Category Archives: ЕВРОПАДА

Озодлик тингловчиси: Muholifat chorak asr davomida vatan ichiga qo’yilmayotgan bolsa vatan tashqarisida uyushgan holda ishlashi kerak emasmi?

Муаллиф: Abdulloh қаердан: Rossiya
30.03.2015 03:45

Mening asosiy maqsadim M.Tojiboyeva bilan o’zimni qiynayotgan chet ellardagi asosan Rossiyadagi eski «dangasa» va yangi «syvarak» mehnat muhojirlari to’g’risida fikrlashishdan iborat.

Shu vaqtgacha biror muholif amalga oshirolmagan ishni M.Tojiboyeva virtual saylov orqali amalga oshirdi deb bilganim va bu virtual bo’lsada juda yahshi g’oya ekanligini kuzatib borib barcha muholifatni birlastirish bugungi kun talabi ekanligi, ularning asosiy maqsadlari o’zbekistonni ozod va demokiratik davlayga aylantirish fuqarolar erkinligi va farovonligini ta’minlash bo’lsa avvalo millionlab mehnat muhojirlarini huquqlarini himoya qilish yo’llarini qidirish, ularni huquqiy tomondan qo’llash orqali bir maqsad yo’lida birlashtirish maqsadga muvofiq bo’lardi.

ВСК Хабарномаси: “Сайлов – 2015” нинг якуний, сўнгги натижаси

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ўтган давр ичида мазкур Ҳисоблагич қайта тикланмаганлиги сабабли, ВСК 22 мартдаги сайлов натижасини Ўзбекистон Республикаси Президентлик виртуал сайловининг сўнгги, якуний натижаси сифатида қабул қилди.

8888

Мамлакатдаги Президентлик сайловига доир ва Ўзбекистон ФЖнинг «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгашини тузиш ҳақидаги Баёнот

Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши
Б А Ё Н О Т И

Бугун, 2015 йил 29 март, Ўзбекистон Республикасида Президентлик сайлови ўтказилаётган кунда, Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашини ташкил этилгани ва фаолият бошлаганини эълон қиламиз.

Мувофиқлаштириш Кенгашининг ташаббускорлари ва аъзолари Ўзбекистонлик таниқли фуқаролик жамияти фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари, мустақил журналистлар, сиёсий демократик мухолифат вакиллари, мустақил диний фаоллар, қийноқлар ва сиёсий қатағон қурбонлари ҳамда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга бефарқ бўлмаган хорижликлардир.

FIDH Ўзбекистондаги сайловни “маскарад” деб атади

Турли мамлакатлардаги 178 та ташкилотни бирлаштирган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация (FIDH) Ўзбекистонда сайловолди кампанияси чоғида шаффофликка ҳам, қонунийликка ҳам, инсон ҳақларига ҳам риоя қилинмаганидан ташвиш изҳор қилди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ўзбекистондаги президент сайлови «маскарад»дан, кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас.

Xorijdagi faollar “Muqobil O’zbekiston” nomli kengash tuzdi

Huquq himoyachilari, muxolif siyosiy partiyalar, o’zbek faollarini o’z safida jamlayotgan bu tashkilot O’zbekistonda qonun ustuvorligi uchun kurashmoqchi

Акмал Набиев: Бошинг эгилмасин, қаддингни кўтар, Золимга муносиб сўзингни дегин!

Акмал Набиев шеъри: Озодлик қўшиғи

Бу элдан юрт сўраб Бобурлар ўтган,
Дукчи Эшон ўтган ёвга тик боқиб!
Қодирийлар ўтган, Чўлпонлар ўтган,
Сўзи-ла озодлик машъалин ёқиб!

Бошинг эгилмасин, қаддингни кўтар,
Золимга муносиб сўзингни дегин!
Ноҳақликлар етар , ёлғонлар етар,
Адолат истайди элимиз бугун!

Ғафлат уйқусидан уйғон юртдошим,
Оталар ростлаган сафларни тўлдир!
Бу кун миллат учун имкон юртдошим,
Ҳайқириб борлиққа борлигинг билдир!

Кел энди, ўзгача ҳаёт бошлагин,
Асло чекинмагин, ортга қочмагин
Озод туғилгансан, озод яшагин,
Қўрқмагин, мардона қадам ташлагин!

Виртуал сайловда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Салоҳиддин Усмоновнинг Ўзбекистон ҳалқига Мурожаати

Ҳурматли ҳамюртлар

Ўзбекистон чуқур тарихий жарлик олдида турибди. Афсонавий ваъдалар, ёлғон ва зулм оқибатида ҳар бир ўзгача фикр, ҳар қандай ҳақиқат ва адолатли жумла хозирги кунда юртимиздаги мавжуд режимнинг бор ёвузлиги билан жазоланадиган мамлакатга айланган Ўзбекистонда тоталитар диктаторлик режими ҳукм сурмоқда. Бу – ижтимоий регресс, миллий ҳалокат ва цивилизациямизнинг ўлимига олиб борувчи йўлдир.

VSK, O’zbekiston Respublikasi Prezidentligi saylovi – 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига виртуал сайлов номзоди Баратов У.А.нинг Ўзбекистон халқига МУРОЖААТИ

Азиз ватандошлар!

Авваламбор, ушбу Виртуал сайлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Чунки, бундан бошқа муқобил йўл йўқ эди. Сабабини биламизки, мана чорак асрдан зиёд Конституциямизнинг 90-моддасига зид ҳолда хукм суриб келаетган Каримов режими ўз мухолифатчиларини жазолаб, қамаб, хаттоки жисмонан йўқ қилиб юбормоқда. Шунинг учун, кўп мухолифат кучлар ва шахслар чет давлатларга чиқиб кетишга мажбур бўлганлар.