Category Archives: МЕДИА

Ўзбекистонлик амалдорлар суд хокимиятига қандай муносабатда?

Снимок,,,,,,,

2004 йил, 15 март

Фарғона вилояти Охунбобоев туманидаги раҳбарларни маҳаллий масжидни рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилишда айблаб, судга берган фуқароларнинг даъво аризалари 11 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик судида кўриб чиқилган.

Хабарда айтилишича, чақирув қоғози берилганлигига қарамай, вилоят ва Охунбобоев туман хокимликларидан ҳамда туман прокуратурасидан ҳеч қандай вакил судда қатнашмаган. Асосий жавобгарлардан бири, вилоят хокимининг диний масалалар бўйича ўринбосари Мирзарасул Ғофуровнинг эса, ишдан олинганлиги сабабли судда иштирок этмаётгани маълум қилинган.

Намойишчилар амалдорларнинг маҳкамага тортилишини талаб қилиб чиқишди

Снимок,,,,,,,

6 март куни Марғилон туманлараро фуқаролик суди биноси олдида Фаргона вилояти, Охунбобоев туманида истиқомат қилувчи 30 га яқин фуқаро  «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева бошчилигида норозилик чиқиши ўтказган.

«Улар 1998 йили қабул қилинган виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга зид равишда фаолият кўрсатаётган вилоят рахбарларидан норози эканликларини билдириб, норозилик чиқишига вилоятдаги амалдорларнинг оддий фуқароларга бўлган муносабатлари сабаб бўлганини маълум қилишди», – дейилади хабарда.

Озодлик радиоси: Пулимизни беринг!

20 февраль куни Фарғона вилояти почта бошқармаси биноси олдида нафақа ёшидаги тўрт юзга яқин кекса ва ногиронлар, аёллар норозилик намойиши ўтказди.

Хабарларга қараганда, нафақа пулларининг ўз вақтида берилмаётгани фуқароларни шундай йўл тутишга мажбур этган. Улар воқеа жойига етиб келган маҳаллий маъмурлардан нафақа пуллари зудликда тарқатилишини талаб қилган.

Фарғоналик кузатувчи Ҳусанбой Рўзиматовнинг айтишича, норозилик иштирокчиларидан баъзиларига тиббий ёрдам кўрсатишга ҳам тўғри келган.

Озодлик радиоси: Ўқитувчилар иш ташлади

17 февраль куни Фарғона вилояти Қува туманининг Акбаробод қишлоғида жойлашган 20-мактабнинг қирққа яқин ўқитувчиси иш ташлади.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг бундай йўл тутишига янги тайинлаган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Янги директор мактабда ички назорат ўрнатиб, муаллимларни бир-бирига қарши қилиб қўйган. Таълим масканида вужудга келган муҳит соғлом фаолият юритишга имкон қолдирмаган.

Норозилик акцияси иштирокчилари мактабда бундай носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишида маҳаллий амалдорларнинг ҳам бевосита иштироки борлигини таъкидлади. Зеро, деди улар, биз ўз ҳуқуқларимизни талаб қилсак, маъмурлар томонидан инобатга олинмаётир, талабларимизни эътиборга олиш ўрнига, ўқитувчиларга тазйиқ ўтказиб, текширув устига текширув ўтказмоқда.

Янги ташкилот аъзолари ишни бойкотдан бошлади

6 февраль куни Марғилонда Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари номли янги нодавлат ташкилоти тузилди.

Бундан бир неча вақт муқаддам 72 ёшли Содиқжон Қуронов раҳбарлигида “Халқпарвар” ташкилоти ҳам тузилган эди.

Маълум бўлишича, “Халқпарвар” ва Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари “Ўтюраклар” клубидан ажралиб чиққан шахслар томонидан ташкил этилган. Бундан мақсад эса ҳар соҳада алоҳида ташкилот тузишдир.

Озодлик радиоси: Ҳайдовчилар иш ташлади

Хабарларга қараганда, “Марғилон такси саройи” очиқ акциядорлик жамиятининг қирққа яқин ҳайдовчиси 21 январдан буён иш ташлаш ўтказмоқда.

Норозилик акцияси иштирокчиси Муҳаммаджон Холмуродовнинг айтишича, бундан 15 кун муқаддам акциядорлик жамиятига Маъруфжон Турғунов директор этиб сайланган.

Мўтабар Тожибоевага тайзиқлар давом этмоқда

31.01.2004 Суд ижрочилари хати-page-001

9–январь куни Фарғона вилоятининг Марғилон туман суди ижрочилари намойиш ўтказганлик айби билан махкамага тортилган таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўтабар Тожибоева мол–мулкини рўйхатга олишни бошладилар. Бу воқеа инсон ҳуқуқлари курашчисига нисбатан янги босимлар бошланиши аломати дея изоҳланмоқда.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман маъмурий идоралари биноси олдида норозилик пикети ўтказгани Мўтабар Тожибоевани айни шу туман суди жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарганди.

Озодлик радиоси: Айбсиз айбдор қилишмоқчими?

Хабарларга қараганда, Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг уйига келган суд ижрочилари унинг мол-мулкини хатлашга уринган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларини калтаклаганлар устидан жиноий иш очилди

2003 йил 20 август кунги Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси рўпарасида ўтказилган норозилик пикети палласида 50дан зиёд фоҳишалар ва қўшмачиларнинг хужумига учрадик.

Маълумки, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани прокуратураси олдида 20 август куни бўлган норозилик пикети вақтида «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоева ва Клуб фаолларидан айримлари вахшийларча калтакланган ва тошбўрон қилинган эди.

Мана шу воқеадан сўнг қаттиқ шикастланган М.Тожибоева Марғилон шаҳар бирлашган касалхонасида мия чайқалиши, бош тўқималари гематомаси ва тан жарохатлари ташхиси ва Мавжуда Отақулова Олтиариқ туман касалхонасида мия чайқалиши ташхиси билан даволандилар.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг мол-мулки рўйхатга олинади

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўтабар Тожибоева 2003 йилнинг 20 августида Олтиариқ туманида рухсат этилмаган намойиш ўтказганлиги учун махкамага тортилгани ва маъмурий ҳуқуқбузар деб топилгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Кейинчалик, аниқроғи 11 ноябрда, айнан ўша суд Мўътабар Тожибоевадан жарима ундириш ҳақида қарор чиқарсада, бу қарорларнинг ҳаммасини ноқонуний деб хисоблаган «айбланувчи» жарима тўлашни рад этди.

Шу сабабдан, Марғилон шаҳар судининг ижрочиси Х.Умурзақовга ўтган йилнинг сўнгги кунлари Мўътабар Тожибоеванинг мол-мулкини рўйхатга олиш топширилди. Агар шунда қилинса, кейинги босқичда, жарима айбланувчининг мол-мулки хисобидан мажбуран ундирилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячиси эса, ўз навбатида, вилоят судига шикоят билан мурожаат қилиб, туман судининг қарорини бекор қилишни сўраган.