Category Archives: АРХИВ
Ўзбекистонлик амалдорлар суд хокимиятига қандай муносабатда?
2004 йил, 15 март
Фарғона вилояти Охунбобоев туманидаги раҳбарларни маҳаллий масжидни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилишда айблаб, судга берган фуқароларнинг даъво аризалари 11 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик судида кўриб чиқилган.
Хабарда айтилишича, чақирув қоғози берилганлигига қарамай, вилоят ва Охунбобоев туман хокимликларидан ҳамда туман прокуратурасидан ҳеч қандай вакил судда қатнашмаган. Асосий жавобгарлардан бири, вилоят хокимининг диний масалалар бўйича ўринбосари Мирзарасул Ғофуровнинг эса, ишдан олинганлиги сабабли судда иштирок этмаётгани маълум қилинган.
Қани вилоят касаба уюшмалари томонидан кўрсатилган меҳр-мурувват?
ТЕЛЕГРАММА ТАЛАБНОМА
Фарғона вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Анвар Юнусовга
Нусхаси: Агросаноат мажмуи тармоқ касаба уюшмаси кенгаши раиси С.Аҳмадқуловга
Нусхаси: «Ўтюраклар» Клуби рахбари М.Тожибоевага
Тошлоқ пахта тозалаш заводи ишчиларидан
11 март 2004 йил
Биз Тошлоқ пахта тозалаш заводи ишчилари Фарғона вилоят касаба уюшма ҳуқуқшуноси Мелиқўзиев биз ишчиларни 2004 йил февраль ойида ёзган аризаларимизни ва биз аёлларни инсон қатори олмай, аризаларимизга қонуний жавоб бермади.
Намойишчилар амалдорларнинг маҳкамага тортилишини талаб қилиб чиқишди
6 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик суди биноси олдида Фаргона вилояти, Охунбобоев туманида истиқомат қилувчи 30 га яқин фуқаро «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева бошчилигида норозилик чиқиши ўтказган.
«Улар 1998 йили қабул қилинган виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга зид равишда фаолият кўрсатаётган вилоят рахбарларидан норози эканликларини билдириб, норозилик чиқишига вилоятдаги амалдорларнинг оддий фуқароларга бўлган муносабатлари сабаб бўлганини маълум қилишди», – дейилади хабарда.
Ўзбек аёлларининг аянчли, фожеали тақдирига Дунё ҳамжамиятини эътиборини қаратиш учун «очлик» эълон қилдик
Т Е Л Е Г Р А М М А
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй Президент девонига
Президент Ислом Каримовга
Жаноб Президент!
Ўзбек матбуотлари Ўзбекистонда аёлларнинг фаоллиги ошганлиги, уларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўлиб тошиб ёлғонларни тарғиб қилмоқдалар.
Аслида эса ҳеч бир замонда, ҳатто ўша Сизлар “мустабид тузум” деб атаётганингиз Совет замонида ҳам ўзбек аёли мустақил Ўзбекистон аёлидек хор бўлмаган, чўриларга айланмаган.
Фақатгина мустақил ўлкада турли ерларда бозорлар ташкил этилди – бу мардикор аёллар бозори.
Олтиариқни жиноятчи амалдорлардан тозаланг жаноб Президент!
Т Е Л Е Г Р А М М А
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6-уй. Президент Девонига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга
Мухтарам Жаноб Президент!
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги деярли барча раҳбарлар:
Жумладан Олий Мажлис депутати, туман хокими Ноъмонжон Омонов, ҳокимнинг ўринбосарларини, МХХ ходимлари, туманнинг чаласавод ва порахўр прокурори Ғайрат Умурзақов, унинг терговчиси Бахтиёр Пўлатов, Жиноят ишлари бўйича судининг раиси Тожиддин Вахобов, Ҳамза шаҳридаги наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи қўшмачи ва фоҳишаларнинг шериклари туман ИИБ раҳбарлари Мусо Хонкелдиев, Ҳамзалик фоҳишаларнинг хушторлари, қўшмачихоналар эгалари Аминжон Юсуфжонов, Алижон Ҳайдаров, Фарҳод Давронов ва Исроил Мамадалиев сингари жиноий кимсаларнинг давлат сиёсатига ва Конституцион тузумга қарши фаолият юритаётганликлари боис уларни хизмат вазифаларидан четлатишингизни қатъий талаб қиламиз.
Озодлик радиоси: Пулимизни беринг!
Хабарларга қараганда, нафақа пулларининг ўз вақтида берилмаётгани фуқароларни шундай йўл тутишга мажбур этган. Улар воқеа жойига етиб келган маҳаллий маъмурлардан нафақа пуллари зудликда тарқатилишини талаб қилган.
Фарғоналик кузатувчи Ҳусанбой Рўзиматовнинг айтишича, норозилик иштирокчиларидан баъзиларига тиббий ёрдам кўрсатишга ҳам тўғри келган.
Озодлик радиоси: Ўқитувчилар иш ташлади
Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг бундай йўл тутишига янги тайинлаган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Янги директор мактабда ички назорат ўрнатиб, муаллимларни бир-бирига қарши қилиб қўйган. Таълим масканида вужудга келган муҳит соғлом фаолият юритишга имкон қолдирмаган.
Норозилик акцияси иштирокчилари мактабда бундай носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишида маҳаллий амалдорларнинг ҳам бевосита иштироки борлигини таъкидлади. Зеро, деди улар, биз ўз ҳуқуқларимизни талаб қилсак, маъмурлар томонидан инобатга олинмаётир, талабларимизни эътиборга олиш ўрнига, ўқитувчиларга тазйиқ ўтказиб, текширув устига текширув ўтказмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Б.Исломовни жабрланувчи Мўътабар Тожибоевага жавоб хати
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ҳал қилув қарори
Фарғоналик бир гуруҳ фуқароларнинг Тео Ван Бовенга очиқ хати
2004 йил, 16 феврал
Фарғона вилоятининг Яйпан шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар БМТ қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен номига очиқ хат билан мурожаат қилишган.
Унда кейинги пайтларда Фарғона вилоятида, жумладан Ўзбекистон туманида ҳуқуқ–тартибот ходимлари томонидан фуқароларнинг аёвсиз қийноқларга солиниши кўпайгани маълум қилинади.
Мактуб муаллифларидан бири Мўътабар Қурбонованинг айтишича, 2003 йил 11–декабр куни Яйпан шаҳридаги Пахта тозалаш заводи қоровули номаълум шахслар томонидан вахшийларча ўлдирилиб, унинг жасади молхона охурига ташлаб кетилган.