Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Женевадаги ўзбек дипломатлари Мўътабар Тожибоева устидан полицияга шикоят қилган
Швейцарияда француз тилида чиқадиган машҳур Le Temps газетаси 5 март куни БМТнинг Женева бўлими қошидаги Ўзбекистон дипломатик миссияси таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ва яна бир неча шахс Гулнора Каримованинг уйига ноқонуний бостириб киришга уринганини билдириб, полицияга шикоятнома топширгани ҳақида ёзди.
Бахтиёр Фаттоҳов: Ўзбекча тестларнинг бекор қилиниши дискриминациянинг бир кўринишидир
Қирғизистондаги ўзбек мактаблари битирувчилари 2013 йилдан бошлаб Умумреспублика тестларини ўзбек тилида топшира олмайди.
Қирғизистон Маориф ва Фан вазирлиги Олий ўқув юртларига кириш имтиҳони вазифасини бажарувчи бу тестларни ўзбек тилида қабул қилинмаслиги тўғрисида қарор чиқарди. Қарорга биноан, бундан буён Умумреспублика тестлари фақат қирғиз ёки рус тилларида топширилади.
Тожикистонда мустақил газета адолатсиз ҳукм қурбони бўлди
Душанбе шаҳар суди чиқарган қарорга кўра, “ИмрузNews” мустақил газетаси Тожикистон президентининг қариндоши Рустам Ҳукумовга маънавий зарар етказгани сабабли 10 АҚШ доллари миқдорида товон тўлайди. Шунингдек, суд қарорига мувофиқ, газета Ҳукумовдан расман узр сўраши керак.
Женева полицияси ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани қидирмоқда
Бу ҳақда “Жараён”га “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари, айни пайтда Швейцарияда бўлган Мўътабар Тожибоеванинг ўзи маълум қилди.
3 март куни “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева “Жараён” журналистларига уни Женева полицияси қидираётгани ҳақида телефон орқали хабар қилди.
БМТ Қозоғистондан ўзбекистонлик қочқинни экстрадиция қилмай туришни сўраган
«Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига юборган мактубида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси бошпана изловчи Хайрулло Турсуновнинг иши бўйича ёзилган якка шикоят қабул қилингани ва у кўриб чиқилмагунча Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилмаслиги ёзилган.
ЖҲҚ: Асқаров иши қайта кўрилсин
Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 2010 йил июн ойида Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида тартибсизликларни уюштирганликда ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб, бир умрга қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш илтимоси билан 27 феврал куни Қирғизистон Бош прокуратурасига мурожаат жўнатди.
БМТ масъуллари Остонадан Турсунов экстрадициясини тўхтатиб туришни сўради
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги бошқармаси Қозоғистон ҳукуматидан бошпана изловчи Хайрулло Турсуновни Ўзбекистонга экстрадиция қилмай туришни сўраган.
Мазкур бошқарманинг “Ўтюраклар клуби”га юборган мактубида Турсунов иши бўйича ёзилган якка тартибдаги шикоят қабул қилинганини ва у кўриб чиқилмагунча Турсунов Ўзбекистонга бериб юборилмаслиги битилган.
Швейцарияда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро кинофестиваль бўлиб ўтади
Бугун Женевада инсон ҳуқуқлари бўйича 11-Халқаро кинофестиваль ва форум (FIFDH) ўз ишини бошлайди. Мазкур тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиладилар.
Ўзбекистонлик ногиронларнинг 352 минг долларини ким ўғирлади?
2008 йил февралида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти томонидан «Жисмоний имконияти чекланган одамлар учун телекоммуникацион марказлар ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бошланганди.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистондаги жисмоний имконияти чекланган одамлар учун Интернет тармоғидан бепул фойдаланиш бўйича хизматлар тақдим этиш бўлган.
Толиб Ёқубов: Яқин ўтмишимизда нималар ҳақида ёзгандик?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Баёноти
14 февраль 2000 йил
Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги депутатлар корпуси олдида нутқ сўзлаган муҳтарам Президент жамиятни соғломлаштириш, уни демократик изга йўналтириш, ватан ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган мухолифат вакилларини ватанга қайтариш ҳақида гапирган эди. Бу юксак сўзларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир.