Mart 2013 ойлик архив
БМТ: «Ўзбекистонлик қочқинни экстрадиция этманг»
Халқаро ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Турсуновнинг қийноқлар борасидаги шикояти ўрганиб чиқишга олингани ва бу муддат давомида Қозоғистон ҳукумати уни мамлакатда сақлаб туриши кераклигини айтган.
БМТ Қозоғистондан ўзбекистонлик қочқинни экстрадиция қилмай туришни сўраган
«Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига юборган мактубида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси бошпана изловчи Хайрулло Турсуновнинг иши бўйича ёзилган якка шикоят қабул қилингани ва у кўриб чиқилмагунча Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилмаслиги ёзилган.
ЖҲҚ: Асқаров иши қайта кўрилсин
Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 2010 йил июн ойида Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида тартибсизликларни уюштирганликда ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, бир умрга қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш илтимоси билан 27 феврал куни Қирғизистон Бош прокуратурасига мурожаат жўнатди.
БМТ масъуллари Остонадан Турсунов экстрадициясини тўхтатиб туришни сўради
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси Қозоғистон ҳукуматидан бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмай туришни сўраган.
Мазкур бошқарманинг “Ўтюраклар клуби”га юборган мактубида Турсунов иши бўйича ёзилган якка тартибдаги шикоят қабул қилинганини ва у кўриб чиқилмагунча Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилмаслиги битилган.
Швейцарияда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро кинофестиваль бўлиб ўтади
Бугун Женевада инсон ҳуқуқлари бўйича 11-Халқаро кинофестиваль ва форум (FIFDH) ўз ишини бошлайди. Мазкур тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиладилар.