учун турли хил тадбирлар, улкан улкан маблағлар ажратилиб келинмоқда.
Каримова уйи олдига борган Тожибоева ҳаракатида жиноят унсури топилмади
Швейцария прокуратурасиБМТнинг Женева бўлими қошидаги Ўзбекистон миссияси ходими Денис Макаров шикоят аризаси бўйича “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ва унинг ҳамроҳларига қарши жиноят иши очиш учун асос йўқ, деган қарорга келди.
Бу ҳақда швейцариялик ҳуқуқ-тартиботчиларнинг шу йил 9 апрель куни Ўзбекистон миссияси ходими Денис Макаровга йўллаган билдиришномасида айтилади.
Абдулазиз Маҳмудов: Ўзбек имоми Абдуллажон Ўтаевнинг ҳаёт тарихи
Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий беқарорлик, сиёсий мухолифат, ҳуқуқ фаоллари ва диндорларни қатағон қилиш йиллари бўлиб қолди.
Бу йилларда миллионлаган ватандошларимиз ички ва ташқи муҳожиротга юз тутишга мажбур бўлдилар. 20 йил давомида иқтидордагилар иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалигида жуда кўплаб оддий халққа қоронғу бўлган шубҳали тажрибаларни амалга оширди.
Абдулқуддус Мирзаев: «Халқ диний туйғулари туфайли исён қилмайди»
2007 йилнинг 26 сентябрь куни Cаудия Арабистонида юз берган автоҳалокат туфайли машҳур ўзбек диний олими Абдулвали қори Мирзаевнинг рафиқаси Шарифахон опа, ўғли Абдулқуддус Мирзаев ҳамда невараси Абдулвадуд ҳалок бўлган.
Бугун эътиборингизга биз Абдулқуддус Мирзаевнинг сўнгги интервьюни ҳавола этамиз.
Абдували қори Мирзаевнинг дом-дараксиз йўқолганига шу йилнинг 29 август куни 17 йил бўлади.
Ўзбекистондаги қирғин
1000 дан ортиқ одамлар ўзбек диктатори Ислом Каримов буйруғи билан ўлдирилган. Дунёнинг энг вахший диктаторлардан бири. Аммо бугун Ғарб Андижондаги қирғинни унутти ва уни кечирди.
Micheal Anderson filmi: O’zbekistondagi qirg’in
O’zbekistondagi qirg’in — Maikl Andersenning filmi
1000 dan ortiq odamlar o’zbek diktatori Islom Karimov buirug’I bilan o’ldirilgan. Dunyoning eng vaxshiy diktatorlardan biri. Ammo bugun G’arb Andijondagi qirg’inni unutti va uni kechirdi.