Category Archives: Ўтюраклар клуби
Фарғоналик тадбиркор норозилик пикети ўтказмоқда
Кеча «Фергана.Ру» ахборот сахифаси томонидан чоп этилган хабарга кўра, икки кундан буён Фарғонадаги солиқ бошқармаси биноси рўпарасида исми номаълум бўлган бир маҳаллий тадбиркор норозилик пикети ўтказмоқда.
Ўрта ёшлардаги бу киши қўлига кўтариб олган плакатда ўзининг очлик эълон қилганини ва амалдорларнинг истеъфосини талаб қилишини билдирган.
Унинг қўлидаги плакатда: «Очлик эълон қиламан, қонунбузар, қонунбилмас амалдорлар истеъфога чиқсин», – деган ёзувни кўриш мумкин.
Мўътабар Тожибоевага қарши суд жараёни бошланди
Маълумки, шу йилнинг 20 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туман прокуратураси биноси олдида ўтказилган пикет вақтида милиция томонидан ёлланган фохишалар маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани вахшийларча калтаклашган ва бунинг оқибатида у жиддий жароҳатлар билан касалхонага тушган эди.
Бир қатор норозиликлардан сўнг, 11 сентябр куни М. Тожибоеванинг аризасига биноан 2 та милиция ходими ва фохиша аёллар устидан жиноий иш кўзғатилган.
Ҳалқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар бу ишнинг судда кўриб чиқилишини кутиб турган бир вақтда, кутилмаганда 25 сентябр куни Фарғона вилоят судида бу махкама судьяси Саминжон Исмоилов раислигида «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси хабар берган.
Бувайда туман хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия йиғилиши қарори
Мўътабар Тожибоева адолатли қарор чиқишига ишонмайди.
Маълумки, 20 август куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туман прокуратураси ёнида давлат рўйхатидан ўтмаган «Ўтюраклар» Клуби рахбари Мўътабар Тожибоева ва яна бир неча фуқаро норозилик пикети ўтказишган ва номаълум аёллар томонидан калтакланган эдилар. Бу калтакланиш натижасида Мўътабар Тожибоева ва Мавжуда Отақуловалар қаттиқ жарохатланиб шифохонага ётқизилгандилар.
Туркистон: Адолат мезони нега бузилди? Ёки кечикиб қарор топган ҳақиқатдан кимга фойда-ю, кимга зарар?
Бундестаг аъзолари Ўзбекистонда
Шу кунларда Германия парламенти – Бундестагнинг қуйи палатаси депутатлари Ўзбекистонда меҳмон бўлиб туришибди.
18 – сентябрь 2003 йил
Уларнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад, Бундестагнинг бюджет комиссияси аъзоси Вальтер Шулернинг айтишича, республика расмийлари, нодавлат ташкилотлари, мухолиф партиялар вакиллари ва оддий фуқаролар билан мулоқот қилиб, бу ердаги сиёсий–ижтимоий ва иқтисодий вазият билан танишиш ҳамда Германиянинг моддий ёрдами билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг қандай бажарилаётганини, демократик жараёнларга ва оддий кишиларга қандай нафи тегаётганини кўришдир.
Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг қарори
Фуқаровий бўйсунмаслик сиёсий акциясида қатнашишга чақирамиз
2003 йил 4 сентябрь
«Ўтюраклар» Клуби рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева 20 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани прокуратураси биноси рўпарасида ўз сафдошлари билан биргалиқда пикет ўтказаётган паллада айнан прокуратура, миллий хавфсизлик хизмати, маҳаллий хокимият ва Ички Ишлар тизими рахбарлари томонидан олдиндан режалаштирилган ҳолатда тайёрланган фохиша ва қўшмачи аёллар гуруҳининг вахшийларча хужумига дуч келганлар.
Фарғоналик ишчилар яна норозилик намойишида
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабарига кўра, кеча, 26 августда, куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳридаги Нефтни қайта ишлаш заводининг 400 чамаси ишчилари яна норозилик намойишига тўпландилар.
Улар 4–5 ойдан бери маошларини, пенсиялари ва болалари нафақаларини, дивидендларини ололмаётганликлари учун шу тадбирни ўтказдилар.
Гарчи Ўзбекнефтгазхолдинг компанияси бошлиқлари 15–25 августда маошларни тўлиқ тўлаб бериш тўғрисида ваъда берган бўлсалар-да, ҳанузгача улар ўз ваъдаларининг устидан чиқишмапти.