Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан калтакланганига оид хабар тарқалди.
Ушбу хабарни ӯқиб тепа сочим тикрайиб кетди.
Хабарда ёзилишича, милиция бошлиғи режани бажармаганларни бир саф қилиб турғизиб қӯйиб, икки марта калтаклаган ва улардан қӯшни фермерлардан буғдой сотиб олиб, режани бажаришни талаб қилган.
Мавжуд қонун-қоидалардан бехабар, оми, саводсиз, нокас, зӯравон, рекет, гумроҳ ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабовнинг жисмоний таҳқирига дуч келганлар орасида “Абдуғафуров Муҳаммад” фермер хӯжалиги раиси, 33 яшар Раҳматулло Хӯжамуродов, ёш фермер Илҳом Остонов, 60 ёшдан ошган фермер Абдужаббор Қоржовов, “Олим-Ойбек-Дилдора” фермер хӯжалиги раиси Баҳриддин Тӯраев, 52 яшар Абдуҳамид Пардаевлар бор.