Sentabr 2004 ойлик архив
Ўзбекистон хукумати томонидан олиб борилаётган сиёсатга қарши қаратилган чақирилган плакатлар ҳақида суд Қарори
Ҳуқуқ фаоли Мўйдин Мусурмонқуловга Янгиқўрғон Қишлоқ Фуқаролар Йиғинидан Тавсифнома
Мўътабар Тожибоева: Олий Мажлис депутати Ноъмонжон Омонов қўли қон қотил
Биз фош қилган фактларни «Жиноятларни биз фош қилдик» деб ёлғонни ёзганликлари учун биздан кечирим сўрасинлар
Т е л е г р а м м а
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент Девонига. Президент Ислом Каримовга
Республика Бош прокуратураси бўлим бошлиғи Эргаш Менглиевни, «Ҳалқ сўзи» газетасини биз аниқлаган, фош қилган фактларни, «Жиноятларни биз фош қилдик» деб ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғонни ёзганликлари учун газета сахифалари орқали биздан кечирим сўрашларини талаб қиламиз.
Мухтарам Ислом Абдуғаниевич!
Сизнинг 2004 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни қабул қилганингиздан кейин ҳам Олий Мажлис депутати – Олтиариқ туман хокими ва унинг ўринбосарлари ушбу Фармонга зид равишда ерларни талон-тарож қилиб, суистеъмолчиликларни давом эттиравердилар.
Диний экстремизмда айбланган Ғайназаров Аҳмадқул ва Камолов Абдуллажонларга чиқарилган айблов Хукм
Фарғона ҳалқини бу хавфли жиноятчиларнинг кирдикорларидан вофиқ қилишингизни талаб қиламиз
Т Е Л Е Г Р А М М А
Фарғона вилоят терелерадиокомпанияси бошлиғига
Ўзбекистон хукумати терроризмга қарши курашни кучайтириб, қўпорувчилик харакатларига қарши тарғибот-ташвиқот ишлари қилишни журналистлар зиммасига юкланмоқда.
«Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева ва унинг ҳимоясидаги судланувчилар Ш.Салохутдинов, Х.Абидов, А.Мадмаров, Р.Юсупов, И.Ахмаджонов, И.Исабеков, А.Азамов, Б.Ўлмасов, У.Ашуров ва М.Акбаровларнинг оила аъзоларидан
Т А Л А Б Н О М А
«Терроризм ва наркомафия ҳомийси Амин Юсуфжонов истеъфога чиқарилсин» плакатини олиш Баённомаси
Терроризмга қарши ўтказилган пикет ҳақида муносабат
Бугун 7 сентябр 2004 йил куни мени бир қадрдоним соат 13.00 га Олтиариқ тумани жиноят ишлари буйича судининг биноси олдига келишимни айтди. Илож қанча, айтган вақтда етиб бордим.
Бино олдида иккита қария турган экан. Сабр тоқат билан танишимни кутдим, келди. Ҳозир суд бўлишини, унда қатнашишим кераклигини ҳам айтган эди. Соат 14.00 дан кейин 10-12 одам тўпланди.
Янги ватман қоғозига қандайдир эълонларни ёза бошлашди. Халиги шиорларни ушлаб, автомашиналарни қатнови томонга қараб туришди. Ҳаммаси жим, ҳеч қандай бақириқ-чақириқлар йўқ.
Қизиқиб шиорларни ўқидим: «Биз терроризмга қаршимиз!», «Гиёҳвандликка, наркобизнесга қаршимиз!», «Ерни талон-тарож бўлишига йўл қўймайлик!», «Фохишабозликка қарши курашайлик!» Ниятлар яхши, давлат сиёсатига қарши ҳеч нима йўқ.
Шаън, қадр қиммат ва ишчанлик обрў эътиборни ҳақоратловчи материалларни тарқатганлик учун судга даъво ариза
(Бадном қилувчи, шаън, қадр киммат ва ишчанлик обрў эътиборни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун рад қилиш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, қадр қимматни ерга урувчи, ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни хизмат хужжатларида ёзиб тарқатганлик, конституция билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни бузганлиги, яъни қонунга хилоф равишда маъмурий жавобгарликка тортганлик орқасидан етказилган маънавий зарар 30 (ўттиз) миллион сўм ва етказилган моддий зарар 3240 (уч минг икки юз қирқ) сўм, жаъми 30 миллион 3240 (ўттиз миллион уч минг икки юз қирқ) сўм ундириш ҳақида)
Риштон туманлараро фуқаролик судига
Даъвогар: Марғилон шаҳар “Зуҳро” кўчаси 31 уй 31-32- хонадонларда яшовчи “Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева
Фарғоналик адвокатлар қийноқларга қарши
Маълумотларга кўра, Фарғонада бир гуруҳ адвокатлар томонидан “Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши” деб номланган янги ташкилот тузилган.
Ташкилот ташаббускорларидан бири, Фарғонадаги “Нажот” адвокатлик фирмаси раҳбари Асқарали Файзуллаевнинг сўзларига қараганда, кўплаб халқаро ташкилотларнинг қийноқларни тўхтатишни сўраб, Ўзбекистон ҳукуматига мурожаатлар, тавсияномалар жўнатганига қарамай, мамлакатда қийноқлар давом этмоқда.
Янги ташкилотни тузишдан асосий мақсад фуқароларни қийноққа солиш каби ноқонуний ишларни фош этиб, бу муаммога ҳукумат ва халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш орқали қийноқларга барҳам беришга ҳаракат қилишдир.
Озодлик радиоси: “Ўтюраклар” сафи кенгайди
“Андижон” балиқчилик хўжалигининг оилавий ижарачиси Малика Мамадаминованинг сўзларига қараганда, у хўжаликда юзага келган муаммоларни ечишга ёрдам бўлади, деган мақсадда “Ўтюраклар” клубига аъзо бўлган.
М.Мамадаминованинг айтишича, марғилонлик Ҳусанбой исмли йигит у ижарачилик қилаётган кўлга ёрдамчиликка ишга олинган. Йигит овланган балиқларни олиб кетган, лекин пулини тўламаган. Қарз эса ижарачилар бўйнига тушган. Суд ҳам, прокуратура ҳам Ҳусанбойнинг тарафини олмоқда.