Category Archives: ТАШАББУСЛАР
Uznews.net: ЎХҲ – Ўзбекистондаги демократияга таҳдид
Қора жодугарлик сеанси фош этилди
Ўзбекистон Халқ ҳаракати бугунги кунда фақат эрксизликни таклиф этиши мумкин ва мамлакатнинг аксар қисми бугунги кунда шунга эга.Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) танасини беркитган сўнгги япроқни, ташкилот лидерларидан бири, шунингдек ўзининг “Таянч” ташкилоти рахбари Муҳаммадсолиҳ Абутов олиб ташлади.18 апрел куни у электрон почта орқали менга порнографик фотосуратлар тўпламини жўнатди. Улар менинг, “Однокласники” саҳифамга қўйилган расмларимдан монтаж қилинганди.
Бир маҳаллар менга берган интервьюсида, Европадаги каби “бироқ бирмунча аҳлоқий” демократияни исташини билдирган, имом Абутов, қўпол хазил қилди:
Абдужалил Бойматов-Танқидим учун менга ҳам фитна ва бўҳтонлар қилишганди
Сўнгги 2 ой ичида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва унинг етакчиси Мухаммад Солиҳ тўғрисида мухолифатнинг кўзга кўринган намояндалари Жаҳонгир Мухаммад, Бобур Маликов, Uznews.net интернет сайти мухаррири Галима Бухорбоева ўз танқидий фикрларини билдиришди. Мен ҳам Мухаммад Солиҳ ва ЎХҲ тўғрисида ўз фикрларимни айтишни лозим топдим.
Мен 2009 йилнинг май ойида ЎИҲЖнинг президенти бўлиб сайланганимдан сўнг ўзбек мухолифати етакчилари Абдураҳим Пўлатов ва Мухаммад Солиҳнинг ўз партиялари етакчилигини шу лавозимга муносиб бошқа кишиларга бўшатиб бериш тўғрисида кампания олиб боряпман.
Қирғизстонлик ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби раҳбарига мактуб йўллади
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилиши айтилаётган бир гуруҳ этник ўзбеклар “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси
Мўътабар Тожибоевага мактуб йўллаб, мамлакатни бирин кетин тарк этаётган йирик халқаро ташкилотларни бу аҳдидан қайтаришни ва уларнинг бу ердаги муддатини чўздириш чақириғи билан чиқишни сўраган. Мактуб муаллифларига кўра, 2010 йил июнь ойида содир этилган қонли воқеалардан сўнг, БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича Олий коммисарлиги ваколатхонаси этник ўзбеклар учун ягона мададкор ташкилотга айланган ва ўз ваколати доирасида кўмак кўрсатиб келган, аммо жорий йилнинг июнь ойида ташкилотнинг Қирғизистонда қолиш муддати якунланади.
Ҳазратқул Худойберди: Адолат ва ҳақиқат ҳамиша бирламчидир
2012 йил 4 февралда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти(ЎИҲХЖ)нинг бир гуруҳ аъзолари (Толиб Ёқубов, ЎИҲХЖ фахрий Президенти, Тўлқин Қораев ЎИҲХЖ аъзоси, Абдуҳамид Пўлатов Вице президенти, Турсунбой Ўтамуродов ЎИҲХЖ аъзоси ва номлари сир тутилган Ўзбекистондаги вакиллар) бир кичик Баёнот тарқатишибди. Қисқача маъноси шуки, улар Ҳаракат сафида қолишни лозим топишибди. Бу Баёнотни мен Ўзб.Халқ Ҳаракати сайтида кўрдим ва Толиб Ёқубов бу гапни тасдиқлади.
Жамиятимиз фаолларининг менга, ўзлари Қурултойда сайлаган раҳбарга, бу ҳақда лом мим демасдан бундай баёнот беришлари ҳурматсизликнинг бир кўриниши бўлди. Мен уларни бу қадамларини демократ бўлганим учун кечираман. Аммо инсоний муносабатлар бундан кейин қандай бўлишини ёлғиз Оллоҳ таоло билади.
М.Тожибоева: Лидерлик белгиланмайди, уни халқ ўзи танлаб олади, афсуски бугунги мухолифат вакиллари мана шу оддий ҳақиқатни унутиб қўйган
Мўътабар Тожибоева: Бу ерда мухолифатнинг бошини бир жойга қовуштирмайдиган бир муаммо бор, кўпчилик дўстлар мендан хафа бўлишмасин, амммо биз ўзаро очиқ гапириш ва нуқсонларни аниқ кўрсатишга келишдик, мен ҳам шунга амал қилиб айтаманки, муаммо бор, у ҳам бўлса КИМ НОМЕР БИРИНЧИ ЛИДЕР БЎЛАДИ деган касал иддао. Аслида лидерлик белгиланмайди, лидерни халқ ўзи танлаб олади, афсуски бугунги мухолифат вакиллари мана шу оддий ҳақиқатни унутиб қўйганми, деб ўйлайман. Ўйлайман эмас унутиб қўйган!!!
Хабарингиз бор Андижон қирғинидан кейин ватанни тарк этишга мажбур бўлган ўзбекистонликлар ташаббуси билан ташкил этилган “13 май Иттифоқи” платформасида дунёга келгани айтилаётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати 23-24 май кунлари Германияда ўзининг илк таъсис Қурултойини ўтказди.
Мўътабар Тожибоева: Сизларни олий инсоний қадриятларга садоқатли қолишга чақираман
Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэль Боррозога;
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчиларига;
Европа Парламенти аъзоларига “Ўтюраклар”Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари
МУРОЖААТНОМА
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,
Ҳозирда тасдиқланиб улгурган маълумотларга кўра, 24 январ куни, Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бельгияга келади. Бизга маълум бўлишича, у Европа Комиссияси раиси жаноб Жозе Мануэль Боррозо, Бельгия Қироли Альберту-II Жанобий Олийлари ва бир қатор ЕИ мулозимлари билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказади.