Category Archives: КАМПАНИЯЛАР
O’zbekiston: Siyosiy mahbusning farzandi prezidentlikka muqobil nomzod
Виртуал сайлов комиссияси сайти ҳужумга учради
Интернетда Ўзбекистон президентлиги учун виртуал сайловни ташкил қилган Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтига хакерлик ҳужуми бўлган.
Сайтга кирмоқчи бўлган ўқувчи уятсиз суратлар ва ваҳшийлик акс этган видеоларга кўзи тушиши мумкин.
Ўзбек мухолифатчилари веб саҳифаси хакерларнинг «порно» ҳужумига учради
Ўзбекистон Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) сайти хакерлар ҳужумига учраши натижасида, Интернетда бораётган виртуал президент сайлови ҳисоблагичи ишдан чиқди. Ташкилот матбуот котиби Улуғбек Бакировнинг Озодликка айтишича, комиссия веб саҳифаси «ёвуз кучлар» томонидан навбатдаги хакерлик ҳужумига учраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзодларга берилган овозларнинг 3-ҳафта натижалари
Сайловнинг навбатдаги 3-ҳафта натижалари аввал хабар қилганимиздек, сайловнинг 3-натижалари бугун, 22 мартда эълон қилинмоқда.
Ўзбекистон: “Виртуал сайлов комиссияси” овоз беришнинг навбатдаги натижаларини эълон қилди
Номзодлар орасида ҳамон АҚШда истиқомат қилаётган Баҳодир Чориев 1461 та овоз тўплаб етакчилик қилмоқда. Бироқ берилган овозлардан фақат 396 таси ҳақиқий деб топилган.
Usmon Baratov: Rossiyada ishlashni osonlashtirish – O’zbekiston rahbari uchun asosiy vazifa!
O’zbekistonda 29-martda kutilayotgan prezident saylovlariga muqobil ravishda virtual tanlov o’tkazilmoqda. Xorijdagi muxolifatchilar tashabbusi bilan tashkil etilgan komissiya ro’yxatga olgan nomzodlardan biri Rossiyada vatandoshlar manfaati uchun 1990-yildan beri kurashib kelayotgan faol Usmon Baratovdir.
Prezident Karimov bilan gaplashsam… Hazratqul Xudoyberdi bilan suhbat
ВСК Матбуот хизмати хабар қилади: ВСК расмий сайти қайтадан иш бошлади
Маълумки, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг расмий сайти 17 мартда хакерлик ҳужумига учради. Натижада расмий сайти ичидаги барча материаллар, ҳужжатлар ўчиб кетган. Лекин, сайт манзили йўқотилмаган.
18 март оқшомида ВСК барча материалларни, ҳужжатларни қайтадан тиклаш ишларини бошлади.
ВСКнинг компьютер архивида сақланиб қолган барча ахборотларни қайтадан сайтга жойлаш ишлари айни дамгача давом этмоқда.
BahsOnline: Дилшод Усмонов — Моҳира Ортиқова дебати
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал сайлов номзодлари Дилшод Усмонов ва Моҳира Ортиқовалар Озодлик радиосининг BahsOnline дастурида виртуал сайлов дебатини ўтказдилар.
https://www.youtube.com/watch?v=noUbQPgr7QE
Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтига ҳужум қилинди
Интернетда Ўзбекистон президенти виртуал сайловини ўтказаётган Виртуал сайлов комиссияси расмий сайти 17 март оқшомидан буён очилмаяпти. Комиссия раиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка билдиришича, сайтга номаълум хакерлар ҳужум қилган бўлиши мумкин.