Category Archives: Туғён радиоси

Ғанихон Маматхонов – 65 ёшда, Солижон Абдурахмонов – 66 ёшда


Аввал хабар қилганимиздек, бугунги эшиттиришимиз сиёсий маҳкумлар: Ғанихон Маматхонов ҳамда Солижон Абдураҳмоновларнинг таваллуд айёмларига бағишланади. Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 6 май куни ўзининг 65 ёшини ўзбек зиндонида қарши олди. Яна бир сиёсий маҳкум, таниқли журналист Солижон Абдураҳмонов ҳам 66 ёшини панжара ортида кутиб олди. (Дастур 1 июнь куни тайёрланган).

Аъзам Фармоновнинг онаси вафоти муносабати билан таъзиянома

Бугун Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг 10 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган куёви Аъзам Фармоновнинг онаси Раъно ая 70 ёшида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида вафот этганлар. Хонадон яқинларига кўра, Раъно ая эртага, 1 июнда тупроққа берилади. Раъно аянинг вафоти муносабати билан Ўзбекистондан хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Раъно ая бугун Фарғонада қазо қилганлар (А.Ташанов билан суҳбат)

Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган

Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.

Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.

Мўътабар Тожибоева: Андижон қирғини ҳамиша қалбимизда!


Дастуримизнинг бугунги якуний сони ҳам Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Франциядан «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева иштирок этдилар.

Усмон Баратов: «Андижонда ҳокимият пардасини кафан қилдим»

Дастуримизнинг бугунги сони ҳам Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Россия Федерациясидан «Ватандош» жамияти раиси Усмон Баратов иштирок этдилар.

Қудрат Бобожон: Андижон қирғини унутилмайди! (Ғалабанинг 71 ва Андижон қирғинининг 11 йиллигига)

Бугунги эшиттиришимизда Швециядан мустақил журналист Қудрат Бобожон иштирок этдилар. Бугунги дастуримиз Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди.

Дастуримиз аввалида, барча юртдошларимизни ва миллатдошларимизни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз!

Хазратқул Худойберди: Андижон қирғинини унутмайлик!

Дастуримизнинг бугунги сони Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Швециядан мухолифат намоёндаси Ҳазратқул Худойберди иштирок этдилар.

Ёдгор Турлибеков ва Дилмурод Саййид таваллуд кунига махсус дастур

Снимок

Бугунги дастуримиз мухолифат фаоллари – Ёдгор Турлибеков ҳамда Дилмурод Саййидларнинг таваллуд айёмларига бағишланади.

 

«Муқаддас аёл» қутлов дастури. (Васила Иноятованинг 60 йиллигига)

«Муқаддас аёл» деб номланган бугунги махсус сон эшиттиришимиз, мухолифат намоёндаси, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноятованинг 60 йиллик таваллуд айёмига бағишланади.

«Туркистон — умумий маконимиз!», давра суҳбати, 2-қисм


“TUG’YON” радиосининг бугунги сони ҳам куни кеча Туркияда бўлиб ўтган «Туркистонликлар» Жамиятининг II Қурултойига бағишланади.

17-18 апрель кунлари Истанбулда 1916 йилги Туркистон қўзғолонининг 100 йиллигига бағишланган анжуман Туркияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё мамлакатларининг собиқ фуқароларига кўмак бериш ва бирлаштириш мақсадида Туркияда бундан уч йил олдин тузилган “Туркистонликлар” жамияти томонидан ўтказилган.