06.12.2013 кунлик архив
Ҳуқуқ фаоли: Лондон Қаюм Ортиқов ишида етарлича фаоллик кўрсатмади
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси собиқ ходими, Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ қурбонига айланган Қаюм Ортиқовнинг хотини Моҳира Ортиқова Британия расмийларини ўзбек диктатураси билан тиғиз ҳамкорлик қилаётганликда айблайди.
Шу йилнинг 1 декабрь куни “Жараён” сайтимизда Тошкентдаги Буюк Британия элчихонаси собиқ ходими Қаюм Ортиқовнинг хотини Моҳира Ортиқованинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги парламентига йўлланган мурожаати чоп қилинганди.
Ўз мурожаатида Моҳира Ортиқова кейинги пайтда Ўзбекистон расмийлари билан фаол ва тиғиз ҳамкорлик қилаётган расмий Лондон хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида ёзади.
Мўътабар Тожибоева Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси билан учрашди
5 декабрь куни “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Патрициана Спарасино-Тиллай билан учрашди.
Париждаги мазкур учрашув элчи хонимнинг илтимосига кўра ташкил этилганди.
Нельсон Мандела хотирамизда
Агар сизда бир орзу бўлса, токи таслим бўлмас экансиз, уни рўёбга чиқаришга ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди. (Нельсон Мандела)
Узоқ давом этган касалликдан сўнг 95 ёшида ХХ асрнинг афсонавий инсон ҳуқуқлари курашчиси, Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) собиқ президенти ва Нобель тинчлик мукофоти лауреати Нельсон Ролиҳлаҳла Мандела оламдан ўтди. Бу ҳақда 2013 йилнинг 5 декабрь куни марҳумнинг шахсий сайти (www.nelsonmandela.org) орқали хабар тарқатилди.