Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Мўътабар Тожибоева ўзбекистонлик сиёсий маҳкумларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди
Францияда жойлашган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева жами қирқ учта кишининг исми келтирилган ўзбекистонлик сиёсий маҳбусларнинг янги рўйхатини эълон қилди.
Жорий йил ноябр ойи охирларида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар исмлари келтирилган янги рўйхатни эълон қилди.
Мазкур рўйхатда, ҳуқуқ фаолининг келтиришича, Ўзбекистонда сиёсий ва диний сабаблар билан узоқ муддатга қамалган қирқ учта кишининг исми зикр этилган.
Халқаро ҳуқуқ фаоллари Меркелдан Солижон Абдураҳмановни озод қилишда ёрдам сўрашди
Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Германия канцлери Ангела Меркелдан қамоқда қолаётган мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам беришини сўрашди.
Куни кеча Ғарбда жойлашган “Ўзбекистон матбуоти озодлиги учун гуруҳи”, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, ACAT-France (насроний фаоллар қийноқларга қарши) ташкилоти, “Ўтюракли талабалар” ҳаракати, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи ҳамда Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Германия канцлери Ангела Меркелга ёзма баёнот билан мурожаат қилиб, ундан Қарши қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам сўрашди.
Қамоқда Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмонлашди
Қамоқда Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмонлашди. Бу ҳақда “Жараён”га унинг турмуш ўртоғи Холбика Жўраева маълум қилди.
Сиёсий маҳбус, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг турмуш ўртоғи Холбика Жўраеванинг айтишича, у жорий йил ноябр ойининг ўрталарида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги УЯ 64/06 – сонли колониясида қамоқ жазосини ўтаётган турмуш ўртоғи билан узоқ муддатли учрашувда бўлиб қайтган.
Ўзбек суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди.
Россиялик адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев устидан суд маҳкамаси сешанба, 18 ноябр куни жуда шошилинч равишда якун топган ва ўша куннинг ўзидаёқ Ҳамидқориев устидан ҳукм ўқилган.
Виталий Пономарев: Россиядаги ҳукумат пропагандаси “исломофобия”ни астойдил кўпиртирмоқда
Сўнгги йилларда Россияда ўнлаб марказий осиёлик қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари ўғирлаб кетилди.
Кейинчалик эса у инсонларнинг дараги Ўзбекистон ёки Тожикистон қамоқхоналаридан чиқди. Бу мамлакат расмийлари Россиядан ўғирлаб келинган фуқароларини оғир жиноятларни содир этганликда айблаб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг диний моддалари бўйича айбловлар билдирилганлари аниқланди.
“Жараён”га берган интервьюсида таниқли россиялик ҳуқуқ фаоли Виталий Пономарев сиёсий ёки диний фаолияти учун таъқибга учраб, мамлакатни тарк этган марказий осиёлик эмигрантларнинг ҳолатлари, уларнинг ўғирланишига қўл ураётган махсус хизматлар ва бу инсонлар ҳимоясига қаратилган халқаро ҳуқуқ меёрлари ҳақида гапиради.
Ўзбекистон: Россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев билан тергов изоляторида учрашишга рухсат берилмади
Ўзбек расмийлари россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бердилар, аммо адвокатга қочқин билан тергов изоляторида учрашишга изн бермадилар.
“Жараён” таҳририятига йўллаган мактубида жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган Мирсобир Ҳамидқориевнинг россиялик адвокати Илларион Васильев ўз ҳимояси остидаги қочқиннинг навбатдаги суди 20 ноябрга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.
Қирғизистон ҳукумати Халқаро маҳбус ёзувчилар кунида журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод қилмоғи лозим
Бугун 15 ноябрда Халқаро ПЕН Клуби ҳар йилги каби “Халқаро маҳбус ёзувчилар куни”ни нишонлайди.
Шу кун муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти ва Бош прокурорини ҳибсда сақланаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод қилишга чақирамиз.
Аҳолининг диндорлашиб кетишидан хавотирга тушган махсус хизматлар мусулмонларнинг гапларини ҳам назорат остига олмоқда
Гапда иштирок этган кўп ўзбекистонлик мусулмонлар кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
Мақоламизни жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев воқеасидан бошласак. Эслатиб ўтсак, бу ўзбек қочқини Россия ҳудудида бошпана топиш мақсадида яшаб келган ва 2011 йилдан буён Ўзбекистонда халқаро қидирувда бўлган.
Мўътабар Тожибоева: Ўзбекистондаги сиёсий қатағонни тўхтатиш ўз қўлимизда
15 ноябр куни Парижда Франциядаги АСАТ-France (Ўлим жазоси ва қийноқларга қарши насронийлар ассоциацияси) “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевани нуфузли мукофот билан тақдирлади.
Ушбу тадбир арафасида “Жараён”га берган интервьюсида ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева қўлга киритган мукофоти, ўтиб бораётган йил Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятида содир бўлган ижобий ўзгаришлар ва муаммолар ҳамда келажакка бўлган режалари билан ўртоқлашди.
Дилмурод Саййид онасининг қазо топганидан бир ой ўтиб бу ҳақда хабар топди
Жорий йилнинг 8 ноябр куни мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов Қаршидаги колонияда сақланаётган акасини бориб кўриб келди.
Бу ҳақда “Жараён”га мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг укаси маълум қилди.
– Мен 8-9 ноябр кунлари акам Дилмуродни бориб кўриб келдим.Акам билан мижжа қоқмай гаплашиб чиқдик. Соғлиқлари, ранг-рўйлари ўртача, гоҳида йўталиб турибди, сўрасам: «Сал шамолладим шекилли», деди. Руҳан анча эзилган. Акам унинг озод қилиниши учун ёрдам қилаётган барча кишиларнинг заҳматли ишлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Энг катта миннатдорчиликни акам ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевага етказишимни илтимос қилди. “Шу ерлардан омон чиқиб кетсам, онамларни, аёлимни ва қизчамнинг қабрларини зиёрат қиламан, кейин энг биринчи режам – шу бебаҳо аёл (Мўътабар Тожибоевани назарда тутаяпти – “Жараён”) билан учрашиш менинг фарзим бўлади”, деди – дейди Обиджон Саидов.