Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ
Жамшид Каримов: Ислом Каримов вафотини беш ойгача сир сақлашди (интервью, 4-қисм)
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖИЯНИ ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ (4–қисм)
20.12.2017
Бугунги сонда:
- Собиқ мулозим: “Каримовнинг оғзига ёғоч қошиқ солинарди”;
- “Онам ўғри эмас”;
- “Ислом лотареяга хотин ютиб олган”;
- Татьяна Каримова: “Нимага бир оғиз Исломга айтмадинглар…”;
- Ислом Каримов: “Менга қолса, ўша Қуръонни ёқиб ташлардим”;
- “Тур, Ислом амакинг келди”;
- “Фарғона шаҳзодаси”;
- “Исламчик, кел болам, қандайсан?”;
- Жамшид Каримов: “Гулнора мен каби судсиз, терговсиз, мавҳумликда азобланишини истамайман”;
- “Отахон пойтахтда яшаётганингиздан норози”;
- Абдуғани Каримов Малайзияда;
- “Бизларга чет элга чиқиб кетишимиз учун виза қилиб бер”;
- “Сиз Шавкат Мирзиёев билан тез-тез учрашиб турармидингиз?”;
- “Уларнинг 98 фоизи мутлақо руҳий ва жисмоний соғлом”;
- “Журналист бўласанми?”;
- “Гулноранинг “Bella Terra” журнали таҳририятига бордим”;
- “Буни билган устоз Толиб Ёқуб…”;
- “Улуғбек Ҳайдаров билан танишдим”
- Ёмонқулов билан бирга…
Мўътабар Тожибоева: Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият!
10 ДЕКАБРЬ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КУНИ!
2016 йил 10 декабрь кунги дастуримизда Франциядан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева иштирок этганди.
Ушбу дастуримиз 10 декабрь – Халқаро Инсон Ҳуқуқлари кунига бағишланади!
Жамшид Каримов: Қабоҳатнинг чегараси йўқ экан! (интервью, 2-қисм)
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖИЯНИ ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ (2–қисм)
15.11.2017
Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз.
Интервьюнинг 1-қисми 5 ноябрь куни нашр этилган. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмаган маълумотлар ўрин олган.
- Ислом Каримов ота-онасига, ака-укаларига қандай муносабатда бўлган;
- Унинг болалиги, мактаб чоғлари қандай ўтган;
- Нима сабабдан президентнинг ака-укалари ҳаёти жуда оғир кечган;
- Президент инсон сифатида қандай эди?
шу ва шу каби Ислом Каримов ҳаётига оид бўлган барча ёпиқ маълумотларни унинг жияни таниқли журналист Жамшид Каримов бизлар билан ўртоқлашган.
Жамшид Каримов: Ислом Каримовнинг бир опаси, беш акаси ва бир укаси бўлган (интервью, 1-қисм)
Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (1–қисм)
Аввал хабар қилганимиздек, ўтган ҳафта, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан дилдан суҳбатлашиб, катта интервью олгандик.
Қуйида мазкур интервьюнинг 1-қисмини тўлиқ ҳолда ўқишингиз мумкин. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмган маълумотлар ўрин олган.
Онажонимни хокимият аъзолари тухмат билан қамашиб, таҳдид қилишмоқда. Бизларга ёрдам беринглар!
Ассалому алейкум Хурматли юртдошларим!
Менга ёрдам беришларизни ёлвориб сўрайман. Ёзганларим юртбошимизга етиб боришига ёрдам беринглар Ёрдамларингизга мухтожман. Ҳақиқат излаб сизларга ёзмокдаман. ЁРДАМ БЕРИНГЛАР ИЛТИМОС, ЭЙ ЯХШИ ИНСОНЛАР!
Уч нафар вояга етмаган фарзандим билан кўчада қолмоқдаман. Менга туман хокимияти Хотин қизлар кўмитаси раисаси Розия Ашурова очиқдан очиқ таҳдид қилиб келмоқда. Ёрдам бериш ўрнига Хокимият вакиллари менга «Яна бирон жойга шикоят қилсанг 3 йилга тухмат қилиб қамоққа тиқамиз» демоқдалар.
Нозима Воҳидова: Умидахон сиз тинчийсизми, ёки шикоятбозликни давом эттираверасизми?!
Ўзбекистон телеканалининг «Учбурчак» кўрсатувидаги кўрсатув қаҳрамони Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бектемир қишлоғилик 3 нафар вояге етмаган фарзанднинг онаси Бердиалиева Умидани бирор бир кимсага ишонмаслигига мана шу кўрсатувда иштирок этган мунофиқлар ҳам сабабчилар аслида.
Журналист Нозимахон Воҳидова ва Нилуфар Умурзоқовалар томонидан тайёрланган бу кўрсатувда Умидани кимошди савдосида иштирок этишига йўл қўймаслик мақсадида Умидани маъмурий қамоқ жазосига тортилганлиги юзасидан кўрсатувгача журналистик суриштируви ўтказган бўлганларида кўп нарса ойдинлашар ва Китоб туман маҳаллий амалдорлари ва Умидани қизим дея алдаб туриб уни маъмурий қамоққа тортиш фитнасини уюштиришни бошқарган Розия Ашуровани ҳам фош қилган бўлардилар.
Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди
Порталга шикоятлар туркумидан: Қоидабузар такси хайдовчиси ва лоқайд ДАН ходими қилмишларига хуқуқий бахо берилсин!
Диққат!!!
Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 180611-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 7d196bf4fe
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Навоий вилояти Кармана тумани
Каттамачит МФЙда яшовчи
2 гуруҳ ногирони, мустақил журналист
Боймуродова Дилдора томонидан
Тел: +998913320697
Ш И К О Я Т А Р И З А
Сиёсий маҳкум Нураддин Жуманиёзовнинг вафотидан ярим йил ўтгачгина хабардор бўлганимиз шармандали ҳолдир!!!
Мухолифат фаоли, “Мазлум” ҳуқуқ ҳимояси маркази асосчиларидан бири, мухолифатдаги “ЭРК” партиясининг 1990 йиллардан буён фаоли хисобланган ва 2012 йилнинг август ойида “Мустақил мардикорлар ташкилоти”га асос солган, мардикорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борган фаолияти сабаб Ўзбекистон хукуматининг босими остида қолган, 2014 йилнинг 2 январь куни хибсга олиниб, адолатсиз судлов хукми билан 10 йил 8 ойга қамоқ жазосига хукм қилинган Нураддин (Нуриддин) Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабрь куни вафот этганлиги ҳақида хабар топдик.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардикки, Нураддин Жуманиёзовнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлим топганлигини яна узоқ йиллар давомида билмасдан, Мирзиёев хукуматидан озод қилишини талаб қилинаётган сиёсий маҳкумлар рўйхатида уни исми-шарифин ҳам тиркашни давом эттиришимиз мумкин эди.