Category Archives: Ўтюраклар клуби
Айбловни тўлдириш ҳақида Қарор
Бугун мени жондан азиз онажоним, ягона ишонган тоғим, меҳрибоним Мўътабархон Тожибоевани қамалганига 77 кун бўлди
Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш Ҳалқаро Жамияти аъзоси мени онам Мўътабар Тожибоева нафақат «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, «Фуқаролик Жамияти» Ҳалқ харакати йўлбошчиси, балким Сизлар бошқараётган «Ўзбекистон журналистлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкилоти» ҳамда «Сўз ва фикр эркинлиги» кўмитасининг таъсисчиларидан бири эди.
Ушбу Сизлар бошқараётган ташкилотларнинг таъсисчиси сифатида бу ташкилотларнинг обрў эътибори ошишига муносиб ҳиссасини қўшган мустақил журналист онам Мўътабар Тожибоева ўзининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан биргаликда журналистик фаолияти учун ҳам хибсга олинди.
Ўзбекистон журналистлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Юсуф Расулов ҳамда «Сўз ва фикр эркинлиги кўмитаси» бошлиғи Инера Сафаргалиеваларга
Мустақил журналист Мўътабар Тожибоеванинг якка-ю ёлғиз қизи Маҳлиё Пўлатованинг
ЯНГИ ЙИЛ МАКТУБИ!
Жаноб Узақов. Зудлик билан мени 7 нафар адвокатларимни барчасини чақиртириб беринг, бу ҳаёт мамот масаласи!
10–сонли тергов хибсхонаси бошлиғи А.Узақовга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан А Р И З А
АДВОКАТЛАРИМНИ ЗУДЛИК БИЛАН ЧАҚИРТИРИШИНГИЗНИ СЎРАЙМАН
Мўътабар Тожибоева: Менга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар бўйича зудлик билан мени сўроқ қилишингизни талаб қиламан
Фарғона вилоят прокуратураси Терговчиси Н.Сулаймоновга
Махбус Мўтабар Таджибаевадан А Р И З А
Мўътабар Тожибоева: Илгари берган кўрсатувларимни тўлдиришим учун мени сўроқ қилинг
Фарғона вилояти Прократураси Тергов бошқармаси бошлиғи Нурмуҳаммад Сулаймоновга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан илгари берилган кўрсатувларни тўлдириш ҳақида Такрорий ариза
М.Тожибоева ўзига нисбатан қўлланилаётган қийноқлар юзасидан тўхтовсиз аризалар бермоқда
Сенат раиси ўринбосари Фарруха Мухитдиновага махбуса М.Тожибоевадан очиқ хат ва ариза
Мен Олий Мажлис Сенатининг ҳамда Қонунчилик палатасини Фарғона вилоятидаги прокуратура амалдорлари томонидан содир этилаётган узлуксиз қонун бузилишлар, қонундан чекинганликлари холатлари юзасидан махсус комиссия тузиб мени поймол этилаётган ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклашга, қонунни бузган амалдорларга нисбатан хукумат миқёсида чоралар кўриш масаласини ҳал этишингизни сўрайман. Жиноятчи сенаторлар ҳақида кейинчалик ёзма равишда маълум қиламан.
Тошкент. Мустақиллик майдони 1-уй. Олий Мажлис.
Сенат раиси ўринбосари Фарруха Мухитдиновага;
Нусхаси: Фарғона вилоят прокуратурасига;
Нусхаси: Адвокатларимга
Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан
ОЧИҚ ХАТ ВА АРИЗА
М.Тожибоевага қўлланилган қийноқлар бўйича сўроқда иштирок этмагани ва бу сўроқдан хабари бўлмагани ҳақида адвокат Нурматова хати
Марғилонлик Кумушбиби ҳануз қамоқда. Уни Марғилонлик «Хомид»лар фитна уюштириб қаматишди.
Биз Мўътабар Тожибоевага фитна уюштириб уни қонунга зид равишда хибсга олишда нафақат «Моҳият»даги мақола, 2005–йил сентябрь ойида вилоят прокуратураси биноси олдида ўтказган пикетимиз, балким жуда ҳам сабаблар кўплигини биламиз. Ўзининг қари ва касалванд отасини калтаклаб, қарғиш олиб оқ қилинган, оқпадар Тоҳир Мамадаминовни ҳам, улар билан биргаликда Марғилоннинг ичкуёв «Хомид»и Хусан Рўзиматовни ҳам Тожибоевага фитна уюштиришда ташкилотчилардан бири деб хисоблаймиз. Хусан Рўзиматовдек жирканч кимса бизнинг шаҳримизда яшашидан ор қиламиз. Ҳақиқат, адолат учун курашган, камбағал, бечораларнинг ҳимояси учун жон фидо қилган Мўътабар Тожибоева билан фахрланамиз.