Category Archives: ҚИЙНОҚЛАР
Жаноб Президент! Мен энди Сизга умуман ишонмайман. Буни исботлаш учун узлуксиз очлик ихтиёр қилдим!
Ўзбекистонда Конституция ҳам, қонунлар ҳам ишламайди. Шунинг учун бугундан бошлаб узлуксиз очлик эълон қиламан. Мен тиббий ёрдамдан, бошқа ёрдамлардан ҳам воз кечаман. Мен Сиз томондан қоғозда ва оғизда тарғиб қилинадиган Фуқаролик жамиятини шакллантиришга ўз муносиб ҳиссамни қўшганим учун хибсга олиндим. Фуқаролик жамиятини ривожланиши учун, ҳалқнинг кўксига офтоб тегиши учун мен ўзимни эътиқодим йўлида қурбон қилишга қатъий қарор қилдим.
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси, 6–уй Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Адвокатларимга
Фарғона шаҳридаги 10–сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан
ОХИРГИ ОЧИҚ ХАТ
Виждон тутқунларини озод қилиш кўмитасига Мурожаатнома
Мўътабар Тожибоева хибсга олинган дақиқадан бошлаб унга нисбатан узлуксиз равишда қийноқ қўлланилмоқда. Ҳаттоки 7 октябрдан буён ягона қизи Пўлатова Маҳлиё билан ҳам ханузгача учраша олгани йўқ.Унинг ҳимоя ҳуқуқи узлуксиз бузилмоқда.
Тергов изолятори ходимлари Шерқўзи Сотволдиев, Мўйдин Қосимов ва бошқалар тинимсиз равишда унга руҳий босим ўтказмоқдалар. Ҳаттоки Мўътабар Тожибоеванинг камерадошларини унга қарши қайрашмоқда. Хаттоки тергов изолятори шифокорлари ҳам бу ходимлар томонидан уюштирилаётган фитналарда фаол қатнашмоқдалар.
5 декабрь 2005 йил
Ёлғиз қиз онасига қарши кўрсатма беришга мажбурланмоқда
Фарғона вилоятидаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, айни пайтда ҳибсда сақланаётган Мўътабар Тожибоеванинг ёлғиз қизи Маҳлиё Пўлатова онасига қарши кўрсатма беришга мажбурланмоқда.
Бу ҳақда Маҳлиёнинг ўзи маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят прокуратураси вакили онасининг иши бўйича кўрсатма берсагина у билан кўришишини айтиб, қистовга олмоқда.
Шайбон
01.12.2005
Махкумни интизомий жазолаш ҳақида № 15 қарор
Ухлаб ётган шерни уйғотманг
Ухлаб ётган шерни уйғотманг,
Йўқ, ташламанг олдига ул–бул.
Тахқир-мазаҳ билан сўз қотманг,
Тилингизни тийинг, — шу — маъқул!Кенгликларнинг шоху султони
Қафас ичра мудраб ётса жим,
Дея кўрманг «Совубди қони,
Тугабди» деб чиқарманг хукм.
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 1–уй.
Инсон Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳалқаро жамияти Ўзбекистон секцияси рахбари Марат Тешаевич Зохидовга
ва журналистларга
Нусхаси: Адвокатларим М.Тожибоева, С.Ғофуров, Д.Нурматова, Х.Махбубов, М.Жумаеваларга
Фарғона шаҳридаги 10–сонли тергов изолятори махбуси Мўьтабар Тожибоеванинг
М У Р О Ж А А Т И
Махбуса Мўътабар Тожибоеванинг ўзига нисбатан қўлланилаётган қийноқлар бўйича Кўргазмаси
Мен эса тергов изоляторида менга нисбатан қийноқ қўлланилаётганлиги, бунинг натижасида тинимсиз жисмоний ва маънавий азоб тортаётганим учун ЖПКнинг 108–моддасини 2–қисмига кўра илгари берган кўргазмаларимни тўлдиришни хоҳлашимни, шунинг учун мени дарҳол сўроқ қилишни сўраб 25–октябрь, 4–ноябрь, 18 ва 19–ноябрь кунлари терговчи Н.Сулаймонов номига, Жиноят Ижроия Кодексининг17–моддасига асосан назоратга олиб менга нисбатан уюштирилаётган фитналар ташкилотчиларига қонуний чора кўришни сўраб вилоят прокурори А.Ҳолмаҳматов номига 4–ноябрь кунги ёзган аризаларим оқибатсиз қолдириб келинмоқда.
Мўътабар Тожибоеванинг 22–ноябрь куни вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Нурмуҳаммад
Сулаймоновга ўзига нисбатан қўлланаётган қийноқ бўйича
К Ў Р Г А З М А С И
Мен 7–октябрь куни ғайриқонуний тарзда хибсга олинган кунимдан буён тинимсиз, яъни узлуксиз тарзда қийноққа солиняпман.
Менга нисбатан қийноқ қўллаётган рахбар ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга мажбур бўламан.
Мени қабул қилиб ғайриқонуний ҳатти–харакатлар содир этаётган ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга ва қийноқларга чек қўйишни талаб қилишга мажбур бўламан.
10–сонли тергов хибсхонаси бошлиғи А.Узақовга
Нусхаси: Матбуотларга бериш учун адвокатларимга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ АРИЗА
Мўътабар Тожибоева ҳибсхонада интизомий жавобгарликка тортилди
Фарғона вилоятидаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевага ҳам ҳибсхонада ноқонуний муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабарлар бор. Унинг адвокати Дилафрўз Нурматованинг сўзларига кўра, М.Тожибоевани интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсхона ходимларига қўпол муомалада бўлишда айбланган. “М.Тожибоева бу қарор аввалдан тайёрлангани, ўзига уюштирилаётган навбатдаги туҳматлардан бири эканини айтяпти”, – деди Д.Нурматова.
Садриддин Ашур
22.11.2005
ХДП котиби Исақов Мухаммадалини терговдаги кўргазмаси
(Жиноят ишининг ЖК 216 моддаси — «Ўтюраклар клуби» эпизодига тегишли 12 жилди жиноят иши 208-211 вароқларига тикилган 19 ноябрь 2005 йил кунги тергов сўроқномаси)
Мен Мўтабар Таджибоевани 2000 йил январь ойидан бошлаб танийман. Шунда 1999 йил охирида сайлов бўлган эди. Унда М.Таджибоева ҳам ўзини мустақил номзод қилиб сайловда қатнашди. У бизнинг номзод билан депутатлик ўрнига кураш олиб борди. Лекин у ютқизиб қўйди. Сайлов вақтида кайси партия ҳалол иш кўрса шу партияга аъзо бўламан деб мақсад қилган экан.