Category Archives: АНДИЖОН ҚИРҒИНИ

Фарғоналиклар Тео Ван Бовенга мурожаат қилди

Снимок,,,,,,,

Кеча (28 июнь) Фарғона вилоятидаги «Фуқаролик Жамияти» Халқ Ҳаракати, «Ўтюраклар» Клуби, «Ҳуқуқшунослар қийноқларга қарши», «Халқпарвар» ҳамда «Тезкор журналистлар» сингари бир неча ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши комитети махсус маърузачиси Тео Ван Бовенга махсус мурожаат билан чиқдилар.

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳрилик Номоз Усмонов ва Иқбол Сатторовлар қотиллик ва ўғрилик, Охунбобоев тумани Пахтакор қишлоғилик Нуриддин Сохибоев номусга тегиш, Охунбобоев тумани Оқтепа қишлоғилик Салимбек Рахимов қотиллик, талончилик, босқинчилик, фирибгарлик, товламачилик, фарғоналик Улуғбек Абдурахимов қотиллик, Охунбобоев тумани Муллақайрағоч қишлоғилик Отабек Шокиров босқинчилик жиноятлари содир этганликда айбланиб, чидаб бўлмас қийноқлар қўлланилганлиги эвазига бўйнига қўйилган.

Шунингдек, мурожаатда қийноқлар бўйича маърузачига вилоятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан содир этилаётган жиноятлар, тергов ва суддаги қийноқлар, айрим ҳолларда айбланувчиларнинг фожеали ўлими билан тугаётган холатлар ҳақида маълумотлар берилади.

30 июнь 2005 йил

Мусулмон Ўзбекистон

Мўътабар Тожибоева: «Пахтакор» кимнинг эркаси?

Мухбиримизнинг таъкидлашича, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 10-турининг марказий учрашуви сифатида эътироф этилган Пахтакор-Нефтчи учрашуви ҳангомалари орадан ўн кун ўтишига қарамай тинчимаяпти.

Шу йилнинг 18 июнида Фарғонадаги Марказий стадионда бўлиб ўтган учрашув интихоси муштлашувларга айланиб кетганди.

Ўйинни бошқарган судья Смирнов «Пахтакор» футболчилари томонидан қаттиқ калтакланган, бир неча минг мухлислар стадионга тушиб, ўйин оммавий тартибсизликларга сабаб бўлганди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, хозирда футболда зўравонлиги билан танилган «Пахтакор»чилар бу ўринда яққол айбдор бўлиб, вилоят шарафини ҳимоя қилувчиларга ҳақоротомуз муносабатда бўлганлар.

Озодлик радиоси: Нобель мукофотига номзод ўзбекистонлик аёллар нега жим?

“2005 йилдаги Нобель мукофотига номзод 1000 аёл” лойиҳасига киритилган ўзбекистонлик ва хорижлик аёллар иштирокидаги тадбир белгиланганидек Тошкентдаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида эмас, бошқа хилватроқ жойда ўтказилди.

Нурматова Матлуба: Солиқ департаменти босқинчиларидан дод!

Снимок,,,,,,,

Мен сиздан Марғилон шаҳар департамент ходимларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг бир қатор моддаларида белгилаб қўйилган қонун талабларини қўпол равишда бузганликлари учун, уларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўришликни илтимос қиламан ва беркитиб қўйишган тилло буюмлар ва пулларимни топиб беришларини сўрайман.

Марғилон шаҳар департамент ходимлари ўзларига берилган мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, фуқароларни қонуний ҳуқуқларини паймол қилишлари, хусусан уй-жой, мулк даҳлсизлиги каби конституцион ҳуқуқларини паймол қилишлари мумкин деб, қайси қонунда белгилаб қўйилган?

«Моҳият» газетаси: ЎЙИН, ёхуд «тажриба»да тобланган аёл қисмати!

ЎЙИН-page-001ЎЙИН-2

Mohiyat – Uyin yohud tajribada toblangan ayol qismati

Фарғоналиклар Тео ван Бовендан ёрдам сўрамоқда

Фарғонадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаоллари, мустақил журналист ва адвокатлар Андижон воқеаларидан кейин ҳибсга олинган шахсларга нисбатан қийноқлар кучайиб бораётгани юзасидан БМТнинг қийноқлар масаласи бўйича махсус вакили Тео ван Бовен номига мурожаатнома йўллади.

Шунингдек, бу мурожаатнома Ўзбекистон президенти ва бир неча давлат идоралари номига ҳам жўнатилди.

Мўътабар Тожибоева: Жаноб Каримов! Қийноқлар қўллаётган мансабдорларга қонуний чора кўринг!

Снимок,,,,,,,

Абдураҳимов Улуғбекни зиммасига қўйилган қотиллик жиноятининг ҳақиқий айбдори эса ўта оғир жиноят устида қўлга олиниб, қотиллиги ҳам фош бўлиб, қамоқ жазосига хукм қилинди.

«Ойни этак билан ёпиб бўлмайди» деган ҳалқ мақоли бежиз айтилмаган. Биз барибир ҳақиқатни юзага чиқариш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Қабиҳликни келтириб чиқарадиган шароитларга тегмай туриб, ҳақиқат талаб қилиш, ёмғир ёғаётганда тош ётқизилмаган кўчада лой бўлмаслигини талаб қилиш билан баробардир.

Д.И. Писарев

Мўътабар Тожибоева: Чаласавод судья хоним ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятлари фош бўлгач, суддан нажот сўраганларни жазолашга ўтди!

Снимок,,,,,,,

Биз зудлик билан судья Маткаримовани муддатидан олдин судялик вазифасидан чақиртириб олишни қатъий талаб қиламиз.

Юқорида баён қилинган ҳар бир фактларни атрофлича жиддий текшириб кўрганларингиздан сўнг судья Турғуной Маткаримованинг ҳар бир дақиқа судльялик вазифасида ўтириши жамиятимиз учун, хукумат учун, энг аввало захматкаш, оддий содда ва тўпори ҳалқимиз вакиллари учун ўта хатарли эканлигини ўзларингиз тушуниб етасизлар.

«Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ Ҳаракати ҳамда «Ўтюраклар»
Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти

БАЁНОТ  ТЕЛЕГРАММАСИ

Моҳият газетаси: Қарор қатъий эмас! Шикоятга ўрин бор!

Қарор қатъий эмас-page-001

Мўътабар Тожибоева: Коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар!

Снимок,,,,,,,

Коррупционер сенаторлар ва депутатлар, маъмурий органлар вакиллари ўз жиноий хатти харакатлари учун қачон жавоб берадилар? Хукуматга ёқмай қолганидан кейингинами? 

Ёхуд коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар!

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент. Хукумат уйи, Мустақиллик майдони 1–уй. Олий Мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга;

Нусхаси: Тошкент. Хукумат уйи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига Бош вазир Шавкат Мирзиёевга;