Category Archives: ТАШАББУСЛАР

Улуғбек Бакир: Васила Иноятова – мардлик ва жасорат тимсоли (БЛОГ)

БЛОГИСТОН

Васила Иноятова 2016 йил сентябр ойида Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида

Қўрқинчли шанба

Бу йилдан бошлаб, бизлар учун 19 май – Мотам ва Хотира куни бўлиб қолади…

Уч кун аввал ярим тунда Мўътабар Тожибоеванинг дод солиб, ҳайқирган қўнғироғидан сапчиб тушдим.

“Улуғбек, Васила опадан айрилиб қолдик, ҳозир Зиёда хабар қилди…”, дея фарёд урарди, Мўътабар опа.

Бу сўзлардан бутун вужудим музлаб, тилим айланмай қолди…

Тошкентга, Васила Иноятованинг қизи Зиёдага зудлик билан қўнғироқ қилдим…

Даҳшат!..

Қўлларимиз қалтираб-қалтираб, бир амаллаб Таъзиянома ёздик. Бундай пайтда каллага на бир сўз келади, на бармоқлар ишлайди…

Кейин, кейин эса… бутун олам дод-фарёдга тўлиб кетди…

Каримберди Тўрамурод: Президент бир ёну прокурор бир ён. Солижон Мирзажоновни қандай «синдиришди»? (видео)

Азам Формонов: Васила опани хотирлаб…

2016 йил 18 август куни Жаслиқ 64/71 сонли муассасада учрашув

Хеч эсимдан чиқмайди. Балки умрбод эсимдан чиқмаса керак…

2016 йилнинг 18 август куни менга қарши сохта айблов билан озодликдан маҳрум қилинган 9 йиллик қамоқ муддатим тугади.

Шу паллада мени озод қилиш ўрнига сохта ҳужжатлар асосида яна 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиндим. Ўзимни ҳимоя қилиб, судда қанча далилларни келтирмай, мени умуман эшитмай, қўшимча жазо муддати қўшиб беришди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти баёноти: Васила Иноятованинг кураш йўли давом этади!

2018 йилнинг 19 май куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилигининг намоёндаларидан бири, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова орамиздан кетди.

Бугун ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари орқали ўз ҳамдардлигини билдираётган, унинг хонадонига келиб-кетаётган дўстлар, халқаро ташкилотлар вакиллари чуқур қайғуда. Жумладан, биз “Эзгулик”чилар ажойиб дўст, раҳбаримиз Васила Иноятованинг бевақт ўлимидан изтиробдамиз.

Озодлик: Таниқли ҳуқуқбон Васила Иноятова Тошкентда дафн этилди (АУДИО)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятининг раиси, «Бирлик» Халқ ҳаракати партиясининг котибаси Васила Иноятова 19 май куни тушлик пайтида Тошкентдаги «Кўкча» қабристонига дафн этилди.

Таниқли ҳуқуқбон айни кун тонгида Тошкентдаги шифохоналардан бирида 62 ёшида вафот этди.

Яқинларининг Озодликка айтишича, ҳуқуқбон жарроҳлик амалиёти пайтида ички қон кетиш оқибатида оламдан ўтган.

Франциядан ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка айтишича, Васила Иноятованинг вафот этгани ҳақида унинг қизи маълум қилган.

“Андижон – 2005” мавзуси ёпилмаган!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

«Ўтюраклар клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Халқаро ташкилоти МУРОЖААТНОМАСИ

17 май, 2018 йил
Тронхейм, Норвегия

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Аввало, Сизни муборак Рамазон ойининг бошида Америка Қўшма Штатларига қилаётган илк тарихий расмий ташрифингиз билан қутлаймиз!

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганлигини олқишлаймиз!

Ўтиб бораётган бир ярим йил вақт мобайнида, Ўзбекистонда барча соҳалар каби инсон ҳуқуқлари жабҳасида ҳам олиб борилаётган жадал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз!

Улуғбек Бакир: Устоз Толиб Ёқуб 77 ёшда!

Ўзбекистон демократик мухолифати фахрийси, инсон ҳуқуқлари намоёндаси, физика-математика фанлари номзоди, таниқли жамоат арбоби устоз Толиб Ёқуб 77 ёшга тўлди.

Шу муборак айём муносабати билан устозни чин дилдан самимий табриклаймиз!

«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбариятидаги ўзгариш ҳақида

Мўътабар Тожибоева ва Улуғбек Бакир Брюсселда

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Халқаро ташкилоти раҳбарияти ўзгарганлиги тўғрисида
Б А Ё Н О Т

12 май, 2018 йил
Париж, Франция

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти (“Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ) таъсисчилари ва Бошқарув кенгаши кўпчилик қисми иштирокида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда кун тартибидаги асосий масала кўрилди.

Улуғбек Бакир: Таҳлил ва таклиф (мақола) ДОЛЗАРБ ФАРМОН, ЛЕКИН…

Улуғбек Бакир фуқаролик жамияти намоёндаларидан бири, устоз Толиб Ёқубов билан айнан фуқаролик жамияти муаммолари ҳақида суҳбатлашмоқда

ДОЛЗАРБ ФАРМОН, ЛЕКИН…

 05.05.2018

I. Давлат, ННТ ва Бизнес

Ўзбекистон Президентининг 4 май куни имзолаган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармони жуда долзарбдир. Бундай ҳуқуқий ҳужжатни йиллар давомида кутганмиз ва кўп бора ҳукуматга таклифларимизни юборганмиз.

Айни муддаога ўтсак: Фармоннинг асоси – Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотлар (ННТ)лар – демократик мамлакатларнинг асосий қон томири ҳисобланади. ННТсиз демократия қуриб бўлмайди! ННТ йўқ дегани, оддий қилиб айтганда, бир қўли ва бир оёғи йўқ ногирон инсон, демакдир.

Давлат ва жамият бошқарувида уч сектор: ДАВЛАТ, ННТ ва БИЗНЕС мутлақо бир-биридан мустақил бўлсагина, демократик давлат барпо этилиши мумкин. Акс ҳолда, демократик тамойиллар бир жойда оқсаб тураверади. Танада қон айланмай қолади. Буни ўтган йиллар давомида кўрдик…

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда фуқаролик жамияти фаолиятини шакллантириш бўйича долзарб Фармонга имзо чекди

«МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РОЛИНИ ТУБДАН ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Кейинги вақтларда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича сезиларли чора-тадбирлар кўрилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилди.