Category Archives: ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ
Мўътабар ёшлигиданоқ ҳақсизликка, ёлғонларга чидамайдиган, ҳамиша ҳақни ҳақ, ноҳақни ноҳақ деб ўрганган.
Мўътабарнинг ўзига нисбатан қилинган ҳақсизликлар уни инсон ҳуқуқи ҳимоячиси бўлиб тарбияланишига туртки бўлди. Айниқса, ҳаётдаги мавжуд қонунларнинг ишламаслиги, бунинг оқибатида инсонларнинг ноҳақ жабр тортиши, ноқонуний тухматлар билан хибсга олинишларига қарши Мўътабар ҳамиша курашиб келди.
Бу йўлда у оиласини, фарзандини, яқинларини ҳам ўйламаган. Улар учун қийин бўлса ҳам, ўзининг ҳаёти хавф остида қолса ҳам одамларга, кўмак сўраганларга қонун доирасида ёрдам берган. Қатор рахбарларнинг қонунни поймол қилиш холатларини фош қилган. Булар ҳақида мисоллар келтиришимизнинг хожати йўқ. Чунки, унинг ҳақиқат йўлида кураш олиб боришини бутун дунё билади. Шунинг учун ҳам уни энг нуфузли Нобель мукофотига тавсия қилинган ва номинант сифатида тасдиқланган.
Т е л е г р а м м а
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси, 6-уй. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
Фарғона шаҳар 10–сонли тергов изолятори 6–камераси махбуси Мўътабар Тожибоевадан ариза ва очиқ хат
Бу ноқонуний хатти–харакатларни мен биргина жумла билан шарҳлайман. Улар Ўзбекистон Республикаси хукуматининг фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги амалий ишларга қилаётган тўсқинликлари айнан менга тегишли хужжатлар орқали фош бўлиб қолишларидан қўрқиб ўз жиноий кирдикорлари баён қилинган хужжатларни, кассеталарни ва бошқа нарсаларни йўқотиш мақсадида ғайриқонуний йўл билан тинтув ўтказганлар ва олиб қўйганлар.
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6–уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси, 6–уй. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
Илтимосномани рад қилиш ҳақида қарор
Адвокат Дилафруз Нурматовадан Фарғона вилоят прокурорига шикоят
Нима учун мижозим билан ҳар сафар учрашишимга алоҳида рухсатнома талаб қилиниши керак?
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 7–моддасида кўрсатилган адвокатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида бирон–бир махсус рухсатнома талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш маън этилади” деган қонун талаби қаерда қолди?
Фарғона вилоят прокурорига
Фарғона шаҳар “21–асрда мулкдор ҳимоячиси» адвокатлик фирмаси адвокати Дилафруз Нурматовадан ШИКОЯТ
Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 14/9
Эхтиёт чорасини ўзгартириб, озодликка чиқариш бўйича адвокатнинг илтимосномаси
Жиноят иши қўзғатиш ҳақида қарор
Мухтарам Президент! Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Сиз мени ҳуқуқ ва эркинликларим кафолатисиз.
ТЕЛЕГРАММА МУРОЖААТНОМА
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6–уй.
Президент девонига. Президент Ислом Каримовга
Махбуса Мўтабар Тожибоевадан
Ғанихон Маматхонов: «Ўзбекистонлик Анжела Девисни қутқаринг!»
Куни кеча бир амалдор ҳуқуқингизни бузганда дарҳол Мўътабар Тожибоева хонадонига бош уриб боргансиз. Тонг саҳар ҳам, ярим кечаси ҳам хонадони бечора мазлумлар учун очиқ бўлган Мўътабар Тожибоева бугун қамоқда. У 08.10.2005 йил куни эрта тонгда Ирландияда ўтказиладиган Ҳалқаро симпозиумда иштирок этиш учун самолётда Москвага учиб кетиш учун Тошкентга кетиши керак эди. Биз сизлардан Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмак беришларингизни сўрашдан олдин уни қамоққа олинишига асос бўлган сабаб ҳақида бироз тўхталайлик.
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси, 6-уй Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Ҳалқаро, маҳаллий матбуотларга, ўзбек ҳалқига
МУРОЖААТНОМА ТЕЛЕГРАММА
Қачон ҳалқ бўласан, эй сен ўзбегим! Ўзбекистонлик Анжела Девисни қутқаринг!!!
Ўзбек ҳалқининг ҳимоя қалқони – Мўътабар Тожибоевани ҳимояси учун кўмакка қалқи ўзбегим!
Мўътабар Тожибоева оғир аҳволда
Ҳибсда сақланаётган фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг соғлиғи оғирлашганига қарамай, унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг бу ҳақда хабар берган адвокати Муҳаррам Тожибоеванинг айтишича, М.Тожибоева очлик эълон қилган. Унинг жинсий аъзосидан тўхтовсиз қон кетмоқда. Аммо ҳибсхона маъмурияти ва шифокори унга тиббий ёрдам кўрсатишга шошилаётгани йўқ.
Бундан ташқари, М.Тожибоевага руҳий босим ҳам ўтказиляпти. Ҳуқуқ ҳимоячиси билан бир хонада сақланаётган маҳбуса Мария Бондаренко унга турли пўписалар қилган. Назоратчи М.Бондаренкога пичоқ ҳам олиб кириб берган. Маҳбуса ҳуқуқ ҳимоячисига тажовуз қилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Шайбон
26.10.2005
Мўътабар Тожибоеванинг сафдошларига тазйиқ ўтказиляпти
Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари “Ўтюраклар” клуби аъзоларига тазйиқ ўтказиб, уларни айни пайтда ҳибсда бўлган жамият раҳбари Мўътабар Тожибоевага қарши кўрсатма беришга мажбурламоқда.
Бу ҳақда М.Тожибоеванинг адвокати Муҳаррам Тожибоева маълум қилди. Унинг айтишича, 19 октябрь куни олтиариқлик Маъмуржон Мисиралиев кечки 22 ларда вилоят ИИБга олиб келинган. Бошқарманинг терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳошим Азизов унга жисмоний куч ишлатиб, М.Тожибоевага қарши кўрсатма беришга мажбурлаган. М.Мисиралиев тонгги 3 ларда уйига қўйиб юборилган. У ҳали ҳам сўроққа чақирилиб турилибди.
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев М.Тожибоевани таниган шахсларга ҳам тазйиқлар ўтказилаётганини билдирди.
Шайбон
21.10.2005