May 2015 ойлик архив

Шуҳрат Аҳмаджонов: Андижон фожиаси ва Баҳодир Шоюнусов тақдири

АНДИЖОН ФОЖИАСИ (5 та мақола)

Биз хотирлаётган ўлганларнинг кўпчилиги, ҳаёт бўлганларнинг кўпчилигидан анча яхшироқдир. [1]
Э.СЕВРУС (1948)

Фото 1. Андижон, Бобур майдони. 2005 йил 14 май. [2]

МУНДАРИЖА

Қонли Андижонга 10 йил (2005 — 2015)!

Қонли Андижон

(Андижон фожеасининг ўн йиллигига бағишланган)

Талабалар ўлди, сақладинг сукут,
Жим турдинг Паркентда тўкилганда қон.
Қонли тарихлар ҳеч бўлгайми унут,
Бу одамлар нега бўлдилар қурбон?!
Эй халқим, адолат кутиб интизор,
Кенг олам бўлди-ку, кўзларингга тор!

Ўн учинчи майда, икки минг бешда,
Минг-минглаб одамга тўлганда майдон.
Ўлгани нечта-ю, қочгани нечта,
Яна қонга ботди, кўҳна Андижон.
Ўн йилким, адолат топмади қарор.
Зулму зўравонлик ҳануз устувор!

Андижон қатлиоми қурбонларини хотирлашимиз учун кўмагингизни аяманг!

Қадрли дўстим!

Бугун мен сизга ноанъанавий илтимос билан мурожаат қилмоқдамиз. Бугун биз сизнинг қўлловингизга муҳтож бўлиб қолдик. Бугун сиздан ўзга қўлловчимиз қолмади!

Биз “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остида бундан 10 йил муққадам содир этилган инсониятга қарши жиноятнинг қурбонларини хотирлаш ва ушбу оммавий қирғинга сабабчи бўлган кимсалар хали хануз ғарб сиёсатчиларининг эркатойи бўлиб ялло қилиб юрганларига қарши ўз исёнимизни билдириш мақсадида 12 май куни Брюсселда, Евро Парламент биноси рўпарасида, 13 май куни Парижда ва 15 май куни Вашингтонда норозилик акциялари ўтказмоқчи эдик.

Мўътабар Тожибоева: Қамоқдан кейинги 2008 – 2009 йиллардаги ҳаётимга тахдидлар, тайзиқлар, тухматлар, бўҳтонлар ва босимлар!

Мутабар 2001Мен Мўътабар Тожибоева қамоққача бўлган ҳаётимга алоқадор маълумотлар, архив материалларини шахсий блогимда http://mutabar.org/  чоп қилмоқдаман. Қамоқдалик пайтимдаги бошимдан кечирган кўргуликларни «Қийноқлар ороли асираси» номли асаримда баён қилганман.

Лекин қамоқдан кейинги ҳаётим ҳам сокин ва халоватли чекмаганлиги сабабидан барча бўлиб ўтган воқеалар – ходисалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга қарор қилдим. Чунки кимларнидир аяш ва уларни фош қилишдан ўзимни тийишга қилган харакатларим ўша кимсаларни бошимга чиқиб, устимдан мағзава ағдаришларига сабаб бўлмоқда.

Демак қамоқдан кейинги ҳаётим билан боғлиқ муаммолар ҳақида сиз азиз мухлисларга хавола қиламан:

Мўътабар Тожибоева: “Ўтюраклар Клуби”ни Францияда бошқарар эканман, 50 ой ичида 70 $дан маош олганман

Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг муасссислар йиғилиши 2010 йилнинг 4 октябрь куни ўтказилиб, 2011 йил 3 февралда Парижда № W 751208462 рақам билан давлат рўйхатидан ўтган.

Аслида “Ўтюраклар Клуби” 2000 йил 17 январь куни ташкил этилган бўлиб, бу йил ташкилотнинг 15 йиллик юбилейидир. Бу йил апрель ойида эса “Ўтюраклар Клуби”нинг Францияда фаолиятини давом эттираётганига 50 ой бўлибди.

Мана шу муносабат билан ташкилотнинг фаолиятига назар солиб турфа хил фикрлар, туҳматлар ва хақоратларга чек қўйиш мақсадида ташкилотимиз фаолиятига қизиққан инсонларга молиявий имкониятлар ҳамда ташкилот бюджети ҳақида ҳисоб беришимиз керак, деган қарорга келдик.

Ҳалқимиз бошига тушган кулфатни эслаб намойиш уюштиришга маблағ қидиришдан уялмайман, дўстим Улуғбек!

index2222Куни кеча Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан Брюсселда норозилик намойиши ўтказишни режалаганимиз, лекин норозилик намойишида иштирок этиши мумкин бўлган фуқаролик жамияти фаолларининг йўл ва мехмонхона харажатларини тўлашга хомий топа олмаганимиз ҳақида баёнот бердик ва ватандошларимиз, ўзбекларимиздан имкон даражасида кўмак беришларини сўрадик.