Category Archives: ЕВРОПАДА

BahsOnline: Виртуал президентлик сайлови керакми?

Табрикнома

gul-300x225

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар!

Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) барчангизни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида ВСК томонидан расман рўйхатга олинганлигингиз муносбати билан чин дилдан табриклайди!

Жонажон она Ватанимиз, мустақил Ўзбекистонимизнинг нурли келажаги йўлида Сиз сиёсий кураш майдонига чиққан экансиз, бу йўлда барчангизга озодлик ва фаровонликни юксак қадрловчи азиз Халқимизнинг дуолари ила Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!

ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Номзодларни рўйхатга олиш жарaёни тугади

Nomzodlar.02

Аввал хабар қилганимиздек, ВСКнинг 27.01.2015 й.даги №006-Q қарорига асосан, бугун, 10 февраль, душанба Париж вақти билан соат 22:00да Президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш жараёни ўз ниҳоясига етди.

Президентликка Виртуал номзод Илҳом Жўраев ВСК рўйхатидан чиқарилди

181818

09.02.2015 йилда ВСК қарорига асосан, фуқаро Илҳом Жўраев Президентликка номзод сифатида рўйхатга олинган.

Номзодларнинг ҳужжатларини сўнгги босқичда кўриб чиққан ВСК фуқаро Илҳом Жўраевнинг ҳужжатларини қониқарсиз деб топди ва И.Жўраевнинг номзодини ВСК рўйхатидан чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзод Ҳазратқул Худойберди

hazratqul-akaҲазратқул Худойбердининг аризаси, таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури

А Р И З А

Ўзбекистон демократик мухолифати вакилларига Ўзбекистон Президентлиги сайловларида қонуний равишда қатнашишга Ўзбекистон ҳукумати томонидан тўсқинлик қилинаётгани ва диктатура вакиллари бу сайловни ҳам яна бир бор ғирромлик билан ўтказишга уринишларини ҳисобга олиб мен Виртуал Сайлов Комиссиясидан менинг номзодимни рўйхатга олишларини сўрайман.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзод Салоҳиддин Усмонов

Усманов-С.Салоҳиддин Усмоновнинг аризаси, таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури

А Р И З А

Юртимизда, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни, юртимизнинг хақиқий тараққиёт сари ривожланиши учун, юртимизнинг ҳар бир соҳасини қамраб олган коррупция иллатларининг барчасини йўқ қилиш, инсон ҳуқуқларини тиклаб, демократик институтларини ислоҳ қилиш, Конституция, Қонун устиворлигини тўла тўкис таъминлаш, ҳалкимизнинг муносиб хаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатда тадбиркорлик, банк соҳаси, давлатнинг молия ва иқтисоди йўлида олиб борадиган ислохатларини мукаммаллаштириш ва ривожлантириб, юқори даражага кўтариш, каби бир қатор самарали ишларни амалга ошириш учун, ўз хиссамни қўшиш мақсадида, менинг номзодимни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар муносабати билан ўтказиладиган Виртуал сайловда рўйхатга олишингизни сўрайман.

Ҳурмат билан Сaлахаддин Усманов

ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Номзодлар сони ўн бир нафарга етди

181818

Бугун, 10 февраль, душанба Париж вақти билан соат тонгги 8:00 ва Тошкент вақти билан соат 12:00 гача Президент сайловига жами ўн бир нафар номзодлар Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) томонидан рўйхатга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Виртуал номзод Шуҳрат Рустамов

Ш.РустамовШуҳрат Рустамовнинг аризаси, таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури

АРИЗА

Мен Рустамов Шуҳрат Маҳмудович (01.02.1952 й.т., маълумотим — Олий) Виртуал Сайлов Комиссияси томонидан ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ўз номзодим билан иштирок этишни истайман.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод: Илҳом Жўраев

Ilhom-Juraev

Виртуал сайлов комиссияси раисига                                    

Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи Илҳом Жўраев томонидан

АРИЗА

Ушбу аризам оркали маълум киламанким, шу йил 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси президентлигига виртуал сайловга мени ҳам президентликка номзод сифатида рўйхатга олишингизни сўрайман.

ВСК Матбуот Хизмати хабар қилади: Номзодлар сони ўн нафарга етди

181818

Бугун, 9 февраль, душанба Париж вақти билан соат тонгги 8:00 ва Тошкент вақти билан соат 12:00 гача Президент сайловига жами ўн нафар номзодлар Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) томонидан рўйхатга олинди.