Category Archives: КОАЛИЦИЯ
Мўътабар Тожибоева: Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ЖОСУСИ «Алишер Кескин – Али Феруз» орамизда!!!
2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафист бўлган ЖОСУС «Алишер Кескин» – Россиядаги «Али Феруз»ни таниган фаоллар гувоҳлик бермоқдалар!
«Қозоғистонда ашаддий салафий «Алишер Кескин» бўлган Россиядаги журналист «Али Феруз»ни масаласини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!» номли мақоламда келтирганимдек мен бугун 2010 йилда Қозоғистонда «ашаддий салафий Алишер» ролини қойилмақом қилиб бажарган артист, 2016 йилда Россиядаги «Новая газета» мухбирига айланган – «журналист Али Феруз»нинг битта одам эканлиги ҳақида унинг ҳимояси учун бонг урган Париждаги ва Германиядаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотлари вакиллари ҳамда «Алишер Кескин»ни яқиндан таниган фаолларнинг электрон почталарига битта қилиб бундан 2 соат аввал «На счет «Али Феруза ошибаетесь!» деб номланган хат ёзиб юборгандим.
Қозоғистондаги ашаддий салафий «Алишер Кескин» – Россияда журналист, намоз ўқимайдиган, атеист ва гейга айланган «Али Феруз»ни тарихини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!
Ўзбекистонга бериб юборилса қийноқ қурбони бўлиши мумкин деб нуфузли халқаро ташкилотлар бонг ураётган Россиядаги «Новая газета»нинг мухбири, журналист, «Али Феруз» тахаллусли Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳсус хизматлари фойдасига ЖОСУСЛИК жинояти содир этиб келаётган, «умуман намоз ўқимайдиган атеист ва гей»га айланган Худойберди Нурматовни аслида ким эканлигини ва унга икки диктатура режими хукмронлик қилаётган давлатлар махсус хизматларидан қандай ва кимларга қарши ишлашига топшириқлар берилганлигини зудлик билан аниқлаш шарт.
Менга тухмат қилиб мақола чоп қиларкансиз, охиригача мардлик қилингда жаноб Муҳаммад Солиҳ! Малохатхон мақолангиз неча ўзгарди?
«ЎХХ сайтидаги «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» туҳмат мақола тўлиқ варианти«ни синчиклаб ўқиган одам Эшонқулованинг «Бундан буёғига Худодан гуноҳларимни кечиришини сўраб ёлвормоқчиман, беайб Парвардигор, бандаларни айблаш, уларга нисбатан ҳукм чиқаришдек ахмоқликлардан узоқроқ юрмоқчиман, укажон…» дея ёзғирганини ўқиб, айнан гуноҳларнинг энг оғири хисобланмиш туҳмат, бўхтон қилишдан ўзини тия олмаганини, ханузгача ўзининг даҳоси билган Муҳаммад Солиҳ ва унинг гуруҳи вакилларининг истақ хохишлари билан менга қарши туҳматларини тўҳтатмаганлигини гувоҳи буласан киши.
31 март куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтида Малохат Эшонқулованинг “Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку” номли мақоласи эълон қилингани ҳақида менга хабар берган бир дўстимиз ЎХҲнинг менга қарши навбатдаги хужумига тайёр туришимни айтиб огоҳлантирди. (Мақоланинг скриншот нусхаси)
Мана 16 январь куни ўша айтилган туҳмат, бўҳтон хужуми уюштирилди, лекин 19 январь куни ўша тухмат ва бўҳтондан иборат мақоланинг асосий қисми, яъни 90 фоизи негадир сайтдан олиб ташланди. Менга бир ҳамкорим «Куни кеча, яъни 15 январь кунги эълон қилганингиз сиёсий маҳкумларнинг озодлигини талаб қилинган рўйхатнинг бошида Муҳаммад Солиҳнинг ғояси йўлида фаолият олиб бориб, қамалиб кетган укаси Муҳаммад Бекжонни киритганингизни кўриб, уялиб кетиб олиб ташлагандир мақоладан сизга қарши туҳмат, бўҳтон қисмини» деди.
Ўзининг мансабпарастлиги, тахтга интилиши ортидан укаси Муҳаммад Бекжон қамалганидан кейиноқ унинг ёш гўдак қизчалари билан қолган турмуш ўртоғига «Эринг яширган пулларни чиқар бу ёққа» дея дағдаға қилган, ҳеч қандай пул йўқлигини айтган Нина Бекжонни бехурмат қилиб, қувиб солган ва мана 17 йилдирки бирор марта укасининг оиласидан, жиянларидан ҳол аҳвол сўрашга ярамаган, укасининг қамоқдан чиқишига яқин муддат қолганини кўра била туриб, ўзбек жамиятини жиҳодга, курашнинг энг радикал усулига чорлаган бу «ЛИДЕР» уят нелигини билармиди? Йўқ, у ва унинг халқаро матбуотларда ўрнашиб олган шотирлари, ҳамшахри ва яқин инсони бўлмиш буюк «ҲУҚУҚ ФАОЛИ» ўзбек жамиятига тушган қуртдирлар ва уларни асл башарасига ойна тутиш вақти етиб келди.
Мен «ЧИРМОВИҚЛАР» деб номланувчи хужжатли асарни бошлашга ва бу асарни ўзимнинг 55 ёшлик юбилейимгача ёзиб тугаллашга қарор қилдим. Бу асарим қаҳрамонлари ўзбек миллати фожеасидан ўз манфаати йўлида фойдаланиб келаётган манқуртлар ва уларнинг югурдакларини жамоатчиликка таништиради. У асарда мен ўз фикрим, дунёқарашимни баён қилмайман. Қамоқдан чиққанимдан кейин содир бўлган воқеа, ходисалар, нафақат менга, фуқаролик жамияти вакилларининг қай бирига нима учун қандай қоралов кампаниялари олиб борилганлиги, бу кампанияларни олиб бораётган нусхалар аслида кимлар эканлиги хужжатлар далиллар асосида ёритиб бераман.
Ўзбекистон Ҳалқ харакати сайтида Малохат Эшонқулова қаламига мансуб «Инсон тубанлигининг чегараси борми?» деб номланган мақола чоп қилинди. Ушбу менга қарши тухмат ва бўхтондан иборат, мени обрўсизлантирувчи навбатдаги фитна эди. Мен даставвал ушбу туҳматга ўз муносабатимни айтишим керак дея қарор қилдим яхши ҳамки бу тухматга жавоб бериш мақсадида мақолани сақлаб қўйгандим.
Чунки ушбу мақола жуда кўп ҳақиқатни очилишига хизмат қиладиган сабаб эди. Ҳаттоки ушбу туҳмат чоп қилинганидан бир икки кун ўтиб фесбокдаги Солиҳни соядаги «фаоллари»дан ўзим ҳақида мақола чиққанини ва асл юзимни чиройли қилиб очиб берилганини, «Сукут аломати ризо» деган мақол исботини топгандек, жавоб бера олмай қолганимни башорат қилиб менга хабар ташлаганлари ҳам бўлди.
Мен уларга менинг сукутим аломати ризо эмаслигини ва жавобимни хужжатлар ва далиллар асосида тайёрлаётганимни баён қилиб қисқача жавоблар бериш билан чекландим.
Ушбу мақола муаллифи Малоҳатхон Эшонқулова бир пайтлар фесбок сахифасида Муҳаммад Солиҳ билан яқинлик унга Нобел мукофоти даражасида қадрли эканлигини баён қилар экан, мана шу раҳнамоси ва унинг гуруҳидаги ҳамшахри Атаева хонимни масаласида менга тухмат қилишдан ўзини тия олмаган.
Тан олиб айтаман: Атаева менинг озодлигим учун курашган, озод бўлганимдан кейин Францияга келганимда доимо ёнимда бўлган, хатто Женевада жарроҳлик амалиётидан ўтиб, оғир аҳволда ётганимда Франциядаги уйига олиб келиб, Ўзбекистонга қайтиб кетгунумча ўз хонадонида мени парваришлаган. Францияга 2009 йилнинг март ойида келганимизда кўп ишларда кўмакчи бўлган.
Лекин…
Лекин мана шу ёрдамлари, кўмаклари эвазига мени ўзининг сўзидан чиқмайдиган чўрисига, итоаткор қулига айлантиришга харакат қилган. Унинг ғайриқонуний талабларига, Атаевага ёқмаган кимларгадир қарши кампанияларда иштирок этишимни талаб қилишлари, ўзининг молиявий қинғирликларида иштирок этишимни талаб қилишлари, унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига итоат этмаганимдан, мен ўз мустақил фикрига эга шахс эканлигимни, у талаб қилаётган хужжатларга имзо чекмаслигимни, кимларгадир қарши баёнотлар бермаслигимни айтаверганимдан кейин орамизда совуқчиликлар кучайган, Атаева бошқа фаолларга ҳам қилган қилиқларини қилиб мени ҳақоратлаб, тухматлар қилиб, камситиб, мени буткул аҳмок, тентак қилиб кўрсатиш учун фуқаролик жамияти вакилларига хатлар жўнатган, турли иғволар уюштирган, мен унинг моливий найранглари қурбонига айланганман. Шундан кейин Атаева билан ҳамкорлик қилиш ҳам мен учун тўғри келмаслигини хис қилиб 2010 йил бошида ҳеч бир масалада у билан ҳамкорлик қила олмаслигини билдириб, муносабатларимизни буткул узганман.
Энди «ЎХХ сайтидаги «Малоҳат Эшонқулова: Инсон тубанлигининг чегараси борми?» туҳмат мақола тўлиқ варианти«да баён қилинган туҳматларга муносабатимни билдирмоқчиман.
Аслида Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Баҳодир Элбоев суратга олган ва нафақат Сурат Икромов иштирок этган, балким ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева, мухолифат намоёндаси Дадахон Хасанов, собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов ва яна Олим Атаев ва унинг шериги «Фонд» фирмасининг собиқ рахбари Солиҳ Юсуфовнинг бир неча қурбонлари тирик шахслар – «Фонд» фирмасининг муассисларидан бири, собиқ директор ўринбосари Мирзаносир Раҳимов, «Фонд» фирмасининг Москвадаги филиали собиқ ижрочи директори Саида Камаловалар интервью берганларку.
Бундан ташқари 2015 йил 26 декабрь куни Елена Урлаева томонидан юздан ортиқ электрон адресларга тарқатилган ва 27 декабрь кунги МХХ жосуси Исматнинг сайтида чоп қилинган «Господа мошенники, верните деньги на родину» мақолага у мақолада номи санаб ўтилган ўзбек пулини талон тарож қилган кимсаларни биронтаси раддия ҳам бермаган, муносабат ҳам билдирмаганларку.
Қолаверса шунча электрон адреслардан тарқатилган хабарда баён қилинган далиллар бўйича ушбу мурожаатга имзо чеккан инсонлар тақдирига биров қизиқиб кўрмагани, улар баён қилган далиллар қанчалик даражада тўғри-нотўғрилигини аниқлаш учун чоп қилинган телефон рақамларга қўнғироқ қилиб суриштирмаганликлари аниқ.
Мана улар:
Лекин 2014 йилнинг апрель ойида Сорос жамғармаси томонидан ташкил қилинган ва Брюсселда бўлиб ўтган халқаро анжуманда Сорос жамғармаси вакили Алишер Илҳомов Гулнора Каримова томонидан ўғирланган пулларни Қозоғистонда бўлганидек Ўзбек фуқаролик жамияти вакиллари томонидан ташкил қилинажак жамғармага ўтказиш талаби билан чиқиш масаласини кўтарди. Анжуманда иштирок этган Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Евгений Жовтис ғарб давлатларида музлатилган пулларни қандай усул билан
Қизиғи шундаки, Қозоғистон президенти оиласи ўғирлаган пулларни халққа қайтариш талабини бутун бошли Қозоқ жамоатчилиги, зиёлилари – олимлар, журналистлар, ҳуқуқ фаоллари, ўқитувчилар, мухолифатчилар… барча барчаси битта хужжатга имзо чекиб, пуллар музлатилган мамлакатлардан сўраган бўлсалар, Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни атига бир неча фаолларгина, ўзбек жамоатчилигидан яширин тарзда амалга оширмоқчи бўлдилар.
Мен бу пуллар ўзбек халқига тегишли эканми, халқимиз вакилларидан ҳеч нимани яришмасдан, шаффофлик ва халолликка таянган ҳолда жамоатчиликни шу масалага жалб қилиб ҳал қилиш талаби билан чиқдим. Менинг миллатнинг пули миллат вакилларига қайтарилиши ва сарф харажатлар жамоатчилик томонидан назорат қилиб борилиши шартлигини айтган талабим албатта уларга ёқмади. Шундан кейин Алишер Илҳомов, Надежда Атаева, Олим Атаев, Умида Ниёзовалар халқдан яширинча пулларни ўзлари ташкил қилган жамғармага ўтказиш мақсадида жиддий ишларни бошлаб юбордилар.
Малоҳатхон «синглим» айтганларидек мен грант талашиб тортишганим йўқ Атаева ва унинг гуруҳи билан, Гулнора Каримова ўғирлаган пулларни қароқчилар қўлига тушишига қаршилик қилганим сабаб Сорос жамғармаси томонидан менинг ташкилотим қора рўйхатга олиниб, барча жамғармаларга Алишер Илҳомовнинг ўша пайтдаги шериги Анастасия Хозяинова томонидан хабар берилган.
«Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: Инсон тубанлигининг чегараси борми?«
“Youtube.com” сайтида “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg) номли кўп қисмли видео фильмга
РАДДИЯ
2017 йилнинг 12 январь куни бир танишим Франция ТВсида интервьюнгиз берилди, интернетдан кўришингиз мумкин, деб қолди.
Мутахассислигим ТВ журналисти бўлганлиги сабабли, бу соҳанинг ўзига хос жиҳатларини биламан: бир соат интервью олишади ва 1 дақиқа қаймоғини беришади. “Француз ҳамкасбларим учун суҳбатимизнинг қаймоғи қай бири экан?” деган саволга жавоб топиш мақсадида линкини билмаганлигим сабабли ўзимча интернетдан қидира бошладим.
Ва тасодифан бир видео лавҳани кўриб қолиб ҳайратга тушдим:
Не кўз билан кўрайки, “youtube.com”да 2016 йилнинг 6 сентябрь куни эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деган сарлавҳа остидаги видео фильм турибди-да! (https://www.youtube.com/watch?v=Bo1DKmwmhqg).
Мени ҳайратга солган нарса нима, биласизми? 4-қисмдан иборат мазкур видео фильм “Ушбу ҳужжатли фильм … журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган ёзувлар билан бошланганлигига нима дейсиз?
Ё тавба?!
Бу қанақаси бўлди тағин?
Ўз номимдан эълон қилинган ушбу ҳужжатли фильмдан ўзим эндигина, аниқроғи, орадан 5 ой ўтиб хабар топиб турган бўлсам-а?
Дафатан ҳеч нарсани тушунмай, гангиб қолдим. Негаки, юқоридаги видеосюжетга менинг мутлақо алоқам йўқ эди-да!
Ажабо, менинг мутлақо даҳлим бўлмаган бунингдек руё гапни, яъни “… журналист Малоҳат Эшонқуловалар томонидан олиб борилган мустақил журналистик суриштирувлар асосида тасврига олинди” деган мутлақо ёлғон жумлаларни ёзишга, менга нисбатан буҳтон уюштиришга, менинг номимдан фойдаланишга кимнинг ҳадди сиғдийкин?
Дарҳол “Facebook” чатидан youtube.com даги мазкур ҳужжатли фильмга бошловчилик қилган инсон ҳуқуқлари фаоли, фарғоналик укамиз Баҳодир Элибоевга: “Оммага бунингдек ёлғон гапни тарқатишга қандай журъат этдингиз?”деган мазмунда гап қилдим ғазабим ортиб….
“Ишонинг, Худо ҳақи, хабарим йўқ” деди Баҳодир Элибоев.
Хўш, гарчи ҳаммуаллиф бўлмасам-да бу видео фильмга каминанинг исм-шарифлари қандай қилиб аралашиб қолиши мумкин?
Асилда чин воқеа мана бундай кечганди:
Ҳозир аниқ санаси эсимда йўқ, 2014 йилнинг, адашмасам, апрель ойларида Франциядаги “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти” раҳбари Надежда Атаева интернет орқали “Каримов ҳукумати Эшонқуловага заҳмат етказган эмас. Уни заҳарлаш кимга керак бўлиб қолибди. Эшонқулова бетоб эмас, у шу баҳона билан ҳорижга қочиб кетмоқчи” деган мазмундаги иддаолар билан баёнот берганди.
Табиийки, бунингдек иддао шусиз ҳам бетоб каминанинг асабини арралаганди. Ич-ичимдан хафа бўлганим рост, сиқилдим, руҳий тушкунликка тушдим, ғазабландим….
Атаеванинг баёнотидан дарғазаб бўлиб юрган ўша кезларимда, 2014 йилнинг ажойиб кунларининг бирида таниқли ва ҳурматли ҳуқуқбон Муътабар Тожибоевадан менга битта таклиф, аниқроғи, буюртма тушиб қолди: “Надежда Атаеванинг жиноий ўтмиши ҳақида битта фильм яратинг, фактлар топишда кўмаклашаман”.
Муътабар опа Атаеваларнинг молиявий жиноятларига оид 20 саҳифадан ортиқ суд ҳукмини ҳам эл. почта орқали ҳавола қилдилар. Тошкент шаҳрида Атаевага тегишли бўлган бир нечта уй-жойларнинг манзилларини, хуллас, зарурий фактларни ҳам юбордилар.
Энди ўзингиз тасаввур қилиб кўринг, э йўқ, бе йўқ, умрингизда кўрмаган, билмаган кишингиз сизга “аферестсан!” дея сакраб қолса, яна қаердан, матбуотдан! Сиз қандай “сдачи” берган бўлардингиз?
Табиийки, Тожибоеванинг таклифи менга дастлаб ёқиб тушди.
Негаки, менга қарата айтилган асоссиз таъна муаллифи Надежда Атаеванинг ўтмишини титкилаб кўриш мен учун ҳам ниҳоятда қизиқарли эди.
Негаки, мен Ўзбекистонда истиқомат қилган кезларида ҳам, ундан кейин ҳам Атаевани танимаганман, кўрмаганман, у аёл ҳақида бирор бир маълумотга эга ҳам бўлмаганман.
Шу сабаб ҳам Атаеванинг ўтмишини билиш иштиёқи ортиб борарди. Атаевлар ишига оид керакли фактларни тўплагач, журналист суриштируви ўтказишга қарор қилдим. Бу борада илк интервьюни олганимда ҳали хаста эдим….. Мен нечоғлик истамай, илк олган интервьюм Надежда Атаеванинг “жиноий ўтмиши”га олиб бормади…. Ёпишмади.
Журналист сифатида интервью жараёнида саволларни турлича беришга уриндим, масалани Атаевага оилб бориб тақашга интилдим, ўзимга керакли жавобларни эшитишга, яъни Атаеванинг кирдикорларини фош этувчи фактларни олишга ошиқдим, ўхшамади.
Мен аввало, журналистман.
Қасоскор эмасман.
Ўч олиш мақсадида кимнидир қасддан, ёлғондан бодном қилолмайман.
Бунга мен олган тарбия, менда шаклланган дунёқараш, мендаги иймон йўл қўймайди.
Менинг ўз принципим бор: ҲАҚИҚАТ.
Ҳақиқатдан хиёл оғишдими, ҳар қандай суриштирувни йиғиштириб қўяман.
Бу билан мен Атаеванинг жиноий ўтмиши йўқ демоқчи эмасман.
Шунчаки, борми, йўқми, мен буни билмайман, аниқлик киритмаганман, кирита олмаганман.
Бунга аниқлик киритиш йўлида журналист суриштируви олиб бордим, ўхшамади.
Мен эса ёлғонни ёпиштира олмасдим.
Тамом, бор гап шу.
Тўғри, Муътабар Тожибоева қўлимга интернет орқали тутқазган Атаевларнинг молиявий жиноятига оид 20 варақдан иборат суд ҳукмида уларнинг молиявий қинғирликлари батафсил баён этилган.
Бироқ, мен Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ тизими қозонида у-зо-оооқ қайнаган журналист сифатида суд ҳукмига кўр-кўрона ишона олмайман, буни сизга ҳам, ўзгага ҳам маслаҳат бермаган бўлардим.
Бу ҳақда кўп айтаман. Бир прокурор танишим менга ҳазиломуз: “Агар биз истасак, ана у тек турган столбага ҳам статья қўйиб берамиз!” дегандилар деразадан кўчага ишора қиларкан….
Ўзбекистонда милиса истаса сиздан бир онда ўғри ясайди, прокурор истаса жиноятчи қилади, судья ҳоҳласа маҳкумга айлантиради-қўяди. Қонунлари ишламайдиган мақлакатда шундай бўлади.
Кейинчалик ўйланиб қолдим: Хўш, мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ тизими Муътабар Тожибоеванинг устидан том-том тергов ишларини, қат-қат айблов хулосалари-ю, театрнамо суд жараёнларини уюштирмаганмиди, қатор-қатор моддаларни қалаштирмаганмиди?
Солиштириб кўрадиган бўлсангиз, Муътабар опанинг айблов хулосаси, суд ҳукмининг ҳажми ҳам Атаевалар “иши”дан кам эмас…. Бунингдек айблов, бунингдек том-том ҳукм Исмат Хушевда йўқми? Санжар Умаровдачи? Нодира Ҳидоятовадачи? Сафар Бекжондачи? Ватан соғинчида юраги сел бўлиб юрган ватнадошларимизнинг қай бирида йўқ бунингдек “ижод” қилинган “қисса”лар? Уларнинг барчасига ҳам қандайдир бир айблов тупуклаб ёпиштирилганки, саҳал елвизак елса елими кўчиб кетади…
Устидан суднинг қоралов ҳукми чиқарилган ҳориждаги юртдошалримизнинг барчасини бирдек ЖИНОЯТЧИ деб айтолмаймиз ахир. Улар орасида айбсиз айбдорлари қанча?
Ҳукумат корчалонлари исташса, ўзларига қарши борган исталган шахсдан, масалан, мендан беш дақиқада ЖИНОЯТЧИ ясашади. Бунга шубҳам йўқ. Негаки, қудрат уларда….
Мени яқиндан таниганлар феълимни билишади. Мен шунақаман: қилма деган ишга қўл ураман, қил деган ишдан юз ўгираман.
Мана, мен Атаевадан азият чекиб қолдим, руҳан тушкунликка тушдим, изтироб чекдим. Бошқа кимдир эса менинг фожиамдан фойдаланиб қолиш пайида бўлди. Фурсатдан фойдаланиб менингдек аламзаданинг қўли билан Атаеванинг юзига тарсаки тортмоқ, ўз қасдини мен орқали олмоқ истади. Мен эса айнан ана шуни ҳоҳламайман: кимнингдир қўлидаги қуролга айланиш мен учун ўлим….
Чуқур ўйни ўйлаб, тубсиз дарё бўйлаб кўргач, мен Атаевларнинг “жиноий ўтмиши”га оид ҳужжатли фильм қилиш фикридан воз кечдим. Бу 2014 йилнинг баҳори эди.
Орадан бир йил ўтгач, фарғоналик ҳуқуқбон Баҳодир Элибоевдан менга “Facebook” тармоғининг чати орқали айни мавзуда таклиф келиб қолди…
Музокаралардан сўнг мен ҳамкасб укамизга “Facebook” чатидан шундай жавоб йўлладим:
20.07.2015 0:52
Малохат Эшанкулова
Баҳодир, ассалому алайкум, саломатмисиз? … Баҳодир, аслида, бу фильмни яратаман деб бир пайтлар алам устида мен киришгандим… Бироқ, бора-бора аҳволим оғирлашиб борди…. Ўлим билан ҳар куни рўпа-ру бўладиган одам билади: бу дунёси қасдлашишга арзимайди. Кейин ўйлайсан, ўйлайсан, айбдорни қидирасан ва оқибатда ҳукм чиқарасан: ҳамиша энг асосий гуноҳкор ўзинг бўлиб чиқаверасан… Очиғи, энди мушоҳада қилиб қарасам, Атаева менинг салмоатлигим ҳақида ўз фикрини билдиргани учун айбдор эмас экан…. Мен ҳақимда атрофимдаги одамларда нотўғри фикр шаклланганми, демак, мен қаердадир хато кетганман…. Бунинг учун ўз фикрини билдирганларни балоларга гирифтор қилишни исташим инсофдан бўлмас деган хулосага келдим…
Ҳозир мен одамларни муҳокама қиладиган, улар тақдирига ҳукм чиқарадиган аҳволда эмасман. Мен ҳозир ўз саломатлигимни тиклаш, қандай бўлмасин тирик қолиш, (лоақал катта қизимни эгасига топширгунимча) кўзлаган режаларимни қисман бўлсаям амалга ошириш дарди билан андармонман. Атаевалар ҳақида салбий фикр билдирсам, Худога ҳам хуш келмас. Яратганнинг ўзи билгувчи ва кўргувчи. Мени беҳуда маломат қилганларни, эзгулик истаганларни…. барчасини Худога топширдим. Вақти билан ўз мукофоти ва ё жазосини берар… Мен эса мазкур фильмда МЕНИНГ НОМИМНИ МУТЛАҚО ИШЛАТМАСЛИГИНГИЗНИ СЎРАРДИМ.
Бундан буёғига Худодан гуноҳларимни кечиришини сўраб ёлвормоқчиман, беайб Парвардигор, бандаларни айблаш, уларга нисбатан ҳукм чиқаришдек ахмоқликлардан узоқроқ юрмоқчиман, укажон. … Ишларингизга ривож. (Хат қисман қисқартирилди)”
Атаевага қарши кишиларни, (мен уларни ўзимча, “АнтиАтаевчилар” дейдиган бўлдим), афтидан, менинг юқоридаги рад жаовбим қониқтирмади.
Провардида 2016 йилнинг 8 февраль куни менга “АнтиАтаевчилар”дан такрор таклиф тушди…
Гувоҳи бўлганингиздек, мен Атаева ишига оид журналист суриштируви ўтказиш мақсадидан 2014 йилдаёқ воз кечганман.. Мен Атаевага оид фильм яратиш таклифини рад этгач, “АнтиАтаевачилар” бу ишга Баҳодир Элибоевни жалб қилганлар.
Умуман олганда, “АнтиАтаевачилар” кимлар эканлигини жуда яхши биламан. Улар орасида нафақат ҳуқуқбонлар, балки, ҳорижда истиқомат қилаётган юртдошимиз, мен ҳурмат қиладиган ҳамкасбим – бир журналитс ҳам бор. Улар нима сабабдан “АнтиАтаевачилар”га айланиб қолганлигининг сабаби ҳам менга қисман маълум. Бу носоғлом рақобатга Халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар, мукофотлар бош сабаб эканлигини ҳам биламан…
Бироқ, худди ана шу “АнтиАтаевачилар” нима сабабдан тубан ишга қўл уринганликларини, менга мутлақо алоқаси бўлмаган қандайдир фильмларини не боисдан менинг номимдан “youtube.com” сайтида эълон қилишга жазм қилганликларини, кенг жамоатчиликни лақиллатишга, алдашга қандай қилиб журъат этганликларини сабабини билмайман, тушунаолмайман.
Ёлғон ахборот тарқатиш нима учун керак бўлиб қолдийкин уларга?
Нега пиширган ошларини ўз номларидан эмас, менинг номидан элга тортиқ қилишмоқда?
Мазкур фильм бошловчиси Боҳодир Элибоев билан ўртамизда бўлиб ўтган ёзишмаларга эътибор қаратинг: “.. 100 mingacha grant olsa bo`ladi degan ekan … akaga”.
Ўша, “100 mingacha grant” дардимикин ё “АнтиАтаевачилар”ни қабих кўчаларга бошлаган?
Инсон ҳамма нарсадан қутратли, бироқ биргина нарсанинг қули –нафсининг!
Во ажаб, кишининг энг аввало бад нафси, қолаверса, замондошига бўлган нафрати, ғазаби, кўксидаги қат-қат ҳасаду кини қалб кўзларини шунчалар кўр, шунчалар сўқир қилиб қўйиши мумкин экан-да!
Бад нафс, нафрат, ғазабу ҳасад қалбларини сўқир қилиб қўймаганида менинг такрор-такрор ўтинчимдан кейин ҳам мен тайёрламаган, менинг ҳеч қандай алоқам бўлмаган қандайдир (ҳужжатли фильм дейишга арзимайдиган) интервьюлар тўпламини интернетда “… журналист Малоҳат Эшонқулованинг журналистик суриштируви” дея оммага ёлғондан эълон қилишга журъат этишармиди?
Ёлғон нарсани-я?
Руёга миллионлаб олдамларни ишонтиришга уринишади-я!
Модомики, ҳужжатли фильм деб аташга арзимайдиган мазкур интервьюлар тўпламининг илк бошланиш саҳифасидаёқ ёлғон аралашганми, халқни алдашга уринишганми, “Эшонқулованинг журналистик суриштируви” дея қасамхўрлик қилишганми, шунинг ортидан “очко” олишга жазм этишганми, демакки, бу “ҳужжатли фильм”нинг ичидаги иддаоларнинг чинлигига, ҳақиқат эканлигига, ёлғону бўҳтон аралашмаганлигига кафолат борми?
Менинг номимни сотишга ким журъат этди?
Бу саволимга мазкур “ҳужжатли фильм”да бошловчилик қилган Баҳодир Элибоевнинг жавоби шундай бўлди:
13.01.2017 20:33
Bahodirkhon Eliboyev
Уни чикармасликка карор килганмиз. Кайси сайтда чикибди? … men yana qaytaraman buni saytga men qo’ymaganman. Qaysi saytda chiqqaniniyam bilmadim. Buning nusxasi operatorimuzda, Mirzanosir akada, Mutabar opada bor. Ularga birma bir aloqaga chiqdim, kim chiqardi buni deb. Ular chiqarishmaganini aytishdi. Sudga beradigan bo’lsangiz nimayam derdim. Ixtiyor o’zingizda. Lekin Xudo haqqi men chiqarmaganman… Лекин менинг назаримда мана сайтнинг бошлигини биздан (Мирзаносир ака, мен, Сурат ака ва колаверса сиздан) розилик олмай туриб сайтга бергани учун судга берсакмикин? Шунда бу видеони унга ким бергани ойдинлашарди.”
Ажабо, Элибоев санаб ўтган юқоридаги “тўртлик”нинг қай бири бунчалар тубан кетдийкин, қай бирлари бунингдек пасткашликка – ОАВ саҳифаларида бировнинг номини ёлғондан сотишдек қабих ишга қўл урдийкин?
Кўрдингизми, амалда бизнинг ҳуқуқбонлар нима билан шуғулланишади?: Бир-бирларига чоҳ қазиш билан овора, бир-бирларига гўр қазиш билан андармон улар…
Яна уялмасдан ўзларини ўта фидойи кўрсатган бундай “қахрамон”ларнинг инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ҳақидаги иддаолари оламни бузади.
Менинг ҳуқуқимга шу аснода даҳил қилганларнинг Халқаро миқиёсда инсон ҳуқуқларининг ҳимояси хусусида аюҳаннос солишга маънавий ҳақлари бормикин?
Мен бунингдек ёлғон ахборотга қарши раддия беришга мажбурман:
“Youtube.com”да эълон қилинган “Атаева Надежда Криминальное прошлое Часть1” деб аталмиш кўп қисмли ҳужжатли фильмга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Бир ҳовуч иғвогарларнинг иши бу.
Тубан қилмишим сирлигича қолади, жавобсиз қолади деб ўйласангиз, адашасиз.
Мен элни эрмак қиладиган, элни эриклайдиган, интернетда ёлғон ахборот тарқатишга журъат этадиган нусханинг асл қиёфасини суд орқали халққа кўз-кўз қилишга киришаман.
Токи ҳеч бир кимса интернет саҳифаларида ўзганинг номини сотиш, омммани алдаш, ёлғон, иғво ахборот тарқатишдек тубан ишга қўл урмасин.
Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист
БМТ Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларацияда баён қилинган «Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи»
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИДА
В. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларга нисбатан ҳам юқоридаги А бўлимида тилга олинган барча қилмишлар содир этилади. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларнинг аҳволи ва ўзига хос мавқеидан келиб чиқиб, бундай қийинчиликлар аёллар учун бошқача оқибатларга эга бўлиши мумкинлиги ва аёллар бунда қатор қўшимча муаммоларга дуч келишлари мумкинлиги тўғрисидаги масалада алоҳида огоҳлик ва тушуниш зарур. Шуни таъминлаш зарурки, ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларнинг фаолияти эркак ҳаммаслаклариники сингари ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш билан қаршиланиши лозим ҳамда аёлларнинг ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимояси курашчилари сифатидаги мақоми тўла тан олиниши шарт.
Мўътабар Тожибоева: CENLIBART «суд тиббий эксперти» – психолог Нигяр Ахмедбекова, Ўзбекистонликлар фахри Елена Урлаевадан қўлингни торт!
Умри давомида Ўзекистондаги диктатура режимига қарши курашиб, демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимояси учун курашгани, бонг ургани учун нафақат ўзининг балким бутун бошли оила аъзолари, яқинларининг тақдири ачинарли холатда бўлган саноқли миллат жонкуярларини Ўзбек хукумати йиллар давомида оёқ ости қилгани, хўрлагани учун энди дуч келган қаланғи қасанғи ҳам истаганича тепалаяпти.
Кураш майдонидаги ўз фикрдошларимиз, ҳаммаслакларимизга туҳмат, бўҳтон тошлари ёғилаётган бир паллада ўзимиз таниган, билган, инсоният хурлиги, озодлиги учун курашаётган дўстларимизни ҳимояси учун бир оғиз сўз айта олишга қурбимиз етмайдиган бўлса бизларни инсонлигимиз қаерда қолади?
Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларимиз бузилаётгани юзасидан мустақил, холисона ва адолатли текширув ўтказишга шартнома имзоладик!
Мен “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва раҳбари Мўътабар Тожибоева 2011 йилнинг 3 февраль кунида Францияда давлат рўйхатидан ўтган палладан бошлаб шу бугунги кунгача интернет нашрлари орқали узлуксиз равишда шахсан ўзимни, мен бошқараётган «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотини, менинг оила аъзоларимни, фарзандларимни, набираларимни, ташкилот фаоллари, ҳамда ташкилотимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган ҳаммаслакларимизни бадном қилувчи, шаън, қадр қиммат ва ишчанлик обрў эътиборимизни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган туҳмат ва бўхтон маълумотларни ёзиб тарқатилаётгани юзасидан қонуний чора қўриш учун қатъий қадам қўйишга қарор қилганимизни билдирмоқчиман.
Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида Инсон Ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясида, шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзларини ҳимоялаш учун махсус қабул қилинган ҳужжатда – Жамиятнинг алоҳида шахслари, гуруҳлари ва жамият идораларининг умум тан олинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш ҳуқуқи ва мажбурияти тўғрисидаги Декларацияда, содда қилиб айтганда, БМТнинг 1998 йилги Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясида кўрсатиб ўтилган барча ҳуқуқларимиз бузилганлиги юзасидан мустақил, адолатли, холис, яъни бизларнинг фаолиятимизга қарши бўлган барча тарафларни ҳам важларини, улар тақдим қиладиган хужжатлар, далиллар ва фактларни ҳам ўрганиб чиқиб, текширувлар ўтказиб хулосалар бериши мумкин бўлган халқаро миқёсда фаолият юритгувчи юридик мақомга эга бўлган нуфузли эксперт ташкилотига мурожаат қилдик ва биз бугун 1 март 2017 йил кун ушбу шартномани имзоладик.
Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистон махсус хизматларига алоқаси бўлмаган савиясиз фильмни суратга олишдаги илк ёлғонлар!!!
Ушбу “Мўътабар Тожибоева ким – ашаддий фирибгар!” номли буюртма фильмни кўрарканман шунчалик даражада фаросатсизлик билан ва саводсизларча тайёрланган фильмга мени раво кўрганларидан афсусланиб кетдим.
Ахир хўжайинларингни ашаддий рақибига қарши фильм қиларкансан, интернетдан қидириб маълумотларни аниқ ва тиниқ қилиб мени фош қилмайсанми?
Ёки хожаларингни ҳам мен билан бирга қўшиб шарманда қилмоқчи, бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи бўлдингми?
Сиёсий ва диний маҳкумларни озод қилишни давом эттиринг жаноб Шавкат Миромонович!
Хурматли Шавкат Миромонович!
19 йиллик тутқунликдан кейин собиқ банкир Рустам Усмоновни ва 18 йиллик тутқунликдан кейин журналист Муҳаммад Бекжонни жазо муддатлари тугаганидан кейин озодликка чиқарилиб яқинлари бағрига қайтганликларидан ғоятда мамнунмиз.
Лекин ҳали айнан фуқаролик позициясига эга бўлганлиги учун қамоқда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумлар тақдирига хали эътибор қаратмадингиз. Уларнинг тақдирига ҳам эътибор қаратиб, уларнинг озодликка чиқарилишларини тезлаштиришга таъсир ўтказишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги 6 кун ичида уч марта ўзгартирилган мақола!!!
«Алдаётган одам елкасида қанчалик оғир юк борлигини ўйламайди, чунки у биринчи ёлғонини давом эттириш учун яна йигирма марталаб ёлғон сўзлайди» дейди буюк алломалардан бири А. ПОП.
Ёлғон гуноҳларнинг энг жирканчи, айбларнинг энг ёмони, қалбларни қорайтирадиган бутун ёмонликларнинг бошидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Ёлғон – мунофиқлик эшикларидан биридир.” (Ибн Адий) “Имон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Лекин хоинлик қилолмайди ва ёлғон гапиролмайди.” (Ибн Абу Шайба, Баззор) “Тўғри бўлинг, тўғрилик яхшиликка, яхшилик эса Жаннатга олиб боради. Ёлғондан сақланинг, ёлғон фисқ-фужурга, фисқ эса Жаҳҳанамга олиб боради.” (Бухорий) “Сўз билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитна кабидир. Ёлғон гапириш, туҳмат-бўҳтон қилиш билан чиқарилган фитна қилич билан чиқарилган фитнадан ҳам ёмондир.” (Ибн Можа)
Ўзини ўзбек мухолифати лидери деб атовчи Муҳаммад Солиҳ жаноблари эгалик қилгувчи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги бир мақола тарихи кўпчиликни қизиқтириши табиий. Даставвал 16 январь куни бу сайтда журналист Малоҳат Эшонқулованинг «Инсон тубанлигининг чегараси борми?» номли мақоласи эълон қилиниб. ушбу мақолада мен – Мўътабар Тожибоева тухмат, бўҳтонларга кўмиб ташландим.
Бухоролик МХХ қотиллари шериги «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иш Адвокатлар палатасида мухоқама қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага жўнатган хатига кўра 2016 йилнинг 30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак эди.