Category Archives: Қамоққача
Мўътабар Тожибоева: Жаноб Каримов! Зудлик билан милиция ҳақидаги қонунни қабул қилинг! Ҳукуматнинг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ҳимоя қилинг!!!
Жаноб Ислом Абдуғаниевич!
“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан “Зудлик билан милиция ҳақидаги қонунни қабул қилинг – Ўзбек хукуматининг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ҳимоя қилинг!!!” дея қатъий талаб қиламиз.
Чунки Ўзбекистонни мустақилликка эришганига бир неча йиллар бўлишига қарамасдан ханузгача милиция ҳақида қонун қабул қилинмаган. Бунинг натижасида Ўзбекистондаги милиция органларида фаолият юритувчи шахслар нафақат Ўзбекистондаги қонунларга бўйсунмасликлари холати, балким уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имониятлари мавжуд эмас. Бир оғиз сўз билан айтганда милиция ходимларининг қонунбузилиш холатларига қонуний бахо бериш ва ҳуқуқи бузилганларни ҳимоялаш механизми ишлаб чиқилмаган.
Қамоқдаги собиқ терговчи Пирмуҳаммад Хайдаровнинг Ислом Каримовга хасратлари
Ферганару: Андижон фожеасига уч ой тўлди. Қобил Парпиев ҳикоя қилади
“Қонли Андижон жумаси” деб аталган фожеа тўғрисида кўп айтилди, кўп ёзилди.
Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийсидан олинадиган ахборот чекловини кучайтиргани учун, бу воқеанинг кўп тафсилотлари номаълум бўлиб қолмоқда.
Қобил Парпиевнинг интервьюси ана шу номаълум жиҳатларни тўлдиради ва ўша фожеавий тун тафсилотларига айрим аниқликлар киритади. Қобил Парпиев ўша воқеаларда фаол иштирок этган, айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан яшириниб мамлакат ташқарисига чиқиб кетган.
Озодлик радиоси: Раҳбарни танқид қилиб, тили куйганлар!
Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Андижон воқеаларидан кейин вилоятдаги сиёсий фаол фуқароларга нисбатан бу каби таъқиб-тазйиқлар ортиб бораётганини тасдиқлади.
“Менинг орқамдан ҳам доимий кузатув мавжуд. Қаерга борсам, тасвирга олишади”, – деди М.Тожибоева.
Фарғоналик Обид ҳожи Ғойибов раҳбарларга, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига ҳаётдаги ноҳақликлар ҳақидаги шахсий мулоҳазаларини қўрқмасдан, ошкора айта олиши билан халқ орасида катта обрўга эга.
Озодлик радиоси: Ёш олим ва онаси порахўрликда айбланмоқда
Куни-кеча Қўқон педагогика институти проректори Ваҳобжон Хўжаев ҳамда у билан бирга ишлайдиган онаси Хосиятхон Аълохўжаева порахўрлик ва таъмагарликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Она-бола Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 210-моддалари (порахўрлик) бўйича айбланмоқда.
«Қадрият» газетасининг порага сотилган мухбири Ортиқ Саидовга Азиза Мисиралиевадан очиқ хат
«Қадрият» газетаси мухбири Ортиқ Саидовга
ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ
Сўзимни салом билан бошламадим. Чунки сиз саломга арзимайсиз. «Қадрият» газетасинииг июль ойи сонида «Қиличидин, найзадин бўҳтон ёмондир» сарлавха остида берилган мақолангизда (бу мақола учун қанча пулга сотилганингиз яққол кўрсатиб турибди) «туҳматчи» дея тилга олинган Мисралиев Маъмирхожига берилган «сифатлар» аслида сиз ҳалол, ишбилармон деб таърифлаган Ҳамдамов Расул, Ҳолида Жабборова, Мухтор Мирзабеков ва Муҳаммадзулфиқор Мавлоновларга тегишли.
Озодлик радиоси: Бўҳтон ёмон, аммо бўҳтонни ҳақиқат дейиш ундан ёмон!
“Қадрият” газетасининг 2 июль кунги сонида журналист Ортиқ Саидовнинг “Қамчидин, найзидин бўҳтон ёмондир” сарлавҳали мақоласида фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маъмиржон Мисиралиев фаолияти қораланади.
Мақолада айтилишича, М.Мисиралиев ўзи яшаётган Олтиариқ туманидаги ҳалол ишлаётган, ишбилармон амалдорларга туҳмат қилганликда, уларнинг ишига халақит бераётганликда айбланади.
Озодлик радиоси: Оддий фуқаро прокуратура ходимларини ва газетани судга берди
Х.Мелиеванинг айтишича, эри билан ажрашгач, суд оила мулки “Дамас” автомобилини сотиб, пулини томонларга тенг бўлиб бериш тўғрисида қарор чиқарган.
Мўътабар Тожибоева: Фуқаролик жамияти қуришни истамасангиз, истовчиларга тўсқинлик қилманг
«Фуқароларимиз оддий ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмасликларига яна бир сабаб бор. Ўзбекчилик, юз-хотир, андиша деган тушунчалар мавжуд. Қолаверса, «ёзғувчи», «иғвогар», «жанжалкаш» деган номдан ҳазар қилишади. Ўз ҳақ ҳуқуқини талаб қилиб тортишган инсонга кулманг. Ундан ўзингизни тортманг, унинг учун уялманг, андиша қилманг. Аксинча, ундан ўрганинг. У ўз харакати билан адолатсизликка, тўрачиликка, лоқайдликка муросасизлик қиляпти, ҳуқуқини талашаяптц, жамиятда қонун устиворлиги, адолат мезони бузилмаслигига хисса қўшаяпти».