Category Archives: ЕВРОПАДА
Толиб Ёқубов ва Озода Ёқубовалар Азам Фармоновни ҳимоя қилишни сўраб Ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқдалар
Куни кеча бир бир бирига боғлиқ бўлган иккита хабар олдим.
Биринчиси Amnesty International Amnesty International ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга қарши курашиш кампаниясини бошқараётган вакили Светлана Воробевадан, иккинчиси эса 9 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасид қийноқларга солиниб келган сиёсий махкум Азам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубовадан.
Светлана ўз хатида 15 апрель куни Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга бағишланган «Сирлар ва ёлғонлар: Ўзбекистонда қийноқ остида тан олинган иқрорликлар” деб номланган хисоботи тақдимоти бўлиб ўтиши шу борада Вашингтонда ва Берлинда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ёзаркан, ушбу ҳисоботни тайёрлашда яқиндан кўмак берганимиз учун миннатдорчилик билдирган.
9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган Азам Фармонов озодликка чиқишига 15 кун қолганда қамоқ муддатини узайтириш учун терговга жўнатилди
2006 йилнинг 29 апрель куни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими раиси Азам Фармонов ва шу жамиятнинг аъзоси Алишер Кароматовлар ғайриқонуний усул билан тухмат уюштирилиб хибсга олиндилар. Кўплаб қонунбузилишлар билан бўлиб ўтган тергов ва суд жараёни натижасида бу икки ҳуқуқ фаоли узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилиндилар.
9 йилга озодликдан махрум қилиш хукмига асосан жазо муддатини ўташ учун Азам Фармоновни Жаслиққа жўнатдилар. 2015 йилнинг 29 апрель куни 9 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлган Азамжон Фармонов оиласи бағрига қайтиши кутилаётганди.
Афсуски. Куни кеча Озода Ёқубова мен билан скайп орқали боғланиб, дод солиб йиғлаб бошларига яна кулфат тушганлигини айтиб фарёд урди…
«Қонли Андижонга 10 йил» шиори остидаги бир ойлик кампания ўз ишини бошлади
Миллатимиз фожеаси бўлган — қонли Андижон воқеалари ҳақида сукут сақламаслик ҳар бир ўзбек миллатпарварининг шарафли бурчидир!
Шу муносабат билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остидаги бир ойлик кампанияни бошлади.
Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.
Эмиль Золя
Виртуал Сайлов Комиссиясининг якуний Ҳисоботи
Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) 2015 йилнинг 22 январида бир гуруҳ Европа мамлакатларида яшовчи Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари ташаббуси билан ташкил этилди.
ВСКнинг таркибига “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева (ВСК раиси), ЎИҲЖ Президенти Абдужалил Бойматов (ВСК раис ўринбосари), мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимов (ВСК раис ўринбосари), мухолифат фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов (ВСК мувофиқлаштирувчиси), мустақил журналист Улуғбек Бакиров (матбуот котиби), фаоллар – Акмал Набиев (Умид Муродов) (аъзо) ва Севинч Парфи (котиба)лар кирди.
ВСК ўз олдига қўйган мақсадларига эришди, вазифаларини юксак даражада адо этди:
Тинмай изланишлар, катта зўриқишлар билан куну тун ишлаш натижасида, Виртуал Сайлов Комиссияси ўз олдига қўйган асосий мақсадларига қисқа давр ичида эришди ва ўз вазифаларини юксак даражада шараф ила адо этди.
Намоз Нормўмин: ВСК ўзбек мухолифлари орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир
Виртуал Сайлов Комиссиясига
1. 2015 йилда мухолифат фаолларининг интернет орқали ўтказишга уринган сайловлари халқимиз тарихида ўзининг муҳим ўрнини олди. Маълумки ВСК ўз ишини ҳукуматнинг ҳакер ҳужумларини натижасида тугата олмади. Шунинг ўзи ҳам ВСК фаолиятининг нақадар муҳим бўлганлигини кўрсатади.
Хуллас, 2015 йилги Ўзбекистон Президентлик сайловларида фаолиятидаги баъзи камчиликларга қарамай ҳақиқат ва халқимиз манфаати йўлида саъйи ҳаракат қилган ягона ташкилот ВСК эди.
Чунки Ўзбекистонда Ислом Каримов ташкил қилган сайловларнинг ноқонуний ва ҳатто комик эканлиги Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф ва баён қилинди. Бошқа сўз билан айтганда ВСК ўзбек мухолифилар орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир. Чин кўнгилдан табриклайман
Улуғбек Ҳайдаров: Мен ҳам ВСК ўз мақсадига эришди деб хисоблайман
Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган бир гурух ўзбекларимиз, Каримовдан хам бошқа одамлар президент бўла олиши мумкинлигини, бошқача, эркин сайловлар ўтказиш мумкинлигини исботлашди. Бунинг учун уларга ташаккур.
ВСК тажрибаси илгари бўлмагани учун қатор камчиликлар хам бўлди. Жумладан, кутилган хакерлик хужумларга мутлақо бепарволик… Натижада овоз берувчиларнинг кўпчилиги, кимга ва каерда овоз беришни билмасдан бошлари қотди.
Мирраҳмат Мўминов: Виртуал Сайлов Комиссиясига эслатма!!!
Виртуал номзод сифатида Мен Миррахмат Мўминов ВСКдан сайлов натижаларини бекор қилишингизни сўрайман.
Бунга сабаб сайлов бир қатор кийинчиликлар сабаб ва мантиқан охиригача етмай муддатидан илгари тугади.
Бу эса ўз навбатида бошқа номзодларга ўз номзодлари учун овоз йиғишга тўсиқ бўлиб хизмат қилди. Демократик сайлов қоидалари асосида сайлов комиссияси ўз ишини нихоясига етказмас экан, бу сайловлар бекор қилинади!
Салоҳиддин Усмонов: Виртуал президент сайлови ўзининг энг катта ва асосий мақсадига эришди!
Бутун дунёга Каримов режими ва 29 мартда бўлиб ўтган «қўғирчоқ сайлов шоу»дан ташкари, ҳақиқий альтернатив сайлов бўлиши мумкинлиги, Каримов ва унинг қўғирчоқларидан ташқари, Ўзбекистон Президентлигига номзод, бошка муносиб номзодлар ҳам, юртимизда борлигини кўрсатди ва тасдиқлади!
Бу Ўзбекистонда альтернатива борлигини исбот қилди. Овоз бериш масаласига келсак, ҳақиқатда оҳиригача етказила олмади. Буни хақиқатдан ҳам тан олишимиз керак!