Category Archives: КОАЛИЦИЯ

Ўзбек сиёсий маҳкумларини кўришга пул йиғилмоқда – BBC O’zbek

 

Ўзбекистондаги «Эзгулик» жамиятининг айтишича, Ички Ишлар Вазирлиги узоқ йиллардан бери қамоқда қолаётган 10 таниқли сиёсий маҳбусни бориб кўришга изн берган.

«Эзгулик» мазкур учрашувларни молиялашга ёрдам сўраб халқаро ташкилотларга мурожаат қилган.

Парижда жойлашган «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева маҳбусларни бориб кўриш учун пул йиғиш ташаббусини бошлади.

Унинг айтишича, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Ўзбекистондаги вазиятга қизиқиши сусайган.

Гулсевар Замон Мўътабар Тожибоевадан аввало маблағ асосан нимага сарфланади, деб сўради.

Мўътабар Тожибоева: BBC UZBEK хизмати журналистининг Суриялик жиходчи тарғиботчисига айлангани сабаби нимада?

Бизнинг ташкилотимиз нафақат диктатура режимига қарши, балким коррупция жиноятига, экстремизм, терроризмга қарши ҳам кескин курашиб келмоқда. Ўтказаётганимиз «Ким айбдор?! Навбтдаги ким?!» деб номланган бир ойлик кампаниямиз доирасида нафақат диктатура режимини, шу режимни қўллаётган ғарб сиёсатчилари, балким диктатура режимининг янада чуқур илдиз отишига хисса қўшиб келаётган ҳар қандай кучларни – турли соҳа вакилларининг ҳам ғайриқонуний хатти харакатлари, ўз касблари, лавозимлридан ҳақиқат йўлида курашувчи инсонларга қарши фитналар учун фойдаланаётган, шахсий манфаатлари йўлида умуминсоний қадриятларга тупроқ тортаётган кимсаларнинг кирдикорлари ҳақида ҳам мухокама қилиб, уларнинг қилмишларига баҳо бериб борамиз.

Мўътабар Тожибоева: ББС UZBEK журналисти НОХОЛИСЛИГИ!

Мўътабар Тожибоева: «Бир шахснинг бошқа бир шахсга  адовати уни кўзларини тўсиб қўяди. У ҳақиқатларни ёки кўрмайди,  ёки кўрмасликка олади, гарчи у журналистик холислик тамойилига таяниши шарт бўлса ҳам…»

 

Шокирующее видео: Узбекские силовики запытали сына до смерти! (18+)

Хурсанд Ражабова: "СНБ запытала моего сына" (18+) (04.03.2016)

Хурсанд Ражабова: "СНБ запытала моего сына" (18+) (04.03.2016)

Posted by Бухорода адолатни тиклаш жамоатчилик назорати гуруҳи on Monday, August 13, 2018

«Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!

Диққат: Янги бир ойлик кампания! – «Ким айбдор, навбатдаги ким?»

21.06.2016

Бугунги эшшитиришимиз TUG’YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – «Ким айбдор, навбатдаги ким?» номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…

*****

Диққат, янги кампания – «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» Қийноқ қурбони Илҳом Ибодов ва бошқалар тақдирига бир назар

1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни «Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни» дея эълон қилганди.

Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.

Бироқ БМТнинг «Қийноқларга қарши қўмитаси»га кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.

“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат

Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).

Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016

Чорасиз она йиғлар, йиғлар она у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)

Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.

Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражабовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.

Хурсанд Ражабова: Қийноқ қурбонлари ҳаққига дуо, қотиллар ва уларнинг шерикларини дуоибад қилинглар дунё оналари!

“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат

Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).

Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016

Мен Ражабова Хурсанд Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, Бухоро шаҳрида яшовчи нафақахўр бир муштипар онаман.

Азизларим!

Бухоро шаҳрида тадбиркорлик ва ишбилармонлиги билан танилган ўғилларим Илҳомжон ва Рахимжонларга нисбатан содир этилган хунрезликлардан 10 ой ўтган бўлса-да ҳамон ўзимга келолмаяпман. Ҳанузгача адолат, ҳақиқатни юзага чиқариш умиди билан уйқуга кетиб, мана шу ният билан тонг оттирмоқдаман.

Андижон телеканали «Огоҳлик давр талаби!» кўрсатуви «қаҳрамонлари» «Туғён» радиоси ва бошқалар!

andijantvЎшлик ва Фарғоналик бир нечта инсонлардан олинган хабарларига қараганда 15 апрель куни кеч соат 20.00ларда Андижон телевидениеси орқали “Огоҳлик давр талаби!” номли махсус кўрсатув намойиш қилинган. Бу кўрсатув кейинчалик Фарғона водийсининг бошқа телеканалларида ҳам такроран намойиш қилинган.

Sahwii саволларига жавоблар: Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам…

14059

1- Сaвол: Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

 

Бу радиоларнинг фаолияти ҳақида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистондаги диктатура режими каби режимлар бор экан бунингдек матбуотлар фуқаролик жамияти вакиллари билан бир тан бир жон бўлиб курашмоқлар.

Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган

Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.

Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.