Category Archives: Инсон ҳуқуқлари
Озодлик: Ўзбеклар нега ўз юртига виза ололмаяпти?
Ўзбекистонга сайёҳлик визаларини олиш соддалаштирилгани ҳақидаги хабарлардан илхомланиб Тошкентга отланган асли ўзбекистонлик ўнлаб чет эл ватандошига сайёҳлик визаси берилмаётир.
Озодликка бу ҳақда шикоят қилганларнинг аксари муҳожирликда яшаб чет эл фуқролигини олган ва Ислом Каримовнинг 2014 йилда чиққан фармони билан ўзбек фуқаролигидан махрум этилган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ҳамда уларнинг қариндошларидир.
Депутат Олимжон Тўхтаназаровнинг ишбилармон Бобур Ҳасанни мамлакатга киритилмагани бўйича Мурожаатномаси
Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга!
Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизнинг мамлакатимиз равнақи ва халқимизнинг яхши яшаши учун олиб бораётган ислохотингизларни халқимиз билан бирга бутун жаҳон ҳамжамияти кўриб, билиб турибди. Айниқса, сизнинг чет элларда сарсон бўлиб, билиб-билмай қилган айблари учун ватандан ташқарида юрган ўзбекистонликларни кечириб, она ватанимизга қайтарилишига ва уларни ҳар қандай жазолардан озод этилиб, оиласи бағрида бўлишлари йўлидаги эзгу ишларингиз нур устига аъло нурдир.
Бахтиёр Шоҳназар: Президент Шавкат Мирзиёевга очиқ хат
Сиздан олдинги ҳукумат даврида Ўзбекистон ҳар томонлама бўҳронга ботиб қолганлиги сизнинг ҳар чиқишингиздан англашилмоқда. Юзага келган вазият мамлакатнинг ҳақиқий ўғил-қизлари ўз юртини ташлаб, чет элларга тариқдек сочилишига олиб келди.
Муаззам Иброҳимова: Миллатни ечинтираётган иллатлар!
1982—йил. Хали йигирма еттига ҳам кирмаган худуд нозирини аввал ўн беш йиллик қамоқ жазосига, сўнг отувга ҳукм қилишди.
Олти ойлик ўғли ва икки ёшга ҳам етмаган қизалоғи, шок холатидаги хотинининг қўлида чирқираб қолган милиционер хизмат жойида икки кишини отиб ўлдирган эди.
Судда сўз беришганида фақат битта жумланигина айтди:
– Қилган ишимдан пушаймон эмасман. Мен миллат шаънини ҳимоя қилдим.
Воқеага гувоҳ бўлганлар ва уларни ҳимоя қилганлар ҳам казо-казолар, шу билан биргаликда маънавий, маиший бузуқ одамлар эди.
Журналист Матлуба Азаматова: ТОПТАЛГАН АЁЛ ҚАДРИ
Мен интернет орқали оммага тарқатилган видеони кўриб туни билан ўзимга келолмадим.
Хақиқатдан хам бундан ортиқ тубанлик бўлмаса керак. КИМНИНГДИР ОНАСИ. КИМНИНГДИР ОПАСИ ЁКИ СИНГЛИСИ БЎЛГАН БУ АЁЛЛАРНИНГ ҚАДРИ ЕР БИЛАН ЯКСОН БЎЛГАНИ миллатнинг фожеасидир.
Мана шундай аблах, номард, эркакман деб ховлиқиб, камига форма кийиб олган ярамасларни кўриб нафратланади одам. Ахир ўша фаросатсиз номарднинг ҳам оиласи бордир? Ақли бор одам бу ишни қилмайди ахир?
Умуман 3 фарзанднинг онаси сифатида бундай кечирилмас гуноҳни килган кимсага нафратим кучли. Энди журналист сифатида ўзимнинг баъзи мулоҳазаларимни баён қилмоқчиман.
Эркин матбуот – тараққиётимиз калити!!!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Ўзбекистондаги ва чет элдаги миллатдошлар ҳамда ватандошларнинг
МУРОЖААТНОМАСИ
ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАЛИТИ!
Жаноб Президент!
18 июндан бери Ўзбекистондаги бир қатор илғор ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида уч кундан бери Ватан ичидаги ва чет элдаги инсонлар қаттиқ ташвиш билдирмоқда.
Ўзбекистондаги бир қатор ахборот-таҳлилий сайтлар — “kun.uz”, “xabar.uz”, “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га кириш қийинлашгани ҳақида мамлакат ичидаги бошқа матбуотлар ҳам тинмай бонг урушмоқда.
Масалан, бугун, 25 июнь, душанба эрталаб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги сайт ўқувчилари ҳамда АҚШ, Канада, Европа, Туркия, Миср, Саудия Арабистони, Австралия, Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар ушбу сайтларга киришга ҳаракат қилдик. Натижада, “kun.uz” ва “xabar.uz” сайтларига кириб бўлмади. “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га эса, бемалол кира олдик.
Улуғбек Бакир: Устоз Толиб Ёқуб 77 ёшда!
Ўзбекистон демократик мухолифати фахрийси, инсон ҳуқуқлари намоёндаси, физика-математика фанлари номзоди, таниқли жамоат арбоби устоз Толиб Ёқуб 77 ёшга тўлди.
Шу муборак айём муносабати билан устозни чин дилдан самимий табриклаймиз!
Толиб Ёқуб: Ислом Каримов кимларни ўзига ва ўз режимига душман дея қарарди? (3-қисм)
Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади
3-қисм
И.Каримов ҳамма вақт ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқарашга эга бўлган инсонлар – мухолиф кайфиятдаги сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар, журналистлар ва диний уламоларни ўзига ва ўз ҳокимиятига душман деб ҳисоблаб келди.