Category Archives: ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ
Андижон қатлиомининг 10 йиллигини 12 май куни Брюсселда норозилик намойиши билан нишонламоқчимиз!
Қадрли дўстлар, фикрдошлар!
12 май куни Брюсселда Европарламентда Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга иштирок этиш ва сўзга чиқиш учун халқаро ташкилотлардаги ҳамкорларимиз томонидан Брюсселга таклиф қилиндим.
Ўз навбатида халқаро ҳамкорлар билан келишган ҳолда Ислом Каримовнинг Прагага ташрифи муносабати билан 31 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари баёнот қилганларидек ўша гуруҳдаги ташкилотлар вакиллари билан биргаликда баёнот қилмоқчимиз.
Ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда қораланмоқда!
Мўътабар Тожибоева раҳбарлигидаги «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти Францияда давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини кучайтириб боргани сари унинг ўзига, ташкилотига қарши қоралов кампаниялари уюштирилмоқда. Бундан ташқари фаолиятига алоқадор бўлган интернет сайтларига тинимсиз хакерлик атакалари бўлмоқда.
Шунингдек, Тожибоева ва у билан яқиндан хамкорлик қиладиган касбдошларининг компьютерлари, электрон адреслари, бошқа интернет ва техникага алоқадор барча программаларини ишдан чиқаришга тинимсиз ҳаракатлар бўлмоқда. Душманлар ўз мақсадларига етаётган вақтлари ҳам бўлмоқда.
Акмал Набиев: Андижон қирғини
Бегуноҳ инсонлар ноласи ҳамон,
Юракка найзадек санчилар тинмай.
Қонга тўлган майдон, қонли Андижон,
Баҳорнинг охири, ўн учинчи май.
Кўмак беролмадим, бошимни эгиб,
Жимгина кузатдим, жимгина юрдим.
Яшадим ҳеч нарса билмагандайин,
Кўзёш-ла аламли юзимни ювдим.
Золимнинг жазосиз қилмишин кўрсам
Қасос Ҳақдан! — дея ўзни овутдим,
Йиллар карвонига умрни тикиб,
Адолат истадим, адолат кутдим.
Ким эди, шафқатсиз жиноят қилган?
Ким эди, бегуноҳ халқни ўлдирган?
Мотам либосига буркаб атрофни,
Ким эди, шаҳримни қонга тўлдирган?
Майдон тўла одам, оддий одамлар,
Золимга тик боқди қўрқувни билмай.
Ажалга тик боқди, оддий одамлар,
Ўқлар ёғиларди майдонга тинмай .
Баҳорнинг охири, ўн учинчи май …
Толиб Ёқубов ва Озода Ёқубовалар Азам Фармоновни ҳимоя қилишни сўраб Ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқдалар
Куни кеча бир бир бирига боғлиқ бўлган иккита хабар олдим.
Биринчиси Amnesty International Amnesty International ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга қарши курашиш кампаниясини бошқараётган вакили Светлана Воробевадан, иккинчиси эса 9 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасид қийноқларга солиниб келган сиёсий махкум Азам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубовадан.
Светлана ўз хатида 15 апрель куни Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга бағишланган «Сирлар ва ёлғонлар: Ўзбекистонда қийноқ остида тан олинган иқрорликлар” деб номланган хисоботи тақдимоти бўлиб ўтиши шу борада Вашингтонда ва Берлинда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ёзаркан, ушбу ҳисоботни тайёрлашда яқиндан кўмак берганимиз учун миннатдорчилик билдирган.
9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган Азам Фармонов озодликка чиқишига 15 кун қолганда қамоқ муддатини узайтириш учун терговга жўнатилди
2006 йилнинг 29 апрель куни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими раиси Азам Фармонов ва шу жамиятнинг аъзоси Алишер Кароматовлар ғайриқонуний усул билан тухмат уюштирилиб хибсга олиндилар. Кўплаб қонунбузилишлар билан бўлиб ўтган тергов ва суд жараёни натижасида бу икки ҳуқуқ фаоли узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилиндилар.
9 йилга озодликдан махрум қилиш хукмига асосан жазо муддатини ўташ учун Азам Фармоновни Жаслиққа жўнатдилар. 2015 йилнинг 29 апрель куни 9 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлган Азамжон Фармонов оиласи бағрига қайтиши кутилаётганди.
Афсуски. Куни кеча Озода Ёқубова мен билан скайп орқали боғланиб, дод солиб йиғлаб бошларига яна кулфат тушганлигини айтиб фарёд урди…
«Қонли Андижонга 10 йил» шиори остидаги бир ойлик кампания ўз ишини бошлади
Миллатимиз фожеаси бўлган — қонли Андижон воқеалари ҳақида сукут сақламаслик ҳар бир ўзбек миллатпарварининг шарафли бурчидир!
Шу муносабат билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остидаги бир ойлик кампанияни бошлади.
Агар Сиз ҳақиқатни яшириб, тупроққа кўмсангиз, у сўзсиз униб чиқади ва кейин шундай кучга айланадики, бир кун бориб, ерни ёриб чиққач, ўз йўлида учраган жами нарсаларни супуриб ташлайди.
Эмиль Золя
Виртуал Сайлов Комиссиясининг якуний Ҳисоботи
Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) 2015 йилнинг 22 январида бир гуруҳ Европа мамлакатларида яшовчи Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари ташаббуси билан ташкил этилди.
ВСКнинг таркибига “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева (ВСК раиси), ЎИҲЖ Президенти Абдужалил Бойматов (ВСК раис ўринбосари), мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимов (ВСК раис ўринбосари), мухолифат фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов (ВСК мувофиқлаштирувчиси), мустақил журналист Улуғбек Бакиров (матбуот котиби), фаоллар – Акмал Набиев (Умид Муродов) (аъзо) ва Севинч Парфи (котиба)лар кирди.
ВСК ўз олдига қўйган мақсадларига эришди, вазифаларини юксак даражада адо этди:
Тинмай изланишлар, катта зўриқишлар билан куну тун ишлаш натижасида, Виртуал Сайлов Комиссияси ўз олдига қўйган асосий мақсадларига қисқа давр ичида эришди ва ўз вазифаларини юксак даражада шараф ила адо этди.
Намоз Нормўмин: ВСК ўзбек мухолифлари орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир
Виртуал Сайлов Комиссиясига
1. 2015 йилда мухолифат фаолларининг интернет орқали ўтказишга уринган сайловлари халқимиз тарихида ўзининг муҳим ўрнини олди. Маълумки ВСК ўз ишини ҳукуматнинг ҳакер ҳужумларини натижасида тугата олмади. Шунинг ўзи ҳам ВСК фаолиятининг нақадар муҳим бўлганлигини кўрсатади.
Хуллас, 2015 йилги Ўзбекистон Президентлик сайловларида фаолиятидаги баъзи камчиликларга қарамай ҳақиқат ва халқимиз манфаати йўлида саъйи ҳаракат қилган ягона ташкилот ВСК эди.
Чунки Ўзбекистонда Ислом Каримов ташкил қилган сайловларнинг ноқонуний ва ҳатто комик эканлиги Ўзбекистон ва дунё жамоатчилиги тарафидан эътироф ва баён қилинди. Бошқа сўз билан айтганда ВСК ўзбек мухолифилар орасида ўзи ўтказишга уринган сайловнинг ягона ғолиби ҳамдир. Чин кўнгилдан табриклайман