Category Archives: ТАШАББУСЛАР
Қийноқлар ороли асираси. Хибснинг биринчи кунидаги психотроп муолажа қилишга харакат ( 16 )
– Гумонланувчи Тожибоева, сизни жиноят содир этганлигингиз ўз исботини топиб бўлди. Шунинг учун ўз вазиятингизни оғирлаштирмасдан, қилган жиноятларингизни тан олиб, пушаймонлигингизни билдиринг. Кечириб сўраб, мана бу ҳужжатга имзо чекиб берсангиз, ўзингизга яхши бўлади, – мени ҳибсга олиб, Фарғона вилоят Ички Ишлар Бошқармасига олиб борган дақиқадан бошлаб тинмасдан менга шу гапни уқтиришга ҳаракат қилишарди…
Қўлларимга кишан солиб, олиб кетишаётган пайтида, улар гумон қилаётган “товламачилик” жиноятини содир этмаганлигимни исботловчи ҳужжатларни ўзим билан олишимга рухсат беришларини сўрадим. Қуролланганлардан 2 таси мен билан бирга ҳужжатларга лиқ тўла шкаф турган хонамга киришди.
“Фарғона”: “ТУҒЁН” радиоси ва Мўътабар Тожибоевага омад тилаймиз!
Интернетда ҳуқуқ ҳимояси мавзусидаги TUG’YON онлайн радиоси иш бошлади
16 январда TUG’YON онлайн радиоси эшиттиришларини бошлади, бу радио “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг ҳамкорликдаги лойиҳасидир.
Ишга тушиш санаси сифатида Ўзбекистонда 24 йил олдин норозилик намойишлари бошланган кун танланди:
1992 йилнинг 16 январида озиқ-овқат нархлари кўтарилганидан норози бўлган минглаб талабалар Тошкент кўчаларига чиққанди.
Намойиш шавқатсизларча бостирилган. Янги сайланган президент Ислом Каримовнинг буйруғига кўра армия намойишчиларга қарата ўт очган, натижада икки талаба ҳалок бўлиб, ўнлаб талабалар жароҳатланган. TUG’YON радиосининг биринчи эшиттириши ўша кунларнинг хотирасига бағишланди.
Ўшдаги «БИЗ» газетаси, радио ва TВси ишлари қандай? (Даврон Хотам билан суҳбат) 1-қисм
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Қирғизистондан таниқли ўзбек журналисти, «Ынтымак» телерадиокомпанияси муҳаррири ҳамда «БИЗ» номли газета Бош муҳаррири Даврон Ҳотам иштирок этдилар.
Қийноқлар ороли асираси. “Олтин бошли қасоскор аёл” детектив қиссамни жиноят қуроли сифати йўқ қилдилар (аудиокитоб) – 2
Аслида мен асар ёзишга илк бор қўл ураётганим йўқ. Ҳаётимда рўй берган ҳадсиз ҳақсизлаклар мени илгари ҳам қўлимга қалам олишга мажбур қилган… Бир пайтлар «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қисса яратган эдим… 2001 йилда минг бир азоб билан ташкил этганим «Чеҳра» номли газетада худди ана шу асарим илк бор чоп этила бошлаган эди ўшанда… Эҳ-ҳе, бу бошим мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида неларни кўрмади, неларга чидамади дейсиз… Бу жамият деб аталмиш жаҳаннамда ҳақсизликлар, нуқсону камчиликлар… ва уларга қарши туриш жараёнидаги таҳдиду таҳқирлар озмунча дейсизми?…
Cуиқасддан 4 йил ўтиб (Довудхон Назаров билан суҳбат) 1-қисм
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров иштирок этдилар. Бугунги дастуримиз таниқли диний арбоб, ўзбек имоми, шайх Обидхон қори Назаровга нисбатан Швецияда содир этилган суиқасднинг тўрт йиллигига бағишланди.
ЖАСЛИҚ – Режимнинг ўз шармандаликларини яшириш ўчоғи
Таниқли ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Сирдарё бўлими раҳбари, ўн йилдан буён ҳаёти Ўзбекистонннинг энг даҳшатли қамоқхонаси ҳисобланмиш Жаслиқда ўтаётган сиёсий махкум Азамжон Фармоновнинг устидан чиқарилган иккинчи адолатсиз хукми эртага 25 февраль куни кассация тартибида қайтадан кўрилиши кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан Азам Фармоновнинг қамоқхонада туриб давом эттирган «жиноятлари» баён қилинган қўғирчоқ судларнинг адолатсиз хукмини сиз азизларга тақдим қиламиз.
Қорақалпоғистон Олий судига: Аъзам Фармоновни озод қилинг!
“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 4
2016 йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармонов ишини кассация тартибида қайта кўриб чиқади. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди судьяси Д.Разов томонидан 2015 йилнинг 1 май куни чиқарилган суд ҳукмига кўра, ҳамкасб дўстимиз Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси 2-қисми билан 5 йил 26 кунга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳолбуки, бунга қадар у Жаслиқ лагерида 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган ва озодликка чиқарилиши лозим эди.
Қийноқлар ороли асираси. Қамоқхонанинг биринчи «нарушение»си (15 )
Шу куни кечга яқин кирган навбатчи назоратчилар мени режим бўлими бошлиғи Шуҳрат Абдурафиқовичнинг қабулига олиб киришларини айтишди.
Шухрат Абдурафикович Субанов – бу қамоқхонанинг тартибот ва қўриқлаш бўлими бошлиғи, милиция капитани. Лақаби Пуля. Кутилмаганда тўсатдан йўқ жойдан пайдо бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам уни “пуля” дейишади. Бу мени Субанов билан илк учрашувимиз эди:
– Келинг, маҳкума Тожибоева. Қалайсиз энди? Қамоқхона ҳаёти яхши эканми? – киноя қилди у.
– Чидаса бўлади, – дедим бепарво.
“Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам“. Алишер Илҳомов ким ўзи?!
Келгуси сонларда, яъни ушбу мақоламнинг давомида Алишер Илҳомовнинг мени қочқинлар муаммоси билан шуғулланишим мумкинмаслиги, бу иш билан шуғулланадиган вакиллари борлиги ҳақидаги тутуруқсиз талаблари ва Гулнора Каримованинг жиноят йўли билан топган ва Швейцарияда музлатилган пулни ўзбеклардан, кенг жамоатчиликдан яширин тарзда тузганлари жамғармага ўтказиш учун қилган уринишларига қаршилик қилганим сабабли, менинг ташкилотимга нисбатан “Молиявий санкция” эълон қилгани, бу санкциядан Сорос жамғармасининг раҳбарлари бехабар бўлсалар-да, бошқа жамғармаларга ҳам менинг ташкилотим Сорос жамғармасининг қора рўйхатига олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатганликлари, унинг ва шерикларининг бу фитналарига Сорос жамғармасининг 2014-2015 йилларда қисқа муддатда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари дастурлари бўйича ишлаб, кейинчалик ишдан хайдалган ходимаси Анастасия Хозяинованинг қўшган хиссаси ҳақида баён қиламан.
Қийноқлар ороли асираси (1) «Сўзбоши» (аудиокитоб)
СЎЗБОШИ
Мен бу китобимни Мустақил Ўзбекистон дея аталмиш қийноқлар мамлакатида ҳақ-ҳуқуқсиз азоб чекаётган муштипар халқимга, минг бир қийноқлар қурбони бўлган қисматдошларимга, азоблар исканжасида дунёдан бевақт кўз юмган шаҳидларга ва уларнинг яқинларига бағишлайман.
Азоблар оролига маҳкума бу кўнгил бир нарсани хоҳлар, ҳа, фақат бир нарсанигина жуда-жуда орзу қиларди… Шу кўраётган, кўриб қийналаётган ҳадсиз ҳақсизликлар, чексиз азоблар ҳақида ҳаммага ҳайқирса, бу янглиғ бедодликлар хусусида оламга овоза қилса, Ўзбекистон аталмиш шу мўжаз мамлакатни таназзулдан асраб қолса… ана шунларни истарди бу дил.
Бир асар битса, ҳаётий бир асар битсаки, унда “Келажаги буюк давлат” отлиғ ажал оғушида рўй бераётган жамики бедодликлар, адолатсизликлар акс этса, шундай бир китоб бўлса-ки, унинг асносида яратилган фильмда киндик қонимимиз тўкилган мана шу заминдаги мушкул вазият, айбсиз айбдор бўлаётган саноқсиз қисматдошларимизнинг оҳу-ноласи ўз ифодасини топса… Худди ана шу истак исканжасида беҳаловат бўларди кўнгил… Агар шундай асар дунё юзини кўргудек бўлса, уни албатта «Қийноқлар ороли асираси» деб номлаган бўлардим…