Category Archives: ЕВРОПАДА
Қийноқлар ороли асираси. Аёллар қамоқхонаси – Руҳий касалликлар бўлимида!!! ( 7 )
Бул на гумбаздир эшиги, туйнугидан йўқ нишон.
Неча гулгун, пок қизлар манзил айлабдир макон.
Туйнугин очиб алар холидан олсам хабар,
Юзларига парда тортиғлиқ, турарлар бағри қон.
Биз Тошкент шаҳар Миробод тумани (Индекс № 100005) Фарғона йўли кўчаси 222-уйда жойлашган УЯ 64/7-Жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандик. Бизни бир нечта темир тўсиқлардан олиб ўтиб, охири бир хонага олиб киришди.
Унинг биқинида эса дўкон омборхонасини эслатувчи ниҳоятда катта ва кенг яна бир хона бор экан. Бу ерда минглаб катта-катта клёнка сумкалар тахтадан ясалган кўпқаватли расталарга тахлаб ташланганди. Хонанинг исми жисмига монанд “марказий юк омбори” экан ва маҳкумалар бу жойни рус тилидаги номи билан «центральная каптёрка» деб атарканлар.
Насрулло Саййид билан иқтисод мавзусида суҳбат
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Канададан мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи парламенти – Олий Кенгашнинг собиқ депутати Насрулло Саййид иштирок этдилар.
Aкбарали Орипов билан мухолифат тарихи ҳақида суҳбат
“TUG’YON” онлайн – радиосининг бугунги меҳмони Даниядан мухолифат намоёндаси, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгаши аъзоси, партиянинг Андижон вилояти Кенгаши собиқ раиси Акбарали Орипов иштирок этдилар.
Ўзбек фаоллари Европада “Tug’yon” радиосига асос солди
Улуғбек Бакиров билан суҳбат
Европадан бошпана топган ўзбекистонлик фаоллар¸ хусусан¸ “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги “Tug’yon” онлайн-радиоси 16 январдан иш бошлади.
O‘zbek muxolifatchilari Yevropada “Tug’yon” radiosiga asos soldi
Ulug‘bek Bakirov bilan suhbat
Yevropa Ittifoqida “O‘tyuraklar klubi” inson huquqlarini himoya qilish xalqaro tashkiloti hamda “Muqobil O‘zbekiston” muvofiqlashtirish kengashining qo‘shma loyihasi bo‘lgan yangi “Tug’yon” onlayn-radiosi 16 yanvardan o‘z ishini boshladi.
Қийноқлар ороли асираси. Қамоқхонага этап ( 6 )
2006 йилнинг 7 июль – жума куни Тоштурмадан аёллар қамоқхонасига этап қилишди.
Фарғона тергов изоляторидан Тоштурмага жўнатилган чоғимда қўлимда юкларим кўп эди. Бироқ биров ёрдам қилай демаганди. Оғир юкларимни ортмоқлаб Тоштурманинг қабул бўлимидан аёллар корпусига етгунимга қадар ўпкам ўпирилиб, юрагим тавонимга тушиб бўлганди…
Тўғри, юким жуда зил-замбил эди, аммо айтишади-ку, керакли тошнинг оғирлиги йўқ, деб… Савил шу нарсаларсиз ҳам бўлмас эди-да бу ерда… Бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак, деганларидек, кунлик ҳаёт кечириш учун керак бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, ахир. Барчаси асқотади. Олмасангиз, ўзингизга қийин, олсангиз… олсангиз ҳам ўзингизга қийин: мана шундай ортмоқлаш азоблари бор, ахир…
Толиб Ёқубов билан бугунги кун ҳақида суҳбат
Бугунги кунда Францияда мухожиротда яшаётган таниқли ҳуқуқ фаоли, мухолифат намояндаларидан бири, устозимиз Толиб Ёқубов билан ўтказган суҳбатимиз бугунги кун ва орзу-умидлар ҳақида бўлди.
«Ўтюраклар» Клуби ташкил топганига 16 йил тўлди – Мўътабар Тожибоева билан суҳбат
«TUG’YON» радиосининг бугунги сони “Ўтюраклар” Kлуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ташкил этилганлигининг 16 йиллигига бағишланди.
Ушбу сана муносабати билан ташкилот асосчиси ва раҳбари, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, бир қатор халқаро мукофатлар совриндори Мўътабар Тожибоева билан суҳбатлашдик.
Қийноқлар ороли асираси: Бир кечада оқарган сочлар… ( 5 )
2006 йилнинг 30 май куни аппеляция ажрими ўқилди ва мени 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукм ўз кучида қолдирилди… Шифокорлар қизимнинг кўз ёриш муддатини 1 июнга деб белгилашган эди. Шу сабабли ҳам суднинг то ўша кунга қадар чўзилишини жуда-жуда истагандим, аммо на чора….
Ҳукмни ўз кучида қолдириш ҳақидаги аппеляция ажрими ўқилиши биланоқ, атрофимни қуршаб олган милиционерлар жигарларим, дўстларим, адвокатларим билан хайр-хўшлашиб олишимга ҳам имкон бермай, қўлимга кишан солдилар-да, махсус машина томон судрадилар. Йўл-йўлакай адвокатларим – Муҳаррам опам ва Ҳусан Маҳбубовга: “Эртадан қолмасдан олдимга киринглар” – дея тайинладим.
Жаҳонгир Муҳаммад: Tалабалар исёнига 24 йил
«TUG’YON» радиосининг бугунги илк сони меҳмони АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад бўлдилар.
Маълумки, бундан роппa-роса 24 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар исён кўтарган эдилар.