Category Archives: КАМПАНИЯЛАР

Қийноқлар ороли асираси. Қамоқхонага этап ( 6 )

5176

2006 йилнинг 7 июль – жума куни Тоштурмадан аёллар қамоқхонасига этап қилишди.

Фарғона тергов изоляторидан Тоштурмага жўнатилган чоғимда қўлимда юкларим кўп эди. Бироқ биров ёрдам қилай демаганди. Оғир юкларимни ортмоқлаб Тоштурманинг қабул бўлимидан аёллар корпусига етгунимга қадар ўпкам ўпирилиб, юрагим тавонимга тушиб бўлганди…

Тўғри, юким жуда зил-замбил эди, аммо айтишади-ку, керакли тошнинг оғирлиги йўқ, деб… Савил шу нарсаларсиз ҳам бўлмас эди-да бу ерда… Бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак, деганларидек, кунлик ҳаёт кечириш учун керак бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, ахир. Барчаси асқотади. Олмасангиз, ўзингизга қийин, олсангиз… олсангиз ҳам ўзингизга қийин: мана шундай ортмоқлаш азоблари бор, ахир…

Толиб Ёқубов билан бугунги кун ҳақида суҳбат


Бугунги кунда Францияда мухожиротда яшаётган таниқли ҳуқуқ фаоли, мухолифат намояндаларидан бири, устозимиз Толиб Ёқубов билан ўтказган суҳбатимиз бугунги кун ва орзу-умидлар ҳақида бўлди.

Қийноқлар ороли асираси: Бир кечада оқарган сочлар… ( 5 )

5176

2006 йилнинг 30 май куни аппеляция ажрими ўқилди ва мени 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукм ўз кучида қолдирилди… Шифокорлар қизимнинг кўз ёриш муддатини 1 июнга деб белгилашган эди. Шу сабабли ҳам суднинг то ўша кунга қадар чўзилишини жуда-жуда истагандим, аммо на чора….

Ҳукмни ўз кучида қолдириш ҳақидаги аппеляция ажрими ўқилиши биланоқ, атрофимни қуршаб олган милиционерлар жигарларим, дўстларим, адвокатларим билан хайр-хўшлашиб олишимга ҳам имкон бермай, қўлимга кишан солдилар-да, махсус машина томон судрадилар. Йўл-йўлакай адвокатларим – Муҳаррам опам ва Ҳусан Маҳбубовга: “Эртадан қолмасдан олдимга киринглар” – дея тайинладим.

Жаҳонгир Муҳаммад: Tалабалар исёнига 24 йил

«TUG’YON» радиосининг бугунги илк сони меҳмони АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад бўлдилар.

Маълумки, бундан роппa-роса 24 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар исён кўтарган эдилар.

Янги «TUG’YON» онлайн-радиоси иш бошлади

Муҳтарам юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

“Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги «TUG’YON» онлайн-радиоси 16 январдан эътиборан ўз ишини бошлайди.

Қийноқлар ороли асираси ( 4 )

5176

Айнан ўша куни бўлиб ўтган мана шу воқеаларни негадир кейинчалик тез-тез эслайдиган бўлиб қолдим. Гоҳо ўйлаб қоламан: Агар Ҳусан қўнғироқ қилган чоғда қизим «Аям уйда йўқ, бугун келиб овора бўлманглар” деганида нима бўлар эди? Мени ҳибсга олишолмаган бўлармиди… Биргина муштипар бошим шунча аёвсиз азоб-уқубатларни кўрмасмиди… Хўп, омад кулиб уларнинг тузоғидан қутилиб кетганимда-чи, кейин, кейин нима бўларди?

Қийноқлар ороли асираси: Огоҳлантирувчи қўнғироқ ( 3 )

5176

Биринчи марта халқаро анжуманларда иштирок этиш мақсадида чет эл сафарига чиқиш арафасидаман. Илк марта. Тўғри, илгарилари ҳам хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган Халқаро миқёсдаги йиғинларда иштирок этиш илинжида кўп уринганман. Бироқ барчаси бесамар кетган… Эҳ-ҳе, озмунча тўсқинликлар, кўнгилсизликлар бўлган дейсизми?… Шу боис ҳам бугун бошимдан кечирганларимнинг барчасидан бохабар бўлган сафдошларимнинг кўнгилларидаги ҳадик олам қадар…

Қийноқлар ороли асираси. «Олтин бошли қасоскор аёл» детектив қиссамни жиноят қуроли сифати йўқ қилдилар ( 2 )

5176

Аслида мен асар ёзишга илк бор қўл ураётганим йўқ. Ҳаётимда рўй берган ҳадсиз ҳақсизлаклар мени илгари ҳам қўлимга қалам олишга мажбур қилган… Бир пайтлар «Олтин бошли қасоскор аёл» номли детектив қисса яратган эдим… 2001 йилда минг бир азоб билан ташкил этганим «Чеҳра» номли газетада худди ана шу асарим илк бор чоп этила бошлаган эди ўшанда… Эҳ-ҳе, бу бошим мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида неларни кўрмади, неларга чидамади дейсиз… Бу жамият деб аталмиш жаҳаннамда ҳақсизликлар, нуқсону камчиликлар… ва уларга қарши туриш жараёнидаги таҳдиду таҳқирлар озмунча дейсизми?…

Қийноқлар ороли асираси: Cўзбоши ( 1 )

5176

Мен бу китобимни Мустақил Ўзбекистон дея аталмиш қийноқлар мамлакатида ҳақ-ҳуқуқсиз азоб чекаётган муштипар халқимга, минг бир қийноқлар қурбони бўлган қисматдошларимга, азоблар исканжасида дунёдан бевақт кўз юмган шаҳидларга ва уларнинг яқинларига бағишлайман.

Шайх Абдували қори ҳаётидаги лавҳалар архивидан